Ayol huquqlari


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Аёллар учун ягона ҳуқуқий маълумот манбаи !
🔎 Ҳештеглар билан излаш:
#меҳнат
#имтиёз
#оила
#бизнес
#таълим
#ажрим
#алимент
#фойдали
#бола_пули
Савол юбориш учун https://t.me/Yurist_Musayevbot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


#оила

❤️ НИКОҲ ШАРТНОМАСИ: ОИЛАВИЙ ҲУҚУҚЛАРИНГИЗНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЙЎЛИ

👨‍👩 Никоҳ шартномаси нима?
Никоҳланувчилар ёки турмуш ўртоғингиз билан мол-мулк ва мажбуриятларингизни аниқ белгиловчи ҳужжат бу никоҳ шартномаси ҳисобланади.

💭"Никоҳ шартномаси муҳаббатни ўлдиради."
💡 Никоҳ шартномаси севгига путур етказмайди, аксинча, келажакдаги молиявий барқарорлик ва адолатни таъминлайди. Ўзаро ишонч ва очиқликни оширади.


💨 "Ажрашгандан кейин ҳеч қандай ҳуқуққа эга эмасман."

🏰 Никоҳ шартномаси ажрашиш ҳолатида кимга қандай мол-мулк тегишли бўлишини олдиндан белгилаб, сизнинг ҳуқуқларингизни ҳимоя қилади.

🛠 НИКОҲ ШАРТНОМАСИ ҚАНДАЙ ТУЗИЛАДИ?

✔️ Никоҳдан олдин ёки никоҳ давомида тузилиши мумкин.
✔️ Ёзма шаклда бўлиши ва нотариал тасдиқланиши шарт.
✔️ Давлат божи ундирилмайди.
✔️ Мавжуд ва келгусида орттириладиган мол-мулкга тегишли қоидалар белгиланиши мумкин.

💮 "Суд жараёнлари жуда узоқ давом этади."

📈 Агар никоҳ шартномаси тузилган бўлса, мулкни бўлиш бўйича келишмовчиликлар камаяди ва суд жараёнлари соддалаштирилади.

📢 ОИЛА ВА ФАРЗАНДЛАРИНГИЗНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ УЧУН НИКОҲ ШАРТНОМАСИ ТУЗИШНИ ЎЙЛАБ КЎРИНГ!


👉 Ушбу пост сиз учун фойдали бўлса, уни дўстларингиз билан улашинг!
❓ Саволларингиз бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиринг!

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


Репост из: Musayev_Sunnatillo (yurist)
🎉 8-Март – Халқаро хотин-қизлар байрами муборак бўлсин! 🌸

Азиз опа-сингиллар, оналар, меҳрибон устозлар ва барча аёллар!

Сиз – оила ва жамият таянчи, меҳр ва саховат тимсолисиз. Бугунги кунда аёллар нафақат оилада, балки жамиятнинг барча соҳаларида ҳам фаол иштирок этмоқда. Ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланган, билимли ва фаол аёллар – кучли жамиятнинг гаровидир!

Бу муборак кунда сизга чексиз муҳаббат, бахт, соғлиқ ва муваффақият тилаймиз! Ҳар доим қадрланган ва ҳурматда бўлишингизга тилакдошмиз.

🌷 Байрамингиз муборак! 🎊


👉 @Musayev_s_s 👈


#меҳнат

🎯 Ҳуқуқингизни Билинг! Бугун Ишдан Эрта Рухсат! ⚖️

❗️ Ҳурматли аёллар! Бугун, 7-март куни сиз иш жойингиздан камида 1 соат олдин чиқиб кетиш ҳуқуқига эгасиз!

📜 Меҳнат кодекси (187-модда)га асосан, байрамдан олдинги иш куни қисқартирилиши шарт. Бу барча ходимларга тегишли!

⚡️ Ҳуқуқингиздан фойдаланинг ва бу ҳақда ҳамкасбларингизга ҳам хабар беринг!

🔄 Дўстларингиз билан улашинг — улар ҳам бу муҳим маълумотдан хабардор бўлсин!

