#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш соҳаларидаги стратегик таҳлил ва тадқиқот қилиш фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-467-сон 31.12.2024 й.) қабул қилинди
⚡️ Қарорга кўра, Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича
Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди.
✔️ Ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш бўйича узоқ муддатли
стратегик таҳлилий ҳужжатларни ҳамда мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид таклифларни мунтазам равишда Президентга киритиб бориш Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг
асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
🔍 Мувофиқлаштирувчи кенгаш
ички ва ташқи сиёсат жараёнлари бўйича стратегик тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда уларни ўтказишнинг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган
маслаҳат органи ҳисобланади.
📄 Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш
Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.
✅ Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмасида қуйидаги йўналишларга
масъул бўлган ишчи гуруҳлар ташкил қилинади:
▪️
хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик;
▪️
давлат ва жамият қурилиши;
▪️
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш;
▪️ташқи сиёсат ва
халқаро ҳамкорлик;▪️ҳудудларни
стратегик режалаштириш ва ривожлантириш;
▪️
экологик кун тартиби, шу жумладан иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги масалалари.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot