🙋♂️ Таклиф: Халқ артистлари ёки улар ўтганидан кейин болалари қўшиқларини/ижодий ишларини қизғанадиган бўлишса, "Халқ артисти", "Хизмат кўрсатган артист" деган унвонларни марҳамат қилиб қайтариб топшириб қўйишсин!
⚡️“Муаллифлик ҳуқуқи қайда қолди, қонун, конституцияяяя!” деб қичқирувчиларга ўз позициямни қайта тушунтираман:
* Ҳар қандай ҳаваскор санъатга тақлид билан кириб келади. Уни ўзи ёқтирган хонанда қўшиғини айтишдан мосуво қилиш, ёки бу имконни фақат танланганларга бериш санъатдан совишга олиб келади;
* Ўз санъатини ўз халқи вакилларидан ҳар қандай шаклда қизғаниш хориж санъати/маданияти қўлтиғига сув пуркайди;
* Қўшиқларни, ҳангомаларни радио, ТВ, ОАВга бермай қулфлаб ўтириш, бунинг учун пул талаб қилиш эса аҳмоқликдан ўзга нарса эмас!
❓Хўш, қандай ҳолатларда муаллифлик ҳуқуқини ишлатиш керак:
• Қўшиқлар яққол бузиб айтилса;
• Қўшиқнинг асл эгаси эътироф этилмаса;
• Қўшиқ муаллифи беҳурмат қилинса;
• Қўшиққа эгалик ҳуқуқи бошқалар томонидан даъво қилинса.
✍️ Шу ўринда устозимиз Элмурод ака Эрматовнинг фикрини билдирсам: “Бу қўшиқлар ҳақини халқ санъаткор тириклигида қистириб, ортиғи билан тўлаб қўйган”. Хўш, бўлмаган гапми?
👉 Ҳей барака топкур, тушун ахир! Шу можаролар ортидан ўлмас асарларни қулоқчин орқали эшитганда ҳам хижолат бўла бошладим. Худди бировнинг ҳақини еяётгандекман...
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм