Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


РАСМИЙ САХИФАЛАРИМИЗ
Facebook: facebook.com/asakapressa
Telegram: t.me/asakapressa
Instagram: instagram.com/asakapressa
Twitter: twitter.com/asakapressa

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌲 "Обод маҳалла - обод кўча - обод хонадон" шиори остида бахорга пешвоз чиқиб муносиб кутиб олишга бағишланган умумхалқ ҳашари Асака туманида юқори кўтаринкилик ва фаол уюшқоқлик асосида ўтказилди.

👆 Видеоларимизда батафсил

Асака тумани ҳокимлиги
✍ Матбуот хизмати


🔹 Ҳашар мундарижаси
-----------------
Асака туманининг қариийб барча маҳаллаларида умумхалқ ҳашарининг ҳиди анчайин сезиларли даражада "анқиди", десак адолатдан бўлади. Негаки, маҳаллалар фаоллари, кекса-ю ёш, айниқса хотин-қизлар ўзгача оро киритишди.

Маҳалла гузарлари, ҳовли томорқалар, ташкилот ва муассасалар, дафн этиш жойлари - қабристонларда уюшқоқлик билан ташкил этилган ободонлаштириш ишлари ортидан саранжом-саришталик томон дадил қадамлар ташланди.

Удумларимизга кўра, дошқозонлар осилиб ўчоққа ўт қаланиб, чўзма-чалпак, ҳолвайтарлар ҳашарчиларга мадад бўлган бўлса, паловхонтўра тушликка айни муддао бўлди. Энг муҳими, кишиларнинг қалбан ҳамжиҳатликлари ва ташаббускорликлари ҳашарга қутлуғ ва баракали файз киритди.

Асака тумани ҳокимлиги
✍ Матбуот хизмати


"Қайроғоч"ликлар аҳди
------------------
"Қайроғочариқ" тарихан ушбу қишлоқнинг суғориш манбаси бўлиб келган. Бу эса кўп томонлама қишлоқ хўжалиги ишларига қулайликлар яратади.

Бугунги умумхалқ ҳашарида фаоллик кўрсатган маҳалла аҳли тозалик ва орасталикдан мамнун бўлдилар. Зеро, "Ободлик кўнгил ободлигидан бошланади".

Асака тумани ҳокимлиги
✍ Матбуот хизмати


Асака тумани маҳаллалари бўйлаб эрта тонгданоқ уюшқоқликда бошланган умумхалқ ҳашарида "Ахтачи"ликларнинг шашти ўзгача файз олди.

Кекса нуронийлар ва маҳалла фаолларининг ҳайрли дуолари билан ободонлаштиришга ишлари фаол ташкил этилиб, қўшни "Файзобод"ликлар ҳам сафларга қўшилиб кетишди
.

Асака тумани ҳокимлиги
✍ Матбуот хизмати



Показано 5 последних публикаций.