Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг — маблағларингиз хавфсизлиги ўз қўлингизда!Кундан кунга банк карталаридан пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.
Бунинг барчасига шахсий маълумотларни ва смс-кодларни бегоналарга тақдим этишимиз, ишончсиз ҳаволаларга киришимиз, телефонимизга номаълум иловаларни ўрнатишимиз сабаб бўлмоқда.
⚠️ Ёдингизда тутинг➖ ҳеч қайси банк ёки нобанк кредит ташкилоти
телеграм орқали кредит ёки микроқарз тақдим этмайди — агар шундай таклиф бўлмоқдами, демак улар фирибгарлар;
➖ ҳеч қандай
илова (ҳавола) орқали ўзидан-ўзи пул ишлаш имкони йўқ — агар шундай ҳаволаларни кўрдингизми, демак улар фирибгарлар найранги;
➖ қандайдир келишувлар орқали сизга қарз ёки пул таклиф қилиб, бунинг учун сиз уларга қанчадир миқдорда
бошланғич тўлов тўлашингиз лозимлигини айтишдими — бу фирибгарларнинг яна бир пул ўғирлаш усули;
➖ кимдир (банкдан, Марказий банкдан, қандайдир хавфсизлик бўлимидан)
телефон қилиб, сизнинг карталарингиздан маблағ ўғирланди, биз сизга ёрдам берамиз деб, шахсий маълумотларингизни сўрашни бошладими — гўшакни қўйинг, улар ҳам фирибгарлар;
➖ солиқ, суд ёки МИБдан
қарзингиз бор, уни мазкур иловани ўрнатиб текширасиз деган хабарлар келса, шундай иловаларни ҳам ўрнатманг, қарздорликларни расмий манбалардан текширинг.
@bank_kuni24