Фильтр публикаций


⚡️ДИҚҚАТ: Юк ташувчи “фура”лар учун божхона имтиёзлари яна 3 йилга узайтирилади!

✔️Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

❗️Йиғилишда “Евро-5” ва ундан юқори экологик талабга мос юк автомобиллари яна 3 йилга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланиши келтириб ўтилди.

Маълумот учун: тегишли Президент қарори ёки Фармони имзоланганидан ва эълон қилинганидан сўнг ушбу имтиёз амалга киради.

👉 @autodeklarant

11k 3 730 38 95

Сизлар эса ҳали ҳам Жаҳон савдо ташкилотига қўшилсак растаможка пасайишига ишониб юрибсизлар, растаможка ҳеч қачон пасаймайди !

👉 @autodeklarant

9.7k 0 115 31 276

❗️Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-443 сонли Қарорига мувофиқ расмий диллер ("ишлаб чиқарувчи") - "BYD Uzbekistan Factory" ташкилоти электромобиллар ва Plug-in гибрид автомобиллар импортида божхона божи ва утилизация йиғимидан озод этилган.

Бошқа "ишлаб чиқарувчилар" Қарорда белгиланган талабларни бажарса улар хам ушбу имтиёздан фойдаланса бўлади (талабларни бажара олмаса керак бошқа тадбиркор).

👉 @autodeklarant

11k 1 256 17 156

‼️ДИҚҚАТ: Электромобиллар импортидаги тўловлар оширилди!

Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 31-январдаги 52-сонли қарори билан электромобиллар импортидаги утилизация йиғими ставкалари оширилди, жумладан:

1) Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобиллар учун - БҲМнинг 120 баравари (45 млн сўм)
⚡️Аввал - БҲМнинг 30 баравари (11,25 млн сўм) эди;
➖ Фарқ: 33,75 млн сўм ошди.


2) Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошган электромобиллар учун - БҲМнинг 210 баравари (78,75 млн сўм)
⚡️Аввал - БҲМнинг 90 баравари (33,75 млн сўм) эди.
➖ Фарқ: 45 млн сўм ошди.


Оширилган утилизация йиғими ставкалари 2025 йил 1 майдан кучга киради.

👉 @autodeklarant

19.6k 6 922 50 226

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
40 дақиқада Mercedez Benz GLS 450 ни растаможка қилса бўладими ?!

AutoDeklarant” жамоаси билан бу мумкин!

✔️Растаможкаси ва бошқа маълумотлар батафсил видеода👆

👉 @autodeklarant

9.5k 0 60 32 53

❗️Иш вақтидан ташқари декларацияни расмийлаштириш арзонлашади.

Энди иш вақтидан ташқари (яъни иш кунлари 18:00 дан кейин, дам олиш ва байрам кунлари) божхона юк декларацияси расмийлаштиришингиз керак бўлса арзонроқ тўлайсиз. Олдин иш вақтидан ташқари божхона декларациясини расмийлаштириш учун қўшимча 2 БҲМ (750 минг сўм) ундирилган бўлса, энди бу БҲМнинг 25%и (93,75 минг сўм) бўлди.

✔️Божхонанинг иш жойидан бошқа жойларда (ўзингизнинг омборларингизда) товарларингизни божхона кўригидан ўтказиш учун йиғим ўзгармади, яъни:
- иш вақтида бўлса - БҲМ 25 %и;
- иш вақтидан ташқари бўлса - БҲМнинг 2 баравари ундирилади.

👉 @autodeklarant

9.1k 0 101 9 24

✅ 2025 йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида” 55-сон қарори қарори қабул қилинди.

