🇺🇿Bankxabar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда!
Канал статистикаси: @bankxabar_statistika
Ҳамкорлик ва тижорат масалалари бўйича: @Xabaryozishbot
Мурожаат учун: @Xabaryozishbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


Ислом Каримов – Хотираларда Барҳаёт

Бугун Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун. У киши ҳаёт бўлганларида 87 ёшга тўлар эдилар.

Ватанпарвар раҳбар, миллатнинг садоқатли фарзанди сифатида Ислом Каримов мустақил Ўзбекистоннинг пойдеворини қўйди, унинг тараққиёти учун узлуксиз меҳнат қилди.

Ҳар қанча яхши сўзлар айтсак-да, у кишининг фидойилиги, жасорати ва Ватанга бўлган меҳрини тўлиқ ифода этиш қийин. Ҳар йили 30 январь куни юртимизда у кишининг хотираси ҳурмат билан ёдга олинади.

Халқингиз Сизни унутмайди Бобожон. Хотирангиз барҳаёт!


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏦 SQB раиси 2024 йил натижалари ва 2025 йил режалари ҳақида маълумот берди

"Ўзбекистон24" телеканалига берган интервьюсида ЎзСаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси Азиз Акбаржонов 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва эришилган ютуқлар, шунингдек, 2025 йил учун белгиланган устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот берди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🏦 Микрокредитбанк томонидан “Бир контур — бир маҳсулот” агролойиҳаси амалга оширилади

Микрокредитбанк томонидан деҳқон хўжаликларига ижарага берилган 81 та контурдаги 887 гектар ер майдонларида “Бир контур — бир маҳсулот” тамойили асосида намунали лойиҳаларни амалга ошириш учун 81 та агрегаторлар танлаб олинибди.

Ушбу агрегаторлар томонидан жорий йилда биринчи экинда “Бир контур — бир маҳсулот” тамойили асосида полиз ва мева-сабзовот экинлари экилади. Бунинг учун агрегаторларга тижорат банклари томонидан 2,7 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилади. Ушбу агрегаторларга 2 621 нафар киши кооперация аъзоси сифатида бириктирилиши белгиланган.

Кооператив аъзолари томонидан юқори даромадли ва экспортбоп (қишки қовун-тарвуз, гулкарам, қизил лавлаги, ловия ва сабзи-шолғим) маҳсулотлари экилади.

Мисол учун, Самарқанд вилояти Нарпай тумани Нухай маҳалладаги 24-контурда 35 нафар ёшларга 40 сотихдан ажратилган 14 гектар ер майдонада Агрегатор “Диёржон Давронжон сервис” оилавий корхонаси бошчилигида биринчи экинга баҳорги сабзи маҳсулоти экилади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бир кооператив аъзоси ўртача 55 млн сўмдан даромад олиши режа қилинмоқда.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


❗️ОГОҲ БЎЛИНГ: ФИРИБГАРЛАРНИНГ ЯНА БИР НАЙРАНГИ!

💻 Сўнгги кунларда фирибгарлар "Техник ёрдам" ниқоби остида сирли чат орқали шахсий маълумотларни ўғирлашга уринишмоқда.

Хабарда аккаунт ўчиб кетиши хавф остида эканлиги айтилган бўлиб, кўрсатилган ҳаволага ўтиш ва Telegram кодини киритиш талаб қилинади. Агар бунга амал қилинса, аккаунтингиз фирибгарлар қўлига ўтиши мумкин.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🏦 TBC Bank жорий йил 3 февралдан бошлаб очиладиган айрим омонатлар бўйича йиллик ставкани 1 фоизга туширмоқда.

☑️ Тўлдирилмайдиган муддатли омонат бўйича:
▪️24 ой сақланганда 26 фоиз ҳисобланади (аввал 27 фоиз эди);
▪️13 ой сақланганда 25 фоиз ҳисобланади (аввал 26 фоиз эди);
▪️18 ойлик муддатга қабул қилиш тўхтатилади.

