Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Боғланиш:
@azonglobal_murojaat
Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Ўзбекистон Евроосиё Тараққиёт Банкига аъзо бўлди

Ўзбекистон Евроосиё Тараққиёт Банки (ЕОТБ)ни ташкил этиш тўғрисидаги битимга қўшилди. Мазкур ҳужжатни Президент Шавкат Мирзиёев имзолади.

Батафсил: https://azon.global/3704

©️Azon Global


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Франциянинг ҳижобга бўлган нафрати илдизлари

©️Azon Global


📌 Шимолий Кипрда ҳижобга рухсат берилди

📌 Европа Иттифоқи Фаластин учун молиявий ёрдам ажратади

📌 Индонезия Ғазо аҳолисини қабул қилишга тайёр

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/lKguvVbsDWI

©️Azon Global


АҚШ Хитой маҳсулотларига нисбатан божларни яна оширди

Оқ уй вакилининг CNBC телеканалига берган маълумотига кўра, АҚШ томонидан Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга жорий қилинган бож ставкалари ҳозирда 145 фоизни ташкил этмоқда.

Батафсил: https://azon.global/3703

©️Azon Global

3k 0 10 9 81

АҚШ флоти Жидда шимолига чекинди

Сўнгги кунларда Яманнинг хусийлар бошқарувидаги ҳарбий-денгиз кучлари АҚШнинг CVN-75 Harry S. Truman авиация зарба гуруҳига ҳужум қилгани йўқ. Бунинг асосий сабаби – АҚШ флоти Жидда шимолига чекиниб, Макка ва Мадинани ўзига “қалқон” сифатида ишлатмоқда.

Батафсил: https://azon.global/3702

©️Azon Global

3.9k 0 22 14 218

Хитой компанияси Фарғонада металлургия заводи қурмоқчи

Фарғона вилояти Тошлоқ туманида Хитойнинг Shandong Aipurui Steel Plate Co., Ltd. компанияси томонидан металлургия заводи қурилиши режалаштирилмоқда. Айтилишича, заводнинг умумий қиймати 120 миллион доллардан ортиқ бўлиб, лойиҳа уч босқичда амалга оширилади.

Батафсил: https://azon.global/3701

©️Azon Global

4.6k 0 15 13 163

Шимолий Кипр Турк Республикасида мактабларда ҳижоб ўрашга рухсат берилди

Шимолий Кипр Турк Республикаси расмийлари ўрта ва юқори синф ўқувчилари учун мактабларда ҳижоб кийишга расмий равишда рухсат берди. Вазирлар Маҳкамасининг айни шу масалага доир йиғилишидан сўнг таълим муассасаларида кийиниш қоидаларини тартибга солувчи интизом низомига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Батафсил: https://azon.global/3699

©️Azon Global


Ноқулай табиий шароит устамаси кимларга тўланади?

Ўзбекистонда ноқулай табиий-иқлим шароитига эга ҳудудларда ишловчи бюджет ташкилотлари ходимларига иш стажига асосан устама тўланади. Бу тартиб Ҳукумат қарори билан тасдиқланган махсус низомда белгиланди.

Батафсил: https://azon.global/3698

©️Azon Global


Индонезия Ғазо аҳолисининг маълум қисмини қабул қилишга тайёрлигини билдирди

Индонезия Президенти Прабово Субианто мамлакат Ғазо секторидан 1000 нафар ярадор ва етим болани вақтинча қабул қилишга тайёр эканини маълум қилди. Ҳозирда президент Яқин Шарққа йўл олган бўлиб, у минтақа етакчилари билан Ғазодаги инқирозни ҳал қилиш бўйича музокаралар ўтказмоқда.

