МАРКАЗИЙ БАНК ЎТГАН ОЙДА 1 ТА БАНК, 1 ТА ЛОМБАРД ВА 1 МИКРОМОЛИЯ ТАШКИЛОТИНИ ЖАРИМАГА ТОРТДИ
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси ўтган йилнинг декабрь ойидаги йиғилишларида (6 марта) 37 та масалани кўриб чиқди ва тегишли қарорлар қабул
қилди.
Банк назорати қўмитасининг тегишли қарорлари билан “NUR LOMBARD” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси томонидан ломбард фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги сабабли
ломбардлар реестридан чиқарилди.
Тижорат банклари, микромолия ташкилотлари ва тўлов ташкилотларида ўтказилган
ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар, жумладан, Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларига, шунингдек, валюта ва ташқи савдо оперaцияларини амалга оширишда қонунчилик талабларига риоя қилмаганлиги учун
9 та банк, 2 та ломбард ва 1 та микромолия ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида
огоҳлантирилди.
Шунингдек, амалдаги қонунчилик, Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганиш ва инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар учун
1 та банк, 1 та ломбард ва 1 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.
P.S.: Қайси тижорат ташкилоти қандай айб учун жарима қўлланилгани очиқланмаган.
👉
@bankirkundaligi 👈