Bahodir Ahmedov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Лотин алифбоси ва имлосидан фойдаланишни бошлаганимиздан кейин ростдан ҳам кўп қоидалар кириллдан ҳеч қандай ўзгаришларсиз олиб ўтилганини кўрамиз. Ҳусановни фамилияси ҳам нега бундай ёзилгани кўпчиликни ҳайрон қолдирди.

Энди Асанов нима учун туркий исмлар рўйхатини ҳали ҳам бермаётганини тушундим. Олдин имло тизимини яхшилаб олинглар кейин бераман рўйхатни деяётган бўлиши мумкин😁

Tўлиқ подкаст: https://www.youtube.com/watch?v=dK5KP07jkMs


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
8 март оила институтини ривожлантириш учун, аёл-қизларимизни эъзозлаш учун хизмат қиладиган байрам. Баҳорнинг бошланиш нуқтасига белгилангани ҳам рамзий маьно бордек.

👉@bahodirahmedoff👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кракодилос Кладас — Маниотларнинг машҳур лидери бўлиб, 19-асрнинг бошларида Грециянинг мустақиллиги учун курашган. У Спартанинг меросхўри сифатида, ўзининг жасорати ва жанговар маҳорати билан танилган. Кладас, Греция мустақиллиги учун олиб борган жангларда маниотлар кучини бирлаштириб, улкан аҳамият касб этган. Унинг номи, маниотлар ва спарталикларнинг мустаҳкам ва қатъий руҳини ифодалайди.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/CAsoqP0iYZY?si=iVzV0HyEFrd1dzwX


Барча аёл-қизларимизни 8 март байрами билан табриклайман. Доимо бахтимизга соғ-омон бўлинглар!


Фуқаролар давлат хизмати сифатини ўзлари баҳолайдилар
 
Президент бошчилигида ўтказилган йиғилишда давлат хизматларини янада шаффоф ва самарали қилишга қаратилган муҳим янгиликлар эълон қилинди.

Масалан, барча давлат хизматлари туман кесимида баҳоланадиган тизим йўлга қўйилади.

Бу фуқаролар ўзлари олган давлат хизматларига ўзлари баҳо бериш имкониятига эга бўлади, энг ёмон деб топилган идора раҳбарлари эса тегишли хулоса чиқариши зарурлигини англатади.

Бугун одамлар энг кўп мурожаат қиладиган масалалар – сув, газ, электрга уланиш, субсидиялар, пенсия ва моддий ёрдам олиш.

Бу жараёнда турли идораларга қатнаб, сарсон бўлиш эса фуқаролар учун катта муаммо бўлиб келган. Эндиликда буларнинг барчаси онлайн тарзда ҳал этиладиган тизим орқали йўлга қўйилади, яъни одамлар кутмайди, сарсон бўлмайди, ҳужжат орттириб, идорама-идора юришга мажбур бўлмайди.

Мутасаддиларга сунъий интеллект асосида аҳолининг саволларига қўл телефони орқали содда жавоб берадиган онлайн платформани ишга тушириш топширилди.

Бу ўзгаришлар давлат хизматларини одамлар учун янада қулай, осон ва шаффоф қилишга қаратилгани айтиляпти.

Фуқароларга хизмат қилувчи идоралар энди нафақат қонунлар, балки ҳақиқий ижтимоий баҳолар асосида ҳам баҳоланади.

Бу тизим ишга тушиши билан бюрократия ва кўзбўямачиликка барҳам беришга қаратилган аниқ механизм яратилади.

Энг муҳими, аҳолига хизмат қилиши керак бўлган идоралар, аксинча, аҳолини овора қилиши мумкин эмас. Бу тизим ишга туширилса анчагина югур-югур камаяди.