📌 Сизнинг ҳуқуқингиз — сизнинг имкониятингиз!


Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#меҳнат

8-МАРТГА ПРЕМИЯ ҲАМАГА БЕРИЛАДИМИ?


🚺 Аёлларга бериладиган байрам пули ҳақиқатан ҳам фақат аёллар учунми? Ёки эркаклар ҳам ушбу мукофотни олиши мумкинми?

⚖️ Меҳнат кодексининг 246-моддасига кўра, байрам пули (премия) иш берувчининг ички ҳужжатларига боғлиқ. Яъни, ҳар бир ташкилот буни ўз шартномаларида ва ички қоидаларида белгилайди.

🏢 Амалиётда нима ҳолатлар кузатилади?
🔹 Баъзи ташкилотлар фақат аёлларга премия тўлайди.
🔹 Бошқалари барча ходимларга тенг тақсимлайди.

❗️ Тенг ҳуқуқлилик нуқтайи назаридан барча ходимлар — ҳам аёллар, ҳам эркаклар бу пулни олиши керак. Ахир, эркаклар ҳам уйларига борганда онаси, аёли, синглиси ёки қизи учун шу маблағни сарф қилади.

🔑 Хулоса: Агар раҳбар адолатли бўлса, байрам пулини барча ходимлар учун белгилаши мумкин.

📢 Сиз қандай фикрдасиз? Сизнинг иш жойингизда байрам пули кимларга берилади? Фикрларингизни ёзинг ва бу маълумотни бошқаларга ҳам улашинг!

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


Xodimga ortiqcha to‘langan ish haqi qanday hollarda undan undirilishi mumkin emas?
Опрос
  •   mehnat to‘g‘risidagi qonunchilik noto‘g‘ri qo‘llanilganda
  •   hisoblashda xatolik bo'lganda
  •   xodimning mehnat normalarini bajarmaganlikdagi aybi e’tirof etilganda
  •   har qanday holatda undiriladi
9 голосов


#меҳнат

ИШҲАҚИЗНИ ОЛИШНИ УНУТМАНГ – ҲАҚҚИНГИЗНИ ТАЛАБ ҚИЛИШ ВАҚТИ КЕЛДИ!

❗️ ИШ ҲАҚИНИ УНДИРИШ БЎЙИЧА ДАЪВО МУДДАТИ ҚАНЧА?

💬 САВОЛ:
Мен 2024 йил декабрь ва 2025 йил январь ойлари учун иш ҳақимни ҳали ҳам ололмадим. Суд орқали ундириб олмоқчиман. Лекин қонунчиликда иш ҳақини талаб қилиш учун белгиланган муддат борми?

✅ ЖАВОБ:
📜 Меҳнат кодексининг 560-моддасига кўра:
📌 Иш ҳақини ундириш учун 6 ОЙЛИК даъво муддати бор. Ҳуқуқингиз бузилганини билган кундан бошлаб ушбу муддат ҳисобланади.

⚠️ Эътиборли бўлинг!
💰 Агар ойлигингиз кечиктирилса, нафақат маошингизни, балки қонунга мувофиқ компенсация пулини ҳам талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз!
📌 Меҳнат кодексининг 333-моддасига кўра:
Иш ҳақи кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк ставкаси бўйича 10% пеня ҳисобланади.

👩‍⚖️ Аёллар! Ҳақ-ҳуқуқингизни талаб қилишдан қўрқманг!

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
УЙ БЕКАЛАРИГА АЖОЙИБ ЯНГИЛИК!

Сиз уй бекалари иш стажига эга бўлиши мумкинлигини билардингизми? 🤔
Биз бу ҳақда батафсил видеода тушунтирдик! 👇

🎥 Инстаграмдаги видеони кўриш учун: Ҳавола

📌 Агар сиз ҳам расмий иш стажига эга бўлишни истасангиз, бу имкониятни қўлдан бой берманг!
Видеони кўриб, фикрингизни қолдиринг! 💬

Дўстларингизга ҳам улашинг – бу улар учун ҳам муҳим бўлиши мумкин! ✅


Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


Сизга ҳуқуқий контент қандай шакилда бўлгани мақул каналимда.
Опрос
  •   Матин 📝
  •   Аудио (овозли) 🎶
  •   Видео 📹
6 голосов


#имтиёз

🔴 АЁЛЛАР ДАФТАРИ: ҲАМА ҲАМ УНДАН ЧИҚИБ КЕТАВЕРМАЙДИ!

⚖️ Сиз "Аёллар дафтари"га киритилганмидингиз? Кутилмаганда сизга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмасдан чиқариб юборишдими? Бу қонунийми?

📜 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сонли қарорига асосан, аёллар қуйидаги ҳолларда "Аёллар дафтари"дан чиқарилиши мумкин:

✅ Барча зарур ёрдамлар берилганда (индивидуал дастур асосида)
✅ Тўлиқ давлат таъминотига ўтганда
✅ Ўз хоҳишига кўра чиқиш ҳақида ариза берганда
✅ Ноқонуний киритилгани аниқланганда
✅ Бошқа давлатга доимий яшаш учун чиқиб кетганда
✅ Суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилганда
✅ Вафот этган ёки бедарак йўқолган деб топилганда

⚠️ Эътибор беринг! "Аёллар дафтари"даги аёлларнинг шахсий дастурда белгиланган муаммолари ҳал этилмагунча, уларни рўйхатдан чиқариш мумкин эмас!

💬 Агар сизда ноқонуний равишда "Аёллар дафтари"га киритиш ёки ундан чиқариш ҳолатлари учраган бўлса, бизга хабар беринг! 📩

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#меҳнат

Ассалому алайкум мен тугрук татилига чикдим шунга ариза езиб беринг дияпти.УЗИ езиладими.Балнишник бердим.Дикретнигим тугагандан сунг отписка олса буладими

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 404-моддаси Ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳақида.

🔺Унга кўра:

🟣Аёлга туғруққача етмиш календарь кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

🟣Ҳомиладорлик ва туғиш таътили аёлга жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилиб, туғруққача ҳақиқатда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар, тўлиқ берилади.

🟣Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

🟣Меҳнат кодексининг 404-моддасига мувофиқ ҳомиладор аёлларга Меҳнатга лаёқатсизлик варақасига асосан, 126 календарь кундан ибодат ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилади. Бунга асос, ходим иш берувчига тақдим этган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва ходимнинг аризаси.

🟣Сиз иш берувчига ариза бериб ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан сўнг йиллик меҳнат таътилига чиқаришларини сўрашингиз мумкин. Асос Меҳнат кодексининг 400-моддаси 1-қисми "Ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик меҳнат таътили, уларнинг хоҳишига кўра, тегишинча ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин берилади."

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#меҳнат

❗️ Март ойида Ўзбекистонликлар 13 кун дам олади! 🎉

🔷 Март ойида учта катта байрам муносабати билан рекорд даражада кўп дам олиш кунлари кузатилади

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#оила

🔥 “Қўшхотинлик” – Рўзғордаги яширин таҳдид! ❗️⚖️

👩‍⚖️ САВОЛ:
Турмуш ўртоғим мени алдаяпти, деб ўйлайман. Унинг яна бир хотини бор деб гумон қиляпман. Агар расман ариза берсам ва гумоним тасдиқланса, уни жавобгарликка тортиб, жазолашим мумкинми?

⚖️ ЖАВОБ:
Жиноят кодексининг 126-моддаси бўйича қўшхотинлик – бир эркакнинг икки ёки ундан ортиқ аёл билан бир оила сифатида яшаши ҳисобланади.

📌 Агар турмуш ўртоғингиз иккинчи хотинини уйга олиб келиб, Сиз билан бир вақтда яшашни бошласа – бу қўшхотинлик ҳисобланади ва у жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

⚠️ Лекин, агар у бошқа жойда яшаб, иккинчи хотини борлигини яширса – бу ҳолат қонуний жазоланмайди.

