Гап эшак гўштини истеъмолга киритиш ҳақида бўлмаган
Бугун Қонунчилик палатасида "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинганди. Бу қонун ҳақида турли миш-мишлар тарқалди, жумладан, эшак гўштини истеъмолга киритиш ҳақидаги нотўғри маълумотлар пайдо бўлди.
Депутат Одилжон Тожиев бу хабарларга ойдинлик киритиб, аслида бундай тушунмовчилик матбуотдаги хатолик сабаб пайдо бўлганини тушунтириб ўтди. Унга кўра, қонун лойиҳаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик қўмитаси томонидан тайёрланган ва 5 август куни Қонунчилик палатасига киритилган. Бу қонун уй ҳайвонларини — қорамол, қўй, эчки, от, эшак, ит, мушук ва бошқа ҳайвонларни идентификация қилиш, уларга бирка ёки микрочип ўрнатиш билан боғлиқ.
Муҳокамалар чоғида депутатлар ит, мушук ва эшакларни рўйхатга олиш бўйича ўз эътирозларини билдиришган. Ташаббускорлар бу эътирозларни ҳисобга олиб, иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида ўзгартишлар киритишларини айтган.
Энг муҳими, эшак гўштини истеъмолга киритиш бу қонунда кўзда тутилмаган экан. Қонун асосан ҳайвонларни рўйхатга олиш, кузатиш ва идентификация қилиш жараёнларини тартибга солишга қаратилган.
👉@bahodirahmedoff👈