AXBOROT | Yangiliklar kanali


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


📌 Тезкор янгиликлар
🚘 Йўл-транспорт ҳодисалари
🔥 Ёнғинлар ва фавқулотда вазиятлар
⚽️ Спорт янгиликлари
🎥 Воқеалар жойидан тезкор видеолар
Барчасини каналимиздан чиқмаган ҳолда кўришингиз мумкин

Admin: @zamonga_reklama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


1 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 4,5 млрд долларга етди

2025 йилнинг январ ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 4,5 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 7,1 фоизга кўпайди.

👉 @Axborotyangiliklari


Хитойлик тадқиқотчилар кўршапалак вируси COVID-19 билан ўхшашлигини аниқлашди

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, вирус SARS-CoV-2 каби инсон ҳужайраларига осонликча кира олмайди.

👉 @Axborotyangiliklari


Баъзилар фарзандини ноқонуний диний таълимга бериш учун маъмурий жавобгарликни нотўғри тушунмоқда

Бу қонун жуда керакли вақтда қабул қилинди, чунки фарзандини ҳужрага ва бошқа турдаги ноқонуний масканларга бераётганлар анча кўпайиб қолганди. Мисол учун, охирги 5 йилда “ҳужра”да диний таълим олган 9 705 нафар бола аниқланган. Аниқланган ҳолатларнинг катта қисмида болага нисбатан тўғридан тўғри жисмоний, жинсий психологик тажовуз қилинган.

Шу сабабли “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунда ота-оналар томонидан болани диний таълим бериш ҳуқуқи бўлмаган ташкилот ёки шахс ихтиёрига диний таълим олиши учун топширишга йўл қўйилмаслиги киритилмоқда.

Ноқонуний диний таълим беришга қуйидагилар киради:

– болани рўйхатдан ўтказилмаган ёки лисензияга эга бўлмаган ташкилотлар ихтиёрига диний таълим олиши учун топшириш;

– болани махсус диний маълумоти бўлмаган ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органининг рухсатисиз диний таълим бераётган шахслар ихтиёрига, яъни “ҳужралар” га диний таълим олиши учун топшириш.


Жарима баллари сабаб правасидан айрилган ҳайдовчилар қайта имтиҳон топширади

Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш орқали 12 та жарима балли тўплаган ҳайдовчилар нафақат лицензиядан маҳрум қилинади, балки имтиҳонни қайта топширишга ҳам мажбур бўлади. Ҳозир имтиҳондан ўтиш 2 млн сўмни ташкил этади (уч йилда нарх 10 баробар ошган).

Ҳукумат ҳали балл бериш тартибини тасдиқлагани йўқ.


👉 @Axborotyangiliklari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жуда зўр видео чиқибди🔥

Хизматдаги ҳарбийлар аслида болалар мана шундай бемалол юриши учун ҳам хизматда. Жамият тинчлиги учун хизматда.

Видеода болакай Миллий гвардия аскари билан саломлашмоқчи бўлган. Аскар эса қўлқопини ечиб, у билан кўришган. Энди боланинг хурсандлигини тасаввур қилаверинг

👉 @Axborotyangiliklari


“Толибон” мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларига ялангбош юришни тақиқлади

“Толибон”нинг таълим вазирлиги “кийим-кечак низоми”ни тасдиқлаб, Афғонистон мактабларидаги ўғил ўқувчилар ва ўқитувчилар учун тиззадан юқори бўлмаган кўйлак ва шим, шунингдек, “каллақоп” ёки “дастар” кийишни мажбурий қилди.

👉 @Axborotyangiliklari


Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2025 йилнинг январь ойида $4,51 млрд.га етди

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўзгаришлар инфографикада.

👉 @Axborotyangiliklari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғонада тўй кортежи иштирокчилари жазоланди

Йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузиб, бошқаларнинг ҳаракатланишига халал берган куёвнинг 14 нафар дўсти маъмурий қамоқ жазосига тортилди.

👉 @Axborotyangiliklari


Ўзбекистон Суринам билан дипломатик муносабатлар ўрнатди.

Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Суринам ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги коммюнике имзоланган. Ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва унинг суринамлик ҳамкасби Сунил Алграм Ситалдин имзолашган.

Маълумот учун, Суринам Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 158-давлат бўлди.

👉 @Axborotyangiliklari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов ЎФА президенти этиб сайланди

👉 @Axborotyangiliklari


Тошкент – Фукуок рейси 22 соатга кечиктирилди: йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилди

Учиш вақтида экипаж шасси тебранишини сезиб, хавфсизлик қоидаларига мувофиқ, тўғри ва профессионал қарор қабул қилиб, парвозни тўхтатган. Самолёт терминалга қайтарилиб, муҳандислар томонидан батафсил текширувдан ўтказилди.