👉@bahodirahmedoff👈


МЧЖнинг 50 фоиздан ортиқ эгаси

Савол: МЧЖда 3 та улушдор эдик, яқинда Турсунали ўз улушини сотиб чиқиб кетди, менда 28 фоиз улуш мавжуд, Маҳмуд 72 фоиз улуш эгасига айланди, энди эса у менга ҳам ўз улушимни унга сотишимни сўрамоқда. Шу ҳолатда нима қилсам бўлади?

Қаранг, "Маъсулияти чекланган жамиятлар тўғрисда"ги Қонуннинг 20-моддасида Жамият устав фондидаги улушнинг 50 ва ундан ортиқ фоизи эгасига айланган шахс, агар бунгача улушларга эгалик қилмаган ёки 50 фоиздан кам улушга эгалик қилган бўлса, миноритар иштирокчиларга улушларини бозор қиймати бўйича ўзига сотишни 30 кун ичида таклиф қилиши шарт.

Агар жамият иштирокчисининг ўзига тегишли улушни сотиш тўғрисида 30 кун ичида ёзма розилиги олинса, жамиятнинг устав фондидаги улуши 50 ва ундан ортиқ фоизи эгаси таклиф этилган улушни сотиб олиши шарт деган норма белгилаб қўйилган.

Демак, ушбу ҳолатда Маҳмуд сизга 72 фоизлик улушга эга бўлгандан бошлаб 30 кун ичида таклиф бериши керак ва шундан кейин 30 кун ичида сиз ўз улушингизни сотиш ҳақида ёзма розилик берсангизгина сотиб олиши мумкин. Ҳеч қандай ҳолатда сизни ўз улушингизни сотишга мажбурлай олмайди.

👉 @bahodirahmedoff 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Ўқув марказларининг қулаши кутилмоқда”, — Барно Муқимова

Инглиз тили ўқитиш сўнгги йилларда Ўзбекистондаги энг катта соҳалардан бирига айланди. Барно соҳадаги энг кучли мутахассислардан бири.

У подкастда анча муҳим масалалар ҳақида фикрларини берган. Ўқитувчилик ҳаёти, депрессия ва янги авлод ҳақида қизиқ фикрлар бор.

Тавсия:

https://youtu.be/1bSdCB1hW8g?si=nWqVQeSqM1borGZm


Репост из: Advokat Qosimov
Ҳуқуқий нигилизмнинг юқори чўққиси

Ҳуқуқий нигилизм амалдаги ҳуқуқ нормаларини менсимаслик, уларга нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлиш ёки инкор қилишдан иборат. Қисқача айтганда қонунларга "тупуриб қўйиш" ва буни намойишкорона бажаришдир.

Бу ҳаракатларнинг бевосита масъул орган томонидан амалга оширилиши эса ҳуқуқий нигилизмнинг энг юқори чўққиси дейиш мумкин.

Гап шундаки, Президентнинг 2024 йил 24 октябрдаги ПФ 162-сонли Фармони билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолияти тугатилиб, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига ўтказиляпти.

Якунда мана шу фармон асосида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ходимлари билан тузилган меҳнат шартномалари МК нинг 161-моддаси 2-қисми 1-банди билан корхона тугатилганлиги муносабати билан бекор қилинган.

Бироқ фармонда дастлабки иккита тузилма тугатилиши кўрсатилган бўлсада, ҳуқуқий жиҳатдан бу юридик шахснинг тугатилиши ҳисобланмайди. Чунки Фуқаролик кодексининг 50-моддасига кўра юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади. Фармонда эса тугатилаётган тузилмаларнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида Миграция агентлигига ўтказилиши аниқ, кўрга ҳассадек қилиб кўрсатилган.

Фуқаролик кодексининг 49-моддасида қайта ташкил этишнинг 5 та тури белгиланган: қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш.

Келинг илмий томондан ҳам ёндашсак. Адлия вазирлиги томонидан нашр этилган Фуқаролик кодексига шарҳларда Фанлар Академиясининг академиги, юридик фанлари доктори, профессор Х.Р.Рахмонқулов қўшиб юборишни қуйидагича таърифлайди:
Юридик шахсни қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш икки ёки ундан кўп юридик шахсларнинг битта янги юридик шахсга бирлашувини англатади. Бунда бирламчи юридик шахснинг йўқ бўлиб кетиши асосий шарт бўлиб ҳисобланади.

