Бекобод шаҳар ҳокими Н. Бабаев "Деҳқон бозори"да ўрганиш ишлари олиб борди
Бугун Бекобод шаҳар ҳокими Н. Бабаев шаҳарнинг марказий бозорларидан бири – "Деҳқон бозори"да бўлиб, нарх-навонинг барқарорлиги, тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда бозор ҳудудининг санитария ҳолати юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.
Ҳоким бозорда асосий истеъмол маҳсулотлари – сабзавот, мева, гўшт, нон ва бошқа кундалик эҳтиёж моллари нархи билан яқиндан танишди.
Маҳсулотларнинг сунъий равишда қимматлашувига йўл қўймаслик, бозорда рақобат муҳитини ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, тадбиркор ва савдогарлар билан мулоқот қилинган ҳолда, улар учун яратилган шарт-шароитлар, кредит ва субсидия имкониятлари, бозор ҳудудининг санитария талабларга мослиги ўрганилди.
Якунда ҳоким томонидан бозорда тозалик ва тартибни сақлаш, харидорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
@bekobodhayoti🚕 1313ni chaqiring va 20 dan ortiq maishiy texnikalardan biriga ega bo'ling