ОПА-СИНГИЛБеғуборим, асалим,
Чиройлигим, гўзалим,
Меҳри, чексиздир лим-лим,
Ширинсан, менинг синглим.
Сўзлари бирам ширин
Кулишлари шакар тилим
Қарашлари сирли тилсим
Меҳрибон опам маним.
Қоши қора, қора қош,
Эркатойда жуда ёш,
Бир умр менга сирдош,
Ширинсан, менинг синглим.
Жони олур сўзлари
Бахтдан порлар кўзлари
Қувнаб турсин юзлар,
Меҳрибон опам маним.
Ишонганим, суянчим,
Умид берар, таянчим,
Қарашим—менинг бурчим,
Ширинсан, менинг синглим.
Юзга киринг илоҳим,
Кечиринг-а гуноҳим,
Ҳаммадан гўзал моҳим,
Меҳрибон опам маним.
Эзгуликка интилган,
Юзимиз ёриқ қилган,
Насиҳатимни илган,
Ширинсан, менинг синглим.
Оқибатли фаришта,
Саранжону саришта,
Ёрдам берар ҳар ишда,
Меҳрибон опам маним.
Бахтимга бўл саломат,
Тилайман сенга омад,
Йўламасин минг бир дард
Ширинсан, менинг синглим.
Орзулари бир дунё,
Доим қилади дуо,
Қўлласин бизни Худо,
Меҳрибон опам маним.
✍ Опа: Солиҳабегим
(Дилафруз Шаҳрихони)
✍ Сингил: Моҳинур
Каналга обуна бўлиш учун ушбу
линкни босинг 👇🏻👇🏻https://t.me/+3DY3uc9J-j04YmNi