Текширув натижасида, муайян деталларнинг алмаштирилиши зарур экани аниқланган ва ҳозирда ушбу ишлар амалга оширилмоқда. Носозлик бартараф этилгач, самолёт қўшимча текширувдан ўтказилади.

👉 @Axborotyangiliklari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дониёр Комиловнинг Ўзбекистондаги бизнеси. “Трест-12” ҳам улар қаторига қўшилди

Ўзбекистондаги энг машҳур қурилиш компанияларидан бири – “Трест-12”даги 51,1 фоиз давлат улуши 111 млрд сўмга хусусийлаштирилди. Харидор – Delta Global Dynamics. Бу МЧЖнинг 100 фоиз улуши собиқ ташқи ишлар вазирининг ўғли Дониёр Комиловга тегишли.

Шу тариқа, у триллионлаб сўмлик лойиҳаларни тендерсиз қўлга киритиши ортидан кўп бор ОАВ эътиборига тушган қурилиш корхонасининг асосий эгасига айланди.

👉 @Axborotyangiliklari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Навоийда 92 млн сўмлик наркотикни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Навоий вилоятида оғирлиги 381 гр опий гиёҳвандлик моддасини 92 млн сўмга сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @Axborotyangiliklari


Сирдарёда 5,7 млрд сўмлик газни талон-торож қилганлар аниқланди

Сирдарё туманида газ тўлдириш шохобчасининг ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатиб 5,7 млрд сўмлик табиий газни ўмарган шахслар аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

👉 @Axborotyangiliklari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Хитойда кўршапалакларда коронавируснинг янги тури аниқланди

Хитойлик вирусологлар кўршапалакларнинг янги коронавирусини аниқлашди, у ҳам COVID-19 сингари одамларга юқиши мумкин. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.

Ушбу вирус биринчи марта Гонконгда япон кўршапалагида аниқланган HKU5 коронавирусининг янги тармоғи ҳисобланади.

Хитой фанлар академиясининг Гуанчжоудаги бўлими, Ухан университети ва Ухан вирусология институти олимлари Гуанчжоудаги лабораторияда вирусни чуқур ўрганишди. Таъкидланишича, кўршапалаклар намуналаридан олинган янги вирус инсон ҳужайраларини зарарлай олади. Ҳозирча хавотирга ўрин йўқ, бироқ янада чуқурроқ тадқиқотлар ўтказилиши лозим, дейилмоқда.


👉 @Axborotyangiliklari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#тезкор  #тарқатинг

⚡️Расман: Ўзбекистонда ҳайдовчи 6 марта қизил чироқдан ўтиб кетса, гувоҳномасидан маҳрум бўлади

👉
@Axborotyangiliklari


❗️Учар машиналар реалликга айланди — уча оладиган Model А электромобили намойиш этилди.

Model А бир зарядда 350 км йўлни босиб ўта олади ва 176 км масофагача уча олади. 3000 дан ортиқ одам аллақачон 300 минг доллардан тўлаб олдиндан буюртма беришган, оммавий ишлаб чиқариш эса шу йилдан бошланади.

Энди тирбандликлардан учиб ўтиб кетса бўлади.

👉 @Axborotyangiliklari


🇪🇺 ЕЧЛ. Нимчорак финалга қуръа ташланди

Жуфтликлар билан танишинг

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 "Астон Вилла" - 🇧🇪 "Брюгге"

🇫🇷 Лилль" - "Боруссия Д"

🇪🇸 "Атлетико" - 🇪🇸 "Реал"

🇩🇪 "Бавария" - 🇩🇪 "Байер"

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 "Арсенал" - 🇳🇱 ПСВ

🇮🇹 "Интер" - 🇳🇱 "Фейеенорд"

🇪🇸 "Барселона" - 🇵🇹 "Бенфика"

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 "Ливерпуль" - 🇫🇷 ПСЖ


👉 @Axborotyangiliklari


⚡️Эркак 3 нафар фарзанди кўз ўнгида хотинини пичоқлади

Qalampir.uz манбасига кўра, ҳолат жорий йилнинг 20 февраль куни содир бўлган. Эркак аёлга фарзандларининг кўз ўнгида 2 марта пичоқ тиққан.

👉 @Axborotyangiliklari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Кечирим сўраб, Тоҳир Маликнинг «Одамийлик мулки» китобини совға қиласан» – Сирдарё вилояти ҳокими Эркин Турдимов тадбиркор мурожаатига эътиборсизлик қилган электросет бошлиғига дакки берди

👉 @Axborotyangiliklari

Показано 20 последних публикаций.