❗️Асосий ўзгартиришлар:

✔️товарларни "экспорт" ва "импорт" божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкалари ўзаро мувофиқлаштирилди (энди экспорт учун пасайтирилган божхона йиғимлари ставкалари йўқ);

✔️божхона органларининг иш вақтидан ташқари божхона расмийлаштируви учун йиғим миқдори 8 баробарга камайтирилди. Яъни, БҲМнинг 2 бараваридан 25 фоизига туширилди;

✔️транзит божхона режими учун БҲМнинг 25 фоизи миқдорида йиғим белгиланди (чегарадан кираётган барча авто ва темир йўл транспорти учун тўлдириладиган транзит декларация учун йиғим);

✔️халқаро курьерлик жўнатмаларининг 1 кг. учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида йиғим белгиланди.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган санадан эътиборан 3 ойдан сўнг кучга киради (Жадвалнинг 1-позицияси “а” кичик банди ва 3-позицияси 2026-йилдан амал қилади)

👉 @autodeklarant


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Қозоғистонда картошка экспортига сунъий тўсиқлар ўрнатилмоқда, бу эса Ўзбекистонда картошка нархи ошишига сабаб бўлиши мумкин.

Батафсил видеода👆

❗️Шунингдек, бугун четдан олиб келинадиган уруғлик картошка уч йилга божхона божидан озод қилиниши ҳақида хабар берилди.

Аслида эса ҳозир амалда картошканинг ҳар қандай турига импорт божхона божи белгиланмаган, яъни ўзи нол ставкада импорт қилинаётган эди.

Иқтисодий жиҳатдан озиқ-овқат маҳсулотларига божхона божлари белгиланмаслиги керак бўлсада бизда божхона божи белгилаб, кейин имтиёз бериш амалиёти давом этмоқда.

👉 @autodeklarant


❗️Тягач ва прицеплар учун божхона имтиёзлари қайта тикланмади (муддати узайтирилмади).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-28-сон қарори қабул қилинди.

❗️Ушбу Президент қарори транспорт-логистика тизимини ривожлантиришга оид асосий ҳужжатлар бири бўлсада, қарорда тягач ва прицеплар импортига тақдим этилган, 2025 йил 1 январдан муддати тугаган божхона имтиёзларини узайтириш назарда тутилмаган.

👉 @autodeklarant

20.8k 3 473 21 67

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👮‍♂️ 26-январь “Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни” билан жамоамиз номидан барча ўз касбининг фидоий вакилларини самимий муборакбод этамиз !

👉 @autodeklarant


🎉 Байрамингиз муборак бўлсин, азиз Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари!

⚡️ Тадбиркорлар, божхона брокерлари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ("декларантлар") номидан касб байрамингиз билан самимий табриклаймиз !

👉
@autodeklarant


Репост из: O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
no comment | Bojxona qo'mitasining «Masofaviy elektron deklaratsiyalash» bojxona postidagi xizmat jarayonlari
#24jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram


❗️Мувофиқлик сертификати олмасдан туриб автомобилни божхонадан олиб чиқиш имконияти (НД-40) қайта тикланди.

Аввалроқ хабар берилгандек, автомобиллар учун тегишли мувофиқли сертификати олмасдан туриб шартли чиқариб юбориш (НД-40) тартиби чекланган эди.

22-январдан бошлаб ушбу тартиб бекор қилинди. Энди автомобил учун мувофиқлик сертификати олинмасдан туриб, автомобилни божхонадан шартли олиб чиқиш мумкин (божхона тўловларини тўлаган ҳолда). Шундан сўнг 60 кун ичида божхонага мувофиқлик сертификати ва бошқа сертификатларни тақдим этиш шарт ва шундан сўнггина автомобил тўлиқ ихтиёрингизга ўтади.

Бундан ташқари, мувофиқлик сертификати олмасдан автомобилни божхонада шартли чиқариш фақатгина жисмоний шахсларга рухсат берилган, юридик шахслар учун чеклов олиб ташланмаган.

👉 @autodeklarant

16.5k 1 250 35 61

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Пискент автополигонида автомобилларни текширишдаги саргузаштлар …

Ичкарига ҳеч кимни киритишмайди, автомобилни ўзлари олиб кириб кетишади (ўзи текширишадими ёки фақат пул қилиш учун қилинганми бу ?!).

