🏛
Замонавий, қайта таъмирланган Аҳмад Фарғоний ахборот-кутубхона маркази китобхонларга хизматга шай⚫️Куни кеча Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида соҳа ходимлари, кенг жамоатчилик, ёшлар ва китобхонлар иштирок этди.
⚫️Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори
Умида Тешабоева, вилоят ҳокимининг ўринбосари
Шерзод Полвонов ва бошқалар
мамлакатимизда китобхонликка, ахборот-кутубхона марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилаётган юксак эътибор ҳақида сўз юритиб, мазкур маърифат масканини кўркам ва замонавий қиёфа касб этгани бунинг яққол ифодаси эканлигини таъкидлашди.
⚫️Қарийб 14 млрд сўм маблағ эвазига замон талаблари асосида таъмирдан чиқарилган масканда китобхонлар учун барча қулайликлар яратилди.
🔘Кутубхона 350 мингдан ортиқ ахборот-ресурс фондига эга бўлиб