Батафсил: https://azon.global/3697

©️Azon Global


Европа Иттифоқи Фаластин учун молиявий ёрдам ажратади

Европа Иттифоқи Маҳмуд Аббос бошчилигидаги Фаластин маъмуриятига молиявий ёрдам ажратиш бўйича дастлабки келишувга эришди. Quds ахборот агентлиги маълумотига кўра, ЕИ кейинги икки йил давомида 1 миллиард еврогача маблағ ажратишни режалаштирмоқда.

Батафсил: https://azon.global/3696

©️Azon Global

4.9k 0 9 13 153

Хитой АҚШ маҳсулотларига божларни 84 фоизгача оширди

Хитой ҳукумати АҚШдан импорт қилинадиган барча товарларга божларни 84 фоизгача оширди. Бу чора АҚШнинг Хитой маҳсулотларига тарифларни 104 фоизгача ошириш қарорига жавобан қабул қилинди. Трамп эса бугун Хитойга қўйилган тариф ставкасини зудлик билан 125 фоизгача оширишни ва бошқа мамлакатларга нисбатан чоралар учун 90 кунлик танаффус беришни маълум қилди.

Батафсил: https://azon.global/3695

©️Azon Global

5k 0 8 19 123

“Чиннигул ва тикан” – Яҳё Синвар (қисса, 42-қисм)

Марҳум қўмондон, Фаластиннинг ҲАМАС озодлик ҳаракати етакчиси Яҳё Синварнинг “Чиннигул ва тикан” асарини эълон қилишда давом этамиз. 42-қисм.

Батафсил: https://azon.global/3694

©️Azon Global

5k 0 19 5 53

“Бу уй энди ғазоликларники”

Аданалик Ридван Таштимур ўзининг 30 миллион лиралик (800 минг АҚШ долларига яқин) вилласини ғазоликларга совға қилди. У ушбу хабарни ўзининг Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Батафсил: https://azon.global/3693

©️Azon Global

5k 0 9 26 271

📌 Ўзбекистон газ экспортини яна оширди

📌 АҚШда бож музокаралари

📌 Янги пандемия бўладими?

📌 Гарвардда Ғазони қўллаган беш талаба визаси бекор қилинди

📌 “Бу уй энди ғазоликларники”

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/iU82Gs3MBPc

©️Azon Global


Янги пандемия бўладими?

Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти дунёни янги пандемиядан огоҳлантирди. “Келажакда янги пандемиянинг пайдо бўлиши назарий хавф эмас, балки эпидемиологик аниқликдир”, деди ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус.

Батафсил: https://azon.global/3692

©️Azon Global


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уламоларнинг «исроилга қарши жиҳод» фатвоси нимани англатади?

«Сиёсат ва биз» кўрсатуви

©️Azon Global

6.3k 0 92 5 100

Репост из: Azon Global на русском
Церковнослужитель из Узбекистана принявший ислам

Смотреть 👉 https://youtu.be/QTSZSLJGhXc

©️Azon Global на русском

4.6k 0 10 9 104

АҚШда бож музокаралари бошланди

Мамлакатлар АҚШ билан божларни олиб ташлаш бўйича келишувга эришмоқчи. CNN хабарига кўра, президент Доналд Трамп АҚШ божлар жорий қилган давлатлар келишувга эришиш учун Вашингтонга музокарачиларни юбораётганини айтган.

Батафсил: https://azon.global/3689

©️Azon Global


Ўзбекистонда яҳудийлар учун музей ва ибодатхона қуриладими?

Россия бош раввини Берл Лазар Тошкентда икки кунлик расмий ташрифда бўлди. У Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов, Диний ишлар бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ҳамда маҳаллий яҳудий жамоаси вакиллари билан учрашди.

Батафсил: https://azon.global/3688

©️Azon Global

6.4k 0 51 51 546

Уламоларнинг "исроилга қарши жиҳод" фатвоси нимани англатади?

"Сиёсат ва биз" кўрсатуви

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/DugkRoxVuQY

©️Azon Global

25.3k 2 200 1 122
Показано 20 последних публикаций.