Яъни, ПФ 162-сонли Фармонда кўрсатилган Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда жамғарма фаолиятини тугатилиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари янги ташкил этилаётган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига ўтказилиши ҳуқуқий жиҳатдан юридик шахсларни қўшиб юбориш шаклидаги қайта ташкил этиш ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 156-моддасига кўра ташкилотнинг мулкдори алмашганда, худди шунингдек ташкилот қайта ташкил этилганда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг розилиги билан давом эттирилади...

Ташкилотнинг идоравий тааллуқлилиги (бўйсунуви) ўзгарганлиги ёки қайта ташкил этилганлиги ушбу ташкилотнинг ходимлари билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш учун асос бўлмайди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бу жараён тугатиш эмас, қайта ташкил этиш эканлигини тушунадиган мутахассислар етарлича. Чунки айнан ушбу вазирлик меҳнат муносабатлари соҳасида ягона сиёсат олиб борувчи давлат бошқаруви органи бўлиб, меҳнат соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш назорати вазирликнинг асосий вазифаларидан биридир.

Ўзи назорат қилиши керак бўлган қонунларни вазирликнинг очиқ ойдин ўзи бузиши бу ҳуқуқий нигилизмнинг қўрқинчли даражасидир.

Президент фармонида аниқ айтиб турса ҳам, унга қарши бориш мумкинми? Беписандлик ҳам шунчалик бўлар.

Албатта, суд орқали ходимларнинг ҳуқуқлари тикланишига ҳаракат қиламиз ва Президентнинг кечаги нутқидан кейин судга ортиқча таъсир ўтказишлар бўлмайди деб умид қиламиз.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Менимча ҳаммамиз хайрия қилганмиз ёки унда иштирок этганмиз. Охирги пайтлар хайрия ниқобида фирибгарлар ҳам пайдо бўла бошлади. Қанчадан қанча муҳтожлардан фойдаланиб пул ишлаб олиш истагидагилар ҳам топилди. Энди эса ушбу йўналиш қонунан тартибга солинмоқда.

Қўштирноқ подкастда янги қонун лойиҳаси бўйича суҳбат.

▶️ https://youtu.be/tTHYmlHM7Mw


Судьяларга таъсир ўтказиш ҳолатларини ўйласам доим бир савол қийнайди мени: босимга учраётган бирор судья Судьялар олий кенгашига хабар берармикин? Ëрдам сўрармикин? Ва бир йилда тахминан қанча шундай мурожаат йўлланади Кенгашга? Мана шу рақамлар Кенгашнинг компетентлик даражасини кўрсатади.

👉@bahodirahmedoff👈


Президент судьяларга таъсир ўтказиш ҳақида айтгани жиддий сигнал. Саидали ака бу огоҳлантириш нафақат бошқа соҳа амалдорларига, балки суд раисларига ҳам қаратилган деб ҳисобламоқда.

Судьяга таъсир қилиш деганда мен яна бир манба эҳтимоли ҳам бор деб ҳисоблайман. Бу Судьялар олий кенгаши ва Олий суд каби органлар. Судьяларни бу юқори турувчи органларининг ўзидан ҳам ҳимояланиш механизмлари керак. Биз билмаймиз, балки биронта судьяга нисбатан Судьялар олий кенгашининг мансабдори таъсир ўтказгандур? Бирор суд ишида қарор чиқаришга Олий суд судьяси таъсири бўлгандур? Босим билан ёки илтимос кўринишда. Мана шу механизмлар албатта инобатга олиниши керак.

👉@bahodirahmedoff👈


Президент айтмоқда:

“Одил судловни амалга оширишда адвокатлар ўрни жуда муҳим. Бу борада адвокатларга ҳимоясидаги фуқарога ўз вақтида ҳуқуқий ёрдам кўрсата олишлари учун имконият яратиш кераклиги қайд этилди.