☑️ Тўлдириладиган муддатли омонат бўйича:
▪️24 ой сақланганда 24 фоиз ҳисобланади (аввал 25 фоиз эди);
▪️13 ой сақланганда 23 фоиз ҳисобланади (аввал 24 фоиз эди);
▪️18 ойлик муддатга қабул қилиш тўхтатилади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


❗️Банк ходимларининг қонунбузарликлари фош этилди: имтиёзли кредитларни талон-торож қилган мансабдорлар жавобгарликка тортилди

▪️Навбаҳор туманида фермер банк ходимлари билан тил бириктирган Фермер хўжалиги раҳбари Х.Х. банк мансабдор шахслари билан тил бириктириб, 575 млн сўмдан ортиқ имтиёзли кредитни ноқонуний тарзда олган ва уни шахсий эҳтиёжларига сарфлаган. Шунингдек, электр таъминотида ҳам қонунбузарликка йўл қўйиб, давлат манфаатларига 53 млн сўм зарар етказган. Суд уни 2 йил 5 ой 15 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига маҳкум қилди, зарарлар қопланди.

🔹"А" банк Янгийўл филиали бошқарувчиси ўринбосари Ж.Ф. фермер хўжаликлари раҳбарлари билан тил бириктириб, 162,5 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган. Шунингдек, у ўз танишидан 4.200 доллар қарз олган, лекин бу маблағни бошқа мақсадларда ишлатган. Суд ҳукмига кўра, Ж.Ф. 2 йил 6 ой, шериги Х.Т. эса 1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишларига маҳкум қилинди, зарарлар қопланди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


❓Банк карталари сони сезиларли даражада камаядими? Марказий банк қоидалари амалда қандай натижа беради?

2024 йил 1 декабрдан бошлаб, банклар жисмоний шахсларнинг 12 ой мобайнида ҳеч қандай амалиёт бажарилмаган банк карталарини, шу жумладан виртуал карталарни, блоклаб қўйиши кераклиги ҳақида Марказий банк томонидан топшириқ берилган эди. Бундай карталар қайта блокдан чиқарилмайди ва агар уларда маблағ бўлса, у бошқа карта ёки ҳисобрақамга ўтказилади. Бу амалда фаолиятсиз карталарнинг ҳисобдан чиқарилишига олиб келади.

2024 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, мамлакатда муомаладаги банк карталари сони 56,8 миллиондан ошган.

Энди қизиқ савол туғилади:
агар банклар ушбу талабни бажарган бўлса, банк карталари сони қанчалик камайиши мумкин? Фаолиятсиз бўлган карталарнинг улуши қанча? Ҳозирча Марказий банк 2024 йил якунлари бўйича тўлов тизими кўрсаткичларини эълон қилганича йўқ, ва биз бу саволларга Марказий банкдан жавоб кутиб қоламиз.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


📱КАРТАДАН-КАРТАГА ФОИЗСИЗ ПУЛ ЎТКАЗУВЧИ ИЛОВАЛАР

🐝 Beepul иловасида — бир ойда 30 млн сўмгача 0%(янги мижозлар учун).
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🚗 Chakana pay иловасида — бир ойда 10 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Тенге банк иловасида — бир ойда 10 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Халқ банки Xazna иловаси — бир ойда 5 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк Joyda иловасида — бир ойда 5 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Smart bank иловасида — бир ойда 5 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 МКБанк иловасида — бир ойда 3 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Ўзмиллийбанк иловасида бир ойда 3 млн сўмгача 0%(идентификациядан ўтиш керак).
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

▪️ SelloPay иловасида бир ойда 3 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

▪️alif mobi иловасида бир ойда 1 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🏦 Микрокредитбанк кредит тўловларини автоматлаштиришни янада самарали қилмоқда!

Микрокредитбанк кредит қарздорликларини автоматик ундириш жараёнини янада тезкор ва самарали қилиш мақсадида янги замонавий модулни жорий қилмоқда. Ушбу модул орқали барча жараёнлар – мониторинг, операциялар, созламалар ва ҳисоботлар автоматлаштирилади.

☑️ Карталарни текшириш янада тезлаштирилади:
▪️“Uzcard” карталари учун текширишлар сони кунига 4 мартадан 220 мартагача оширилади.
▪️“Humo” карталари учун эса 4 мартадан 40 мартагача кўпайтирилади.
▪️Текшириш цикли эса 6 соатдан 4-5 дақиқага (Uzcard) ва 30 дақиқага (Humo)ча туширилади.

