🎞
Давлат хизматчилари “Сиёсий-маърифат соати”да Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳар хафтанинг жума кунида давлат хизматчилари учун “Сиёсий-маърифат соати” ташкил этилиб, бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борилади.
Ўқув соатида бериб бориладиган маълумотлар давлат хизматчиларнинг ислоҳотлардан, янгиликлардан хабардорлик даражасини ошириш билан бир қаторда, уларнинг шахсий, маънавий сифатларини ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ходимлари иштирокида ўтказилган ўқув соати ҳам бошқарма ходимлари учун фойдали бўлди.
“Бугунги кунда давлат хизматчиси ҳар томонлама етук, салоҳиятли, замонавий билимларни эгаллаган, профессиол кадр бўлиши зарур. Мазкур ўқув соатда бериб борилаётган маълумотлар айнан мана шу сифатларни шакллантиришга қаратилган деб айта оламан”, - дейди бошқарма масъул ходими Б.Фозилжонов
👉 @argos_andijan