📜 Хулоса:
Ҳақиқатни аниқлаш учун шошилманг, фактлар тўплансин! Ҳуқуқий қадам ташлашдан олдин, мутахассислар билан маслаҳатлашиш муҳим! 👩‍⚖️🔍

📢 Бу маълумот Сиз учун фойдали бўлдими? Уни дўстларингиз билан ҳам бўлишинг! 🔄

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#test Mehnat intizomini buzganligi uchun ish beruvchi 3 yoshga to’lmagan bolasi bor ayolga quyidagi qaysi intizomiy jazo choralarini qo‘llashga haqli emas.
Опрос
  •   hayfsan
  •   intizomiy jarima
  •   mehnat shartnomasini bekor qilish (ushbu Kodeks 161-moddasi ikkinchi qismining 4 va 5-bandlari)
  •   barcha intizomiy jazo choralarini qo‘llashga haqli
19 голосов


#алимент

🔺Қандай ҳолатда алимент маблағи алимент жамғармаси томонидан қоплаб берилади?

🔺Ижтимоий тармоқларда алимент маблағи “Алимент тўловлари” жамғармасидан ҳам тўлаб берилади, деган мазмундаги хабарлар тарқалди. Бу хабарга МИБ расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 августдаги 427-сонли қарорига кўра, Мажбурий ижро бюросида ташкил этилган алимент тўловлари жамғармаси маблағлари – алимент тўламаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздор томонидан тўланмаганда ёки қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки мавжуд бўлмаганда ундирувчиларига тўлаб берилади.

🔺Яъни, алимент маблағини жамғарма маблағларидан қоплаб бериш учун энг биринчи шарти қарздор алимент тўламаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган бўлиши керак.

🔺Ушбу ҳолатдан бошқа вазиятларда алимент тўловлари алимент тўловлари жамғарма маблағларидан қоплаб берилмайди.

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#меҳнат

Бола парваришлаш таътилига чиққан ходим ишга қайтганда унинг ўрнига олинган ходимга иш берувчи бошқа иш таклиф қилишга мажбурми?

Кўп ҳолатларда мазкур масалада иш берувчи ва ходим ўртасида шу масалада низолар келиб чиқади. Ким ҳам ишлаб турган жойини ташлаб кетгиси келади. Бироқ қонунчиликда иш берувчига бундай мажбурият қўйилмаган.

Меҳнат кодексининг 158-моддаси 3-қисмида иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.

Шундай бўлса-да, МКда баъзи истеснолар мавжуд. МК 408-модданинг 3-қисмига асосан вақтинча бўлмаган ходим ўрнида муддатли шартнома асосида ишлайдиган хлодим хомиладор бўлса, уни иш берувчида унинг соғлиғига тўғри келадиган бошқа ишга ўтказиш чораси кўрилиши керак. Яъни бундай имкониятдан таътилдаги ходимнинг ўрнида ишлаётган ходим ҳомиладор бўлсагина фойдалана олади.

Агар бундай иш бўлмаса, ёки хомиладор ходим бу ишни рад қилса, шундагина уни МК 158-модда билан бўшатиш мумкин. Лекин бу хомиладор аёл ходимларга берилган имтиёз.

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#меҳнат

Эркаклар аёли ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлганда меҳнат таътилини таътиллар жадвалидан олдин олишга ҳуқуқ бор.

Кунни яхши бир маълумот билан бошлаймиз. Ота бўлиш – нафақат масъулият, балки оилага ғамхўрлик қилиш имконияти ҳамдир. Қонун эса бу жараёнда эркакларга оиласи билан кўпроқ вақт ўтказиш учун қўшимча ҳуқуқ беради.

Меҳнат кодексининг 228-моддаси 4-қисмига кўра, ходимларнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили уларга қулай бўлган вақтда берилиши керак бўлган тоифалар кўрсатилган. Унга кўра, ишлайдиган эркакларга ҳар йилги меҳнат таътили уларнинг хоҳишига кўра хотинининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида берилади. Яъни ишловчи эркаклар аёлининг ҳомиладорлик ва туғиш даврида меҳнат таътилини иш берувчи билан келишмай таътиллар жадвалидан олдинроқ олишга ҳақли.