Мутасаддиларга уч ой ичида сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди”.

P.S. Адвокатура соҳасига юқори минбардан туриб эътибор берилаётгани яхши бўлди. Давлат раҳбари топшириқ берган лойиҳада мутасаддилар тўсқинлик қилаётган ҳолатлардан бири сифатида бу учун жавобгарлик механизми янада аниқлаштирилиши керак деб ҳисоблайман. Ўзимнинг мисолимда кўрганман, адвокатлик сўровимга бир ташкилот биз беролмаймиз бу маълумотни деб очиқча рад қилган шахсга доир маьлумот бор деб. Прокурор сўраса берарди маълумотни, нотариус ўзи базадан тортиб олаверади. Лекин адвокатга… Ваҳоланки адвокатлик сири деган тушунча бор. Бу амалдорни устидан МЖТК 197-1-моддаси асосида судга ариза киритганман. Лекин суд жавобгарлик белгиламаган. Шу сабабли адвокатга далилларни тўплашдаги ваколатлари аниқ белгиланиши, унга тўсиқлар олиб ташланиши, қонунни бузганларга чора кўрилиши лозим. Айнан масъул мансабдорларга. Айтайлик бир ташкилот директори бизга рад хати берса, у жавоб бермай судда бошқа бир қуйи лавозимдаги етакчи мутахассис жазоланган ҳолатлар бор.

👉@bahodirahmedoff👈


Расмий маълумотга кўра, сўнгги йилларда судлар мустақиллигини таъминлаш бўйича катта ислоҳотлар амалга оширилди. Лекин судьяларни мажлисга чақириш, уларга ваколатига кирмайдиган вазифаларни юклаш ҳолатлари ҳам учраб тургани қайд этилди.

Шунингдек, айрим идоралар томонидан судга таъсир ўтказишга уринишлар ҳали-ҳануз давом этаётгани кўрсатиб ўтилди.

“Барча раҳбарларни қатъий огоҳлантираман. Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”, - деди Президент.

P.S. Президентнинг ушбу эътирозлари юқоридаги ҳолатлар бевосита вазифаси саналмиш Судьялар олий кенгашига ҳам қаратилди деб ўйлайман.

👉@bahodirahmedoff👈


Президент:

Солиқ идоралари
ходимлари ҳар бир маҳаллага бириктирилгани билан тушумлар кескин ошмагани қайд этилди.

Масалан, минглаб корхона ҳисоботларида бирорта ҳам ходим йўқ деб кўрсатган бўлса, яна минглаб корхона 2 ёки 1 нафар ишчи кўрсатмоқда. Бу солиқ идоралари яширин иқтисодиёт билан суст ишлаётганидан далолатлиги кўрсатиб ўтилди.

Инсофли тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи 7 кун ичида қайтариб берилиши белгиланган. Бироқ, солиқ раҳбарлари тадбиркорларнинг 487 миллиард сўмлик 2,5 мингга яқин мурожаатини ўз вақтида кўриб чиқмаган.

👉@bahodirahmedoff👈


"Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди",
- Президент.

P.S. Прокурор ҳам, ички ишлар ҳам, солиқ ҳам ўз функционал вазифаси билан шуғулланишини қўллайман. Қишлоқ хўжалигидан ҳам олиш керак уларни.

👉@bahodirahmedoff👈


Юқоридаги суд ҳукми 2024 йил 18 декабрда ўқилган экан. Шундай кенг қамровли жиноят иши наҳот ҳеч қаерда овоза қилинмади, давлат ташкилотлари бундай масалаларда жимгина ўтиб кетишни маъқул кўришади. Қараб чиқиб топа олмадим. Яхшиям GENERALLISIMUS хабар берган экан ўшанда.