20 минутда 8 та автомобилни текшириб бўлишди. Хитой ҳам ҳайратланса керак бизни текширувчиларни кўрса 😂

Батафсил видеода

👉 @autodeklarant

21.6k 1 156 67 194

mydeklarant.pdf
775.2Кб
⚡️Божхона расмийлаштируви билан боғлиқ хизматларимиздан фойдаланинг!


Мурожаат:
👉
@autodeklarant_uz
Тел:
+99888-877-77-97



📍Канал:
@autodeklarant

20k 0 36 21 28

❗️Импорт автомобилларнинг мувофиқлигини баҳолашдаги муаммолар …


👉 @autodeklarant

25.8k 0 75 16 109

❗️12 кунлик НАВБАТ

Бугун, 8 январь соат 15:45 ҳолатига кўра 12 кунлик навбат шаклланган.

Ҳозир тизимга кириб автомашина мувофиқлигини баҳолаш учун электрон навбат олмоқчи бўлсангиз энг кам муддат 20 январь соат 20:00 дан кейинги навбатлар ҳисобланади.

Қойил !

👉 @autodeklarant

18.6k 0 67 25 150

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига 2025 йил учун Давлат бюджетидан 105,7 млрд сўм пул ажратилган. Аммо улар томонидан жорий этилаётган замон талабларига жавоб бермайдиган тартиботлар натижасида бюджет қанча млрдлаб пулни йўқотмоқда ?

Сертификатлаш тизими соддалашмаса, енгиллаштирилмаса керак умуман. Фақатгина ахмоқона тартиботлар ишлаб чиқишади. Автомашиналар полигонда текширила бошлагандан кейин бирорта автомашинани сифатсиз деб аниқлай олишганмикан ?! Одамлар ҳам ахмоқ эмас сифатсиз автомобил сотиб оладиган...


❗️Монопол «UzTest»га: Пискент полигонида нима гап?

Маълумотларга кўра, “UzTest” ташкилоти томонидан монопол равишда Пскент автополигонида автомашиналарнинг мувофиқлигини баҳолашга электрон навбат олиш имконияти йўқолди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ техник жиҳатдан тартибга солишнинг асосий принциплари ичида давлат назоратига ва мувофиқликни баҳолашга доир ваколатларнинг бир орган томонидан бирга қўшиб бажарилишига йўл қўйилмаслиги ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида тадбиркорлик субектларининг камситилишига ва инсофсиз рақобатга йўл қўйилмаслиги кабилар жой олган.

Маълумот учун: Ушбу соҳада давлат назоратини амалга оширувчи орган - Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, автомобиллар мувофиқлигини баҳолашни якка тартибда амалга ошираётган "UzTest" ташкилоти эса Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги қошидаги, яъни бўйсунувчи ташкилот ҳисобланади.

👉 @autodeklarant


❗️Божхона брокерларига оид талаблар кучайтирилди.

Эндиликда божхона органларига юборилаётган божхона юк декларацияларини тўлдириш билан шуғулланувчи божхона брокери фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар бир қанча талабларга жавоб бериши лозим бўлади. Жумладан:
- БҲМнинг минг баравари (ҳозирда 375 млн сўм) миқдорида божхона тўловлари тўланиши таъминланганлиги (депозит, суғурта ва ҳ.з)
- штатида икки ва ундан ортиқ божхона расмийлаштируви бўйич мутахассислар (ходим) бўлиши ва ушбу ходимлар ҳар икки йилда малака оширганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлиши;
- штатидаги ходим бир ой ичида декларациялардаги турли хатоликлар учун 3 маротаба маъмурий жавобгарликка тортилса ушбу ходимни навбатдан ташқари малака ошириш курсида ўқитиши;
- божхона брокерининг божхона тўловлари бўйича қарздорлиги юзага келганда ўн кун ичида ушбу қарздорликни тўлаш орқали бартараф қилиши ва бошқа бир қанча талаблар.

Ҳужжат 18 мартдан кучга киради (малака сертификатига оид талаблар 2025 йил 1 октябрдан кучга киради).

👉 @autodeklarant

18.5k 0 499 39 83
Показано 20 последних публикаций.