Поп туманида “Лойиҳалар ярмаркаси” бўлиб ўтди
Маҳаллаларда мавжуд иқтисодий имкониятларни аниқлаш ва аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш орқали камбағалликни қисқартириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш мақсадида Поп туманида “Лойиҳалар ярмаркаси” ташкил этилди.
Тадбир Поп тумани ҳокимлиги, Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармаси, “Асакабанк” Наманган БХМ ва туман тижорат банклари ҳамкорлигида ўтказилди.
Ярмарка доирасида маҳалла банкирлари, ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлар иштирокида тижорат банкларининг молиявий хизматлари ва маҳсулотлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, маҳалла банкирлари томонидан аниқланган истиқболли бизнес лойиҳалари лойиҳа эгалари ҳамда тижорат банклари иштирокида муҳокама қилиниб, уларни молиялаштириш механизмлари ва кредит маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича маслаҳатлар берилди.
Асакабанк тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, иқтисодий имкониятларни ривожлантириш ва аҳоли учун кенг молиявий хизматларни тақдим этишга доимо тайёр! Банкимиз бизнесга йўналтирилган инновацион маҳсулотлари билан тадбиркорларнинг барқарор ўсишини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

🏦Сиз ишонч билдирадиган банк – Асакабанк!