Битта адвокат қўлга тушса ўнта манбада видеоси чиқади қўрқинчли овозлар билан. Битта блогер қўлга тушса минг бир маломат билан овоза қилинади. Яқин тарихдаги энг катта солиқ жиноят (зарар 168 млрд сўм, ҳукмни ўзи 349 бет) бўлган иши ҳақида расмий икки оғиз сўз йўқ. Биров эшитмаса, кўрмаса, жим ўтиб кетсак…

👉@bahodirahmedoff👈


Сунъий ҚҚС "возврати"дан миллиардлар ўмарилган

Давлетовуз ёзмоқда:
Ўтган йилнинг охирида жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди Солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бош инспектори Авазбек Сотволдиев ва унинг 29 нафар жиноий шеригига ҳукм чиқарди.

Гап шундаки, у ўз ваколат ва имкониятларидан фойдаланиб, ҳамтовоқлари билан ўнта МЧЖ орқали ишлаб чиқариш, экспорт билан боғлиқ сохта амалиётлар ташкил этади, бу амалиётлар бўйича ҚҚСнинг салбий фарқини давлат бюджетидан қайтариш схемаларини бажаради, қайтарилган маблағлар эса жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланади.

Яъни сунъий равишда ҚҚС салбий фарқи яратилиб, давлат бюджетидан миллиардлаб маблағлар олиниб, талон-торож қилинган. Қонунни уни яхши билган бузади, дейишганидек, жиноий гуруҳ аъзолари томонидан ҳужжатлар қалбакилаштирилган, "тўғри расмийлаштирилиб" тизимга киритилган, зарур бўлса, пора берилган, пора олди-бердисига воситачилик қилинган.

Жиноий иш доирасида Авазбек Сотволдиевдан ташқари яна 29 кишига айблов эълон қилинган. Улар орасида МЧЖларни ташкил этган уддабуронлар, “қўғирчоқ” директорлар, Андижон вилояти Солиқ бошқармасининг масъул ходимлари, ҳисобчилар ва бошқалар бор. Судда аниқлашича, жиноий гуруҳ хатти-ҳаракатлари натижасида қарийб 168 млрд сўмлик маблағ транспорт воситалари, кўчмас мулк, тадбиркорлик субъектлари сотиб олиш йўли билан легаллаштирилган.

Суд ҳукмига кўра, Авазбек Сотволдиев 11 йилга озодликдан маҳрум этилди. Жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам турли муддатларга озодликдан маҳрум этилиб, айримлари шартли жазо олган.

Жиноий гуруҳнинг асосий ташкилотчи ва ижрочилари давлатга етказилган қарийб 168 млрд сўмлик зарарни ҳам солидар тартибда қайтариши керак бўлади.

👉@bahodirahmedoff👈


Суд ҳужжатларига кўра, З.Тешаева "DAKPATENT LAW FIRM" МЧЖ директори Д.Худжановнинг "CHADOS-2009" МЧЖ манфаатига тегишли, саноат наъмунаси патенти мавжуд бўлган "ўйинчоқ туя" саноат намунасидан ҳуқуқ эгаси розилигисиз фойдаланиб келган.

Суд томонидан, З.Тешаеванинг мазкур ҳаракатлари МЖтКнинг 177-2-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик деб топилиб, БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

П/С: МЖтК 177-2-моддаси Ихтирога, фойдали моделга ва саноат наъмунасига бўлган ҳуқуқларни бузиш ҳисобланиб - фуқароларга БҲМнинг 5 дан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 дан 20 бараваригача жарима тайинланиши белгиланган.

#sudishi

👉 @bahodirahmedoff 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Эркаклар аёлларга руҳсат сўраб, ёрдам беради”- ҳуқуқшунос Сарвиноз Суннатиллаева.

Парда Подкаст - хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат.

https://youtu.be/3hH9wmpElBs?si=GCZS_GCG_-AIk1Mk


Ички ишлар янги вазири

❗️Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

👉@bahodirahmedoff👈

Показано 20 последних публикаций.