☑️ Кредит тўловларини ундиришда қулайликлар яратилади:
▪️Кредитлар бўйича тўловлар энди нафақат асосий карталардан, балки кафилларнинг карталаридан ҳам ундирилади.
▪️Барча карталар устуворлик даражасига кўра сараланади ва биринчи навбатда тўловлар устувор ҳисобланган карталардан, электрон ҳамёнлардан ва ҳатто халқаро карталардан (Visa, Mastercard, UnionPay) ундирилади.

☑️ Янги имкониятлар:
▪️“WEBASE” МЧЖ билан ҳамкорликда “Uzcard” ва “Humo” тизимларига тўғридан-тўғри уланиш таъминланади.
▪️Бюджет ташкилотлари ходимлари карталари учун “UzASBO” тизими орқали мониторинг йўлга қўйилади.
▪️Қарздорлар ҳақидаги маълумотлар базаси ҳар куни янгиланиб, сунъий интеллект орқали тўлов устуворлиги аниқланади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Соф фойда бўйича Ўзбекистондаги энг кучли Топ-10 банклар
(2020-2024 йиллар кесимида)

☑️ "Агробанк", "Алоқабанк" ва "Ипотека-банк" 2024 йилда кучли ўнталикдан чиқиб кетди.
☑️ "KDB Bank", "Asia Alliance Bank" ва "Davr Bank" 2024 йилда кучли ўнталикка кирди.
☑️ "OFB (Orient Finans Bank)" 2023 ва 2024 йилларда 6-ўринни эгаллаб турибди.
☑️ "Ipak Yuli Bank" 2024 йилда 5-ўринга кўтарилган.

Натижаларга кўра, хусусий банклар бозорда ўз ўрнини мустаҳкамлашда давом этмоқда.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🏦 Ўзсаноатқурилишбанк ва таълим соҳаси ўртасидаги ҳамкорлик кенгайтирилмоқда

Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети вакиллари ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан учрашув ўтказилди. Учрашувда Университет ректори Ином Мажидов ҳамда банк Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Анвар Эргашев амалдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича фикр алмашдилар.

Хусусан, томонлар банк тизимида рақамли технологияларни кенг жорий этиш, сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш, таҳлилий, киберхавфсизлик ва дастурий таъминотлар яратиш бўйича малакали кадрлар тайёрлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Университетда бевосита банк ёрдами билан ташкил қилинан “Киберхавфсизлик” лабораториясини янада бойитиш, иқтидорли талабалар учун банк стипендиясини таъсис этиш, банк томонидан талабаларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қўвватлаш, математика, киберхавфсизлик ва дастурлаш бўйича олимпиадалар ташкил қилишга келишиб олинди.

Манба

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


⚡️ Ўзбекистонда 7 та банк томонидан янги венчур жамғармаси яратилди

United Ventures деб номланган янги венчур жамғармаси Ўзбекистондаги 7 та йирик банк томонидан ташкил этилибди:
◦  O’zmilliybank
◦  Xalq Banki
◦  Asakabank
◦  Agrobank
◦  Mikrokreditbank
◦  Turonbank
◦  Biznesni Rivojlantirish Banki

Ҳар бир банк янги компанияда 14,28% улушга эга. Жамғарманинг устав капитали 525 миллиард сўм бўлиб, унинг раҳбари сифатида Азизбек Қурбанов тайинланган. У шунингдек, Sug’urta Bozor ҳаммуассисларидан бири сифатида танилган.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


MBF Академияси Буюк Британия ва АҚШда ташкил қилаётган навбатдаги курсларига таклиф қилади!
Дунё молияси ва иқтисодиётидаги энг долзарб мавзуларни ўз ичига олган курсларда иштирок этинг!

