Namangan shahar hokimligi | Rasmiy telegram kanali


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Наманган шаҳар ҳокимлигининг
Расмий телеграм канали:
Мурожаатлар учун: t.me/namangancitygov_bot
Web-sayt: www.namangancity.uz
Facebook: www.facebook.com/namangangov.uz
Youtube: www.youtube.com/@Namanganshaharhokimligi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Besh tashabbus olimpiadasi"ning – 2025-yilgi mavsumiga start berildi!

Namangan viloyati sport boshqarmasi axborot xizmati

Kanalga ulanish:@aokanamangan


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аҳоли мурожаатлари ҳал қилинмоқда.


#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2025 йилдаги 13-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг

Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг!

Обуна индекси: 5000.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#ОБ_ҲАВО

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 16 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

УНГА КЎРА:
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир, қор ёғиши, айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.


"Беш ташаббус олимпиадаси"нинг – 2025-йилги мавсумига старт берилди!

Бугун ёшлар учун узоқ кутилган "Беш ташаббус олимпиадаси" нинг 2025-йилги мавсуми Паҳлавон спорт мажмуасида тантанали тарзда очиб берилди! Ушбу спорт ва маданият байрами мамлакатимиз ёшлари учун янги марралар сари муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Очилиш маросимига Ўзбекистоннинг барча 14 та ҳудуди ва 208 та туман (шаҳар)лари ҳам бир вақтнинг ўзида онлайн тарзда боғланиб, ушбу муҳим тадбирнинг жонли гувоҳига айланишди.

Маросимда Наманган вилояти ёшлари ҳам фаол иштирок этиб, ўз жамоавий руҳлари ва спортга бўлган муҳаббатларини намоён қилишди. Ушбу тантанали лаҳзаларда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Анваржон Туйчиев ҳамда вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Мирзатов иштирок этиб, Наманган ёшларига ушбу мавсумдаги танлов ҳамда мусобақаларда омад ва зафарлар ёр бўлишини тилашди.

Шунингдек "Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2025-йилги мавсуми доирасида ўтказиладиган мусобақалар учун маҳалла ёшлар етакчиларига спорт анжомларидан иборат "Президент совғалари"ни топширилди.

Совғаларни вилоят ҳокими ўринбосари топшриб, мусобақаларнинг бу йилги мавсумида ҳам ҳақиқий иқтидор эгалари маҳалладан кашф этилишини таъкидлади.

Тадбир сўнгида Поп ҳамда Янгиқўрғон туман ҳокимлари "Спорт аълочиси" кўкрак нишонлари, бор қатор ёшлар этакчилари ҳамда спорт мактаби ҳодимлари эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Азиз ҳамюртлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ёш техник ва авто ҳаваскорларни қўллаб-қувватлаш, автомобиль тюнинги саноатини ривожлантириш, автомобиль ихлосмандлари учун янги имкониятлар ҳамда автотуризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида 2025 йил 22 февраль куни “1-Халқаро Наманган авто фестивали" ўтказилади.

Ушбу фестивалда:
- Ретро автомобиллар кўргазмаси – тарихий машиналар жозибаси!
- «Тюнинг» автомобиллари мусобақаси – энг креатив ва шиддатли автомобиллар намойиши
- Авто ҳунармандлар мусобақаси – энг моҳир усталар беллашуви!
- Турли йўналишлардаги автомобиллар беллашувлари ташкил этилади.


Шунингдек, ФЕСТИВАЛЬ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА:
- Шаҳар бўйлаб АВТОПАРАД,
- Авто аукцион ва эҳтиёт қисмлар ЯРМАРКАСИ,
- Қимматбаҳо спорт автомобиллари НАМОЙИШИ,
- Картинг ва спорт мусобақалари ҳамда КОНЦЕРТ ШОУ дастурлари
ўтказилади.

ҒОЛИБЛАРНИ ҚИММАТБАҲО СОВРИНЛАР КУТМОҚДА!

Шиддатни ҳис қилишга тайёрмисиз?

22 февраль куни Афсоналар водийсида кўришгунча!

Автоҳаваскорлар https://t.me/namavtofest_bot орқали рўйхатдан ўтган ҳолда иштирок этишлари мумкин!

@bizningnamangan


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кейинги йилларда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими мутлақо янгича ёндашувлар асосида трансформация қилинмоқда

Соҳага илғор даволаш ва диагностика усуллари, инновацион технологиялар кенг татбиқ этиб келинмоқда.

Яқин йилларгача фақат илғор хорижий давлатларда амалга оширилган юқори технологик мураккаб жаррохлик операциялар вилоят марказларида ҳам муваффақиятли бажарилаётгани тарихий аҳамиятга эга воқеликдир.

Чунончи, пойтахтдан келган малакали шифокор тиббиёт фанлари номзоди акушер- гинеколог Санжарбек Юлдашев Келдиярович бошчилигида, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган вилояти филиали шифокорлари томонидан мазкур муассасада ўтказилган қисқа муддатли катта амалиёт уч нафар бемор аёлларни дардига даво бўлди.


Наманганда камбағалликни қисқартириш йўлида амалий ишлар олиб борилмоқда

Наманган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари “Якка тут” маҳалласида Ижтимоий реестрга киритилган ва ўз назоратига бириктирилган 5 та хонадонда бўлди.

Хонадонлардаги муаммолар ўрганиш давомида, уларнинг турмуш даражасини яхшилаш, ижтимоий фаолликни ошириш ҳамда қўшимча даромад манбалари яратиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Фуқароларнинг доимий даромадини ошириш ва уларни иш билан таъминлашга қаратилган амалий таклифлар ишлаб чиқилди. Бу саъй-ҳаракатлар камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади.



Показано 9 последних публикаций.