Жиноят ишлари бўйича Асака туман судида
2024 йил 9 ойи давомида одил судловни амалга
ошириш фаолияти юзасидан
АХБОРОТИ
Жиноят ишлари бўйича Асака туман суди томонидан 2024 йил 9 ойи давомида одил судловни амалга ошириш, қонун устиворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда муайян ишлар амалга оширилган.
Хусусан, 2024 йил 9 ойи давомида 422 нафар шахсга нисбатан 299 та жиноят иши мазмунан кўриб якунланган. 2 нафар шахсга нисбатан 2 та жиноят иши бўйича оқлов ҳукми чиқарилган.
Шундан, 356 нафар шахсга нисбатан 238 та жиноят иши бўйича айблов ҳукмлари чиқарилган, 35 нафар шахсга нисбатан жарима жазоси, 154 нафар шахсга нисбатан аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси, 28 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш жазоси, 132 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 1 нафар шахсга нисбатан ЖК 72-моддаси асосида шартли жазо тайинланган, 49 нафар шахсларга нисбатан ЖК 45-моддаси асосида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
60 нафар шахсга нисбатан 58 та жиноят иши ярашув билан тугатилган.
Ҳисобот даврида судланганлар сони 356 нафар шахсни ташкил қилиб, шундан 45 нафар шахс ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, 67 нафар шахс фирибгарлик, 86 нафар шахс ўғирлик, 7 нафар шахс талончилик, 50 нафар шахс транспорт воситасида ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш (ЖК 266-моддаси), 37 нафар шахс қасддан баданга шикаст етказиш, 3 нафар шахс қасддан одам ўлдириш, 11 нафар шахс номусга тегиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганлиги учун судланган.
2024 йил 9 ойида туман суди томонидан 61 нафар шахслар коррупсия билан боғлиқ содир этилган жиноятлари учун судланган.
Жиноят содир этган шахслар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан :
Қотиллик жинояти (ЖК 97-модда) 2 тага,
Тан жарохати етказиш жиноятлар (ЖК 104-109-модда) 1 тага,
Номусга тегиш жинояти (ЖК 118-119-моддалар) 10 тага,
Қўшмачилик қилиш жинояти (ЖК 131-модда) 8 тага,
Босқинчилик жинояти (ЖК 165-модда) 6 тага,
Гиёвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноятлар (ЖК 273-модда) 19 тага,
Қиморхона ташкил қилиш жинояти (ЖК 273-модда) 4 тага,
Ўзлаштириш жиноятлар (ЖК 167-модда) 3 тага кўпайган бўлса,
Ўғирлик жиноятлар (ЖК 169-модда) 33 тага,
Фирибгарлик жиноятлар (ЖК 168-модда) 11 тага,
Йўл транспорт ходисаси жиноятлар (ЖК 266-модда) 1 тага,
Безорилик жиноятлар (ЖК 277-модда) 5 тага,
Талончилик жиноятлар (ЖК 166-модда) 4 тага камайган.
Жиноят ишлари бўйича судланган шахслардан, аёллар
70 нафарни, вояга етмаганлар 18 нафарни, ёшлар (18-30 ёшлилар) 180 нафарни, 60 ёшдан ошганлар 24 нафарни ташкил этади.
Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан
2024 йил 9 ойида 550.821.000 сўмлик етказилган зарарни қоплаган 11 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
2024 йил 9 ойида судлар томонидан 35 нафар шахслар суд залидан қамоқдан озод этилган, 22 нафар шахс суд залидан қамоққа олинган.
Туман суди томонидан 2024 йил 9 ойида 114 та ёки 37,8 фоиз жиноят ишлари сайёр суд мажлислари ўтказилган.
Бундан ташқари, 2024 йил 9 ойида жиноятчиликни олдини олиш борасида 290 та ёки 96,3 фоиз ишлар бўйича хусусий ажримлар чиқарилган.
2024 йил 9 ойи давомида 58 маротаба оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиниб, улардан 15 таси телевиденияда, 7 таси радиода ҳамда 32 таси веб-сайтда қилинган чиқишлардир.
Шунингдек, 104 маротаба корхона ташкилотларда лекция, суҳбат ва учрашувлар ўтказилган.
Жиноят ишлари бўйича
Асака туман суди раиси Р.Рахимов