🇬🇧 Буюк Британиядаги курслар:
📍Манзил: Борнмут, Лондон
📆 Сана: 18–28 март, 2025 йил
📙Мавзулар:
◦  Ўзбекистоннинг ички минтақавий ривожланиши учун тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларининг стратегик аҳамияти;
◦  Банк тизимида иқлим ўзгариши билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш: эртанги барқарор келажакни яратиш
Рўйхатдан ўтиш муддати: 10 февраль, 2025 йил

🇺🇸 АҚШдаги курслар:
📍Манзил: Нью-Йорк, Чикаго, Форт Уэйн, Индианаполис
📆 Сана: 30 май – 8 июнь, 2025 йил
📙Мавзу:
◦  Молия соҳасидаги янги авлод етакчилиги: стратегия, инновация ва аудитни ривожланаётган бозорда ўзлаштириш
Рўйхатдан ўтиш муддати:Рўйхатдан ўтиш муддати: 18 февраль, 2025 йил

❓Курсларда нима оласиз?
💯 Ҳалқаро тажриба ва билимларни тўғридан-тўғри етакчи экспертлардан ўрганиш;
💯 Янгича етакчилик усуллари ва молиявий инновацияларни ўзлаштириш;
💯 Даврнинг энг муҳим муаммоларини таҳлил қилиш ва уларни ечиш стратегияларини шакллантириш;
💯 MBF Академияси ва АҚШ университетлари сертификати.

Расмий саҳифаларимизга қўшилинг ва қўшимча маълумотлар, чегирмалар ҳамда глобал иқтисодиётдаги ўзгаришлардан хабардор бўлинг:
📌 Instagram
📌 Telegram

Келажак етакчилари сафида бўлиш учун қўшилинг! Қолган ўринлар чекланган. Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг! Расмий саҳифаларимизга обуна бўлганлар учун махсус чегирма мавжуд!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏦 Микрокредитбанк ташаббуси билан Нукусда “Орзудан муваффақиятгача...” форуми ўтказилди

Микрокредитбанк ташаббуси ва Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда "Ҳамроҳ" хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш компанияси ҳамкорлигида Нукус шаҳрида “Орзудан муваффақиятгача...” шиори остида иккинчи хотин-қизлар форуми ташкил этилди.

🔰 Микрокредитбанкнинг асосий мақсади тадбиркорликка қизиққан хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга молиявий ва амалий ёрдам кўрсатиш орқали уларнинг янги ғояларини амалга оширишга хизмат қилишдан иборат.
⭐️ Форум доирасида:
— Қорақалпоғистонлик тадбиркор аёллар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди, бунда тадбиркорлар ўз маҳсулотлари ва хизматларини кенг оммага тақдим этдилар.
— Чимбой тумани “Гулистон” маҳалласидан Мавлуда Алимбетова хонадонида Жиззахлик гулчи-тадбиркор Шарофат Нориева иштирокида амалий семинар ташкил этилди.

🏦“Микрокредитбанк” ўзининг молиявий маҳсулотлари орқали тадбиркор хотин-қизларга янги имкониятлар эшигини очишни давом эттирмоқда. Форум, нафақат тадбиркорлик соҳасида билим ва кўникмаларни ошириш, балки аёллар учун илҳом манбаи бўлиш вазифасини ҳам бажарди.


Батафсил


❗️21:00 гача

Бугун - 27 январь куни банкларда тўловлар 21:00 гача узайтирилди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


2024 йилда банк-молия соҳасида ўртача иш ҳақи ўсиши секинлашди

Банк-молия соҳаси ходимларининг 2024 йилдаги ўртача ойлик маоши 15,3 млн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 14,3 фоизга ошган бўлиб, охирги 5 йилдаги энг паст ўсиш кўрсаткичи ҳисобланади.
Шунга қарамай, банк-молия соҳаси Ўзбекистонда энг юқори даромадли соҳа бўлиб қолмоқда.

