17 ёшли боланинг криптовалютадаги операциялари текширилмоқда
Бухорода 17 ёшли йигит “Бинанс” платформасида 7 ой мобайнида 34 миллиард сўмлик шубҳали операциялар ўтказгани учун терговга жалб қилинган.
ИИВ Ахборот хизмати маълумотига кўра, йигит айлантирган маблағларнинг кўп қисми пенсия, ойлик маош ва онлайн кредит карталаридан ўтказилган. Бу маблағларнинг ноқонуний йўл билан қўлга киритилганлиги гумон қилинмоқда.
Йигит қўлга олинганида кўпчилик унинг иқтидорини юқори баҳолаганди. Аслида эса, “иқтидор” эгаси оддий “виртуал валютчик”лик фаолияти билан шуғулланиб келган бўлиши мумкин.
Ҳозирда иш бўйича тергов давом этмоқда ва барча маълумотлар қонун доирасида кўриб чиқилиши қайд этилган.
👉 @Axborotyangiliklari