Изоҳ: МК 404-моддасига кўра, аёлга туғруққача 70 календарь кун ҳамда туғруқдан кейин 56 календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда 70 календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилади.

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#меҳнат

Вазирлар Маҳкамаси қарори қачон қабул қилинади…❓


Ҳомиладор аёл ишласачи, унга скрининг текширувидан ўтиши учун иш жойидан рухсат бериладими ❓

МК 403-моддасига кўра, иш берувчи ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал (туғруққача) парваришлаш (перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар) учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бўш кунлар бериши шарт.

Ҳомиладор аёлларни антенатал (туғруққача) парваришлаш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Меҳнат кодексининг кучга кирганига ҳадемай 2 йил тўлади (МК 2023 йил 30 апрелда кучга кирган). Лекин МК 403-моддасида назарда тутилган Вазирлар Маҳкамаси қарори ҳанузгача қабул қилингани йўқ…

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-сентабрдаги 832-сон қарорига илова "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги низомда (https://lex.uz/docs/-4535086) ҳомиладор аёлларни ҳомиладорлик ёки гестатсия давомида (камида 7 марта) ўтказиладиган организмнинг бўйида бўлишдан бошлаб туғилгунича қорин ичида нормал ривожланшини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган комплекс ташҳис қўйиш, даволаш ва профилактика тадбирларини назарда тутувчи антенатал (туғишгача) парвариш қилиш назарда тутилган, холос. Ушбу қарорда антенатал (туғруққача) парваришлаш тартиби ва муддатлар ёритилмаган.

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#меҳнат

Ижтимоий тармоқлардаги Наврўзда кетма-кет 5 кун дам олинади деган гаплар ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга эмас!

Негадир "2025 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинмади.

Одатда қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармон ҳар йили 20 декабрдан сўнг эълон қилинар эди.

2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон Фармон 5-бандига кўра (https://lex.uz/ru/docs/-5283956) Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни ва Янги йил байрами ҳамда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар 3️⃣ кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади.

МК 208-моддаси 3-қисмига кўра, дам олиш кунларидан ва ишланмайдиган байрам кунларидан ходимларнинг оқилона фойдаланиши мақсадида дам олиш кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан бошқа кунларга кўчирилиши мумкин.

❗️Демак, Наврўзда қўшимча дам олиш кунларини белгилаш бўйича Президент фармони эълон қилинади.

Фикримизча Наврўзда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланиши мумкин:

👉 барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):  24 март – душанба.

👉6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 22 март – шанба.

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ажрим

❗️ АЖРИМДАН КЕЙИН АЁЛЛАРНИ ТУРАР-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАНИШИ КАФОЛАТЛАНМОҚДА

📑 Сенатда кўрилган қонунга кўра, эр - хотин ажрашгандан кейин аёлга яшаб турган жойи учун шароити бўлмаса, бошқа уй билан таъминлаш белгиланмоқда.

🔷 Агар эрнинг уйи бўлмаса ижара уй учун ижара ҳақини тўлаш мажбурияти юклатилмоқда.

🔷 Афсуски, кўп эркаклар ажрашгандан кейин аёлини кўчага чиқариб юборяпти. Номида уй-жой йўқ деб ҳеч нарсасиз қолдирмоқда. Энди номида мулки бўлмаса ҳам ажримдан кейин "квартира" пулини тўлаши керак бўлади.

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari

490 0 17 8 11

#меҳнат

❗️10 март (душанба) 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун қўшимча дам олиш куни бўлади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, агар байрам кунлари дам олиш кунига тўғри келиб қолса, унда дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Жорий йилда 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни шанба кунга тўғри келади. Демак, 5 кунликлар учун дам олиш куни 10 март, душанбага кўчирилади.

Шундай қилиб, 5 кунликлар учун 3 кун кетма-кет дам олиш куни бўлади:

8 март, шанба — байрам;

9 март, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

10 март, душанба — кўчирилган дам олиш куни.

❗️6 кунликлар учун фақат 8 март (шанба) дам олиш куни бўлади, лекин 10 март (душанба) иш куни ҳисобланади.

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari

Показано 20 последних публикаций.