⚡️Давлатобод туманида фаолият юритаётган кадрлар малакасини оширди
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан ташкил этилган ўқувда туман ҳокимлиги аппарати ходимлари, туман ташкилотларининг раҳбарлари, кадр тузилмалари ходимлари, юристлар ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.
Ўқув-семинарда Агентлик масъул вакиллари томонидан вакант лавозимлар бўйича очиқ танловларни ўтказиш, номзодларни малака талаблари бўйича саралашда шаффофликни тўлиқ таъминлаш, танлов якунлари бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш юзасидан керакли маълумотлар берилди.
Шунингдек, қонун ҳужжатлари талаблари асосида Одоб-ахлоқ комиссияси фаолиятини юритиш тартибининг ҳуқуқий механизмлари, Комиссия йиғилишини ташкил этиш, ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ камчиликлар юзасидан тавсиялар берилди.
Ўқувда самарадорликни ошириш бўйича яна қатор мавзуларда тақдимотлар қилинди.
Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat