12-баллик тизим: афзаллиги аниқ, бироқ...
🤔Менимча кўплаб ҳайдовчилар ойига икки марта қоидабузарлик қилса, олти ой ичида 12 балл тўплаши мумкин!
🤷🏻♂️Ҳозирги кунда ҳар куни эрталабдан кечгача автоўлов бошқарувидаги хайдовчиларимиз учун қоидалар бузилиши хавфи аниқ.
✏️Уй-иш-уй йўналишда ҳаракатланувчилар учун бу кўрсаткич бир неча баробар пастроқ бўлиши керак, лекин ҳатто ойига битта қоидабузарлик ҳам бир йил ичида муаммога айланиш эҳтимоли бор.
☝Ҳуқуқий маданиятнинг ҳамда ҳайдовчилик тажрибасининг паст даражаси сабабли, бу тизим орқали 12 балл тўплаш натижасида аудиториянинг қамрови тез орада кенгайиши кутилмоқда – кўплаб ҳайдовчилар яқин ойлар давомида мазкур нуқтага етишади.
✅Ҳуқуқбузарлиги қайд этилган шаҳс томонидан судга даъво аризасини берсачи?
📌Тизимда бериладиган жазоларга нисбатан мазкур жараён ҳам эътиборга олиниши лозим.
Мисол суд қарорига кўра, қоидабузарлик ҳавф даражаси пастроқлиги аниқланиб, у учун 2 балл ўрнига 1 балл хисобланиши мумкин. Суднинг ниҳояий қарорини кутиш орқали барча ишларда адолатли натижага эришиш мақсад қилинади.
🚙Барчамиз билишимиз керакки, тез орада хайдовчисиз, ўзини бошқарадиган автоўловлар сони ортиб боради. Бу эса инсон омилини бутунлай йўқотиши мумкин – демак, правага ўқиш ва имтиҳон топшириш зарурати йўқолади.
🛜Бу янги 12-баллик тизим биз учун фақат қоидаларни қатъийлаштириш эмас, балки йўл хавфсизлиги ва келажакдаги технологиялар тараққиётига энг катта чақириқдир.
❓Сиз нима деб ўйлайсиз? Бу тизим ҳаётимизга қандай таъсир кўрсатиши мумкин? Фикрларингизни шарҳларда қолдиринг ва дўстларингиз билан бўлишинг!
#12балликтизим #ЯнгиҚоидалар #Хайдовчилар #Автоўлов #Технологиялар
@bahodir_schastlivchik