ОХИРЗАМОНА
Одамлар кўп билим, олим бўларлар,
Яқин қолганида Охирзамона!
Қиморга, хуморга мойил бўларлар,
Яқин қолганида Охирзамона!
Отадан-онадан фарзандлар безор,
Савдогар аёллар тўлдирар бозор,
Лўлихона бўлар маҳалла, гузар,
Яқин қолганида Охирзамона!
Аёллар эркаклар либосин кияр,
Яъжуж-Маъжуж одам гўштини еяр,
Бандалар Ҳақнимас, Дажжолни суяр,
Яқин қолганида Охирзамона!
Қозилар ўқимас, қочар илмдан,
Юз бурмас ароқдан, носдан, чилимдан,
Ернинг юзи тўлар ноҳақ ўлимдан,
Яқин қолганида Охирзамона!
Қуръонни англамас, муллолар, занғар,
Кўтарилмай тобут, уловга минар,
Ўлганлар жонлидек, суратда сўзлар,
Яқин қолганида Охирзамона!
Экинда бўй қолмас, денгизда маржон,
Тўй-томоша битмас, ювилмас қозон,
Минорага чиқиб ўқилмас азон,
Яқин қолганида Охирзамона!
Байталда сирт қолмас, сигирларда кўкс,
Чўлда бўри қолмас, боғларда товус,
Эркакда эрк қолмас, аёлларда лабз,
Яқин қолганида Охирзамона!
Ғафлатда кечади умр бариси,
Қиммат бўлар ҳар аччиқнинг баҳоси,
Ёпилиб қолади тавба қописи(эшиги),
Яқин қолганида Охирзамона!
Махтумқули, ерни босади тўнғиз,
Аллоҳнинг амридан айрилма ҳаргиз,
Тоғлардан юксалар чигитдек қўнғиз,
Яқин қолганида Охирзамона!
МАХТУМҚУЛИ
✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.
🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣
📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram
Одамлар кўп билим, олим бўларлар,
Яқин қолганида Охирзамона!
Қиморга, хуморга мойил бўларлар,
Яқин қолганида Охирзамона!
Отадан-онадан фарзандлар безор,
Савдогар аёллар тўлдирар бозор,
Лўлихона бўлар маҳалла, гузар,
Яқин қолганида Охирзамона!
Аёллар эркаклар либосин кияр,
Яъжуж-Маъжуж одам гўштини еяр,
Бандалар Ҳақнимас, Дажжолни суяр,
Яқин қолганида Охирзамона!
Қозилар ўқимас, қочар илмдан,
Юз бурмас ароқдан, носдан, чилимдан,
Ернинг юзи тўлар ноҳақ ўлимдан,
Яқин қолганида Охирзамона!
Қуръонни англамас, муллолар, занғар,
Кўтарилмай тобут, уловга минар,
Ўлганлар жонлидек, суратда сўзлар,
Яқин қолганида Охирзамона!
Экинда бўй қолмас, денгизда маржон,
Тўй-томоша битмас, ювилмас қозон,
Минорага чиқиб ўқилмас азон,
Яқин қолганида Охирзамона!
Байталда сирт қолмас, сигирларда кўкс,
Чўлда бўри қолмас, боғларда товус,
Эркакда эрк қолмас, аёлларда лабз,
Яқин қолганида Охирзамона!
Ғафлатда кечади умр бариси,
Қиммат бўлар ҳар аччиқнинг баҳоси,
Ёпилиб қолади тавба қописи(эшиги),
Яқин қолганида Охирзамона!
Махтумқули, ерни босади тўнғиз,
Аллоҳнинг амридан айрилма ҳаргиз,
Тоғлардан юксалар чигитдек қўнғиз,
Яқин қолганида Охирзамона!
МАХТУМҚУЛИ
✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.
🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣
📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram