#Эксперт_шарҳи
⚡️Давлат бошқаруви кадрларини тайёрлаш бўйича Малайзия билан ҳамкорликнинг янги даврига қадам қўйилмоқда
Глобаллашув жараёни давлатлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кучайтирди. Зотан, мамлакат ривожи бир қанча омиллар қаторида дипломатик алоқалар ва хорижий ҳамкорликка боғлиқ бўлиб қолди. Шу боисдан,
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 92-мақсадида “анъанавий шериклар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтириш” вазифаси қўйилган. Ўзбекистоннинг ана шундай ишончли ҳамкор-давлатларидан бири Малайзиядир.
Мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига яқинда 33 йил тўлади. Гарчи Тошкент ва Куала-Лумпур ўртасидаги масофа 5.000 кмдан зиёд бўлсада, бу географик олислик Ўзбекистон ва Малайзиянинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигига тўсиқ бўла олмади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев бу мамлакатнинг салоҳиятига қуйидагича баҳо беради: “Малайзия нафақат Жануби-Шарқий Осиёда, балки бутун жаҳонда жадал тараққий этиб бораётган давлат, бизнинг вақт синовларидан ўтган ишончли ҳамкоримиздир. Ҳар икки мамлакатда миллий мустақиллик байрами бир санада – 31 август куни нишонланиши ҳам рамзий маънога эга”.
▫️
БатафсилРасмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|
Telegram|
Facebook|
Instagram|
You Tube|
X|
Murojaat