Репост из: ILDIZ
Қандай қилиб ҳар қандай давлатни УРУШСИЗ вайрон қилиш қўлланмаси
1. Барча ватандошларни юқори даражадаги солиқ ва жарималар билан қамраб олиш керак, солиқ қонунчилиги максимал даражада чалкаш-чулкаш ва бир талай жилдлардан ташкил топган бўлиши керак.
2. Ватандошларни ўз ҳуқуқини кўтариб чиқишидан маҳрум қилиш, конституцияни ўзгартириш ва ҳар қандай масала бўйича референдумлар ўтказиш даркор.
3. Ватандошларнинг парламент депутатлари, ҳукумат ва президентнинг истеъфосини талаб қилиш ҳуқуқига бўлган имкониятларини тамомила йўқ қилиш лозим.
4. Барча одамлар шуурига шуни сингдирмоқ керакки, биронта давлат хизмати порасиз амалга оширилмайди.
5. Ватандошлар “ўз” давлатидан ҚЎРҚИШИ шарт, “ўз” “ҳукумат органлари”дан қўрқиши шарт, “ўз полицияси”дан қўрқиши шарт, шунингдек солиқ инспекцияси, прокуратура, судлардан ва бир-биридан қўрқиши шарт.
6. Одамларни ўз ишида қулларча ишлатиб ҳолдан тойдириш йўли билан, улардан бўш вақтларини тортиб олиш зарур.
7. Иш ватандош учун албатта кам ҳақ тўланадиган бўлиши ва севикли бўлмаслиги керак.
8. Ҳар бир ватандош унга ҳеч нарса боғлиқ эмаслигига ва ватандош ҳеч нарсага таъсир кўрсата олмаслигига ишонмоғи лозим.
9. Ҳар бир ватандош ҳар доим ҚЎРҚУВни ҳис қилиб яшаши керак, бунда қўрқувнинг сабаби муҳим эмас. Асосийси, қўрқув ватандошнинг таъсирини фалажлаб, шол қилиб, бўғиб ташласин.
10. Бутун мамлакат бўйлаб меҳнатга ҳақ тўлашдаги АДОЛАТ тартибини ОЛИБ ТАШЛАШ керак. Мукофотланишга ҳақдор – энг фойдасиз “меҳнат” бўлиши керак.
11. Кўпчилик ватандош учун ўз ерини сотиб олиш мутлақо фантастика бўлиши лозим. Ҳаммани кредит-ипотека қуллигига тепиб киритиш керак.
12. Ўғрилар иззат-икромда ва озодликда бўлмоғи керак. Виждонли инсонлар ҳар доим камбағал-бечора бўлиши керак.
13. Бутун мамлакат бўйлаб давлат бошқарувини ислоҳ қилишга оид ташаббуслари, ғоялари, таклифлари учун ватандошларни ЖИНОЯТЧИДЕК ТАЪҚИБ ҚИЛИШ ва ЖАЗОЛАШ керак.
14. Онгли равишда ҳар куни ватандошларга шуни сингдирмоқ керакки, улар ҚУЛдир, ҳеч қанақа ҳуқуқларга эга эмас ва уларнинг вазифаси фақат қулдек ишлашдир.
@uzbekildiz'da ўзбекчалаштирилди.