▪️Ўтган йиллардаги ўсиш динамикаси:
◦ 2021 йил – 32,5%
◦ 2022 йил – 30%
◦ 2023 йил – 23,7%
◦ 2024 йил – 14,3%
▪️Банк-молия соҳаси ҳали ҳам бошқа соҳалардан юқори даромадлилиги билан ажралиб туради:
◦ Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик – 15,3 млн сўм
◦ Ахборот ва алоқа – 13,2 млн сўм
◦ Ташиш ва сақлаш – 8,1 млн сўм
◦ Саноат – 6,4 млн сўм
◦ Таълим – 3,6 млн сўм
◦ Соғлиқни сақлаш – 3,4 млн сўм

☝️Ўсиш динамикаси секинлашганига қарамай, банк-молия соҳаси Ўзбекистондаги энг юқори даромадли секторлигича қолмоқда.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏦 "Маҳалла банкирлари" ташаббуси: иқтисодиёт тараққиётига "Асакабанк"нинг самарали ҳиссаси

"Асакабанк" АЖ Тошкент шаҳрида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича изчил ва самарали ишларни амалга оширмоқда. Банк томонидан йўлга қўйилган "маҳалла банкирлари" лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳаллада аҳолига молиявий хизматлардан самарали фойдаланишга ёрдам кўрсатилмоқда.

Асакабанк томонидан тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар натижасида қатор ижобий натижаларга эришилди, жумладан, янги лойиҳалар амалга оширилди ва иш ўринлари яратилди.

🏦"Асакабанк" АЖнинг бундай фаолияти аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга, тадбиркорлик муҳитини ривожлантиришга ҳамда мамлакат иқтисодиётини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


❗️БАНКЛАРДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ СОНИ ОРТИБ БОРМОҚДА!
(27.01.2025 ҳолатига)

Айни пайтда қуйида кўрсатилган банклар томонидан hh.uz платформасига жами 493 та бўш иш ўринлар мавжудлиги ҳақида маълумот жойланган:

💳 «UZUM TECHNOLOGIES»да жами 76 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ҳамкорбанкда жами 41 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 ТБС банкда жами 87 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 АВО банкда жами 30 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Октобанкда жами 65 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦Янги банкда жами 11 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Халқ банкида жами 25 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Ҳаётбанкда жами 3 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Капиталбанкда жами 24 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Тенге банкда жами 9 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Инфинбанкда жами 24 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ўзмиллийбанкда жами 14 та вакансия мавжуд— Батафсил

🏦 Апекс банкда жами 12 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Анорбанкда жами 18 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Ипак Йўли банкда жами 14 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Смартбанкда жами 8 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 МКБанкда жами 7 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Давр банкда жами 13 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Агробанкда жами 6 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Гарант банкда жами 5 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Туронбанкда жами 1 та вакансия мавжуд—Батафсил

Ушбу вакансиялар бўйича тўлиқ маълумот олиш учун «Батафсил» деб ёзилган сўз устига босинг.

📩 hh.uz орқали резюме юбориш бўйича қадамма-қадам қўлланма👈

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Оталар учун оталик таътили: Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди

Олий Мажлисда янги қонун лойиҳаси – "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ҳужжат муҳокама қилинди.

☑️ Ушбу лойиҳага кўра, янги туғилган фарзанд учун оталарга ҳам ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча таътил берилиши кўзда тутилган.

☝️Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


❗️МАҲАЛЛА БАНКИРЛАРИ УЧУН ТОПШИРИҚЛАР: 2025 йилда аҳолини қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси"

☑️ Кредит таърихи "яхши" бўлган шахсларга ёрдам:
▪️578 минг фуқарога тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун "Ўрта" кредит тизими орқали имконият яратилади.
▪️2025 йил январь—март ойларида молиялаштириш амалга оширилади.

☑️ "Маҳалла лойиҳаси":
▪️250 минг фуқаро учун қўшимча даромад олиш имконияти яратилади.
▪️Кредит маблағлари 2025 йил давомида 1 млрд доллар миқдорида ажратилади.

☑️ Тадбиркорлик дастурлари учун кредитлар:
▪️15 трлн сўм кредитлар ажратилиб, 500 минг аҳоли бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
▪️"Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш" дастури орқали 110 минг янги иш ўрни яратилади.

☑️ Камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш:
▪️Оилаларга 210 минг сўмлик кредитлар ва "Бизнесга биринчи қадам" дастури асосида ёрдам кўрсатилади.
▪️Ишлаб чиқариш учун мотороллерлар, дўконлар ёки зарур жиҳозлар сотиб олиш учун 2 минг сўм асосий фоизсиз кредитлар ажратилади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Показано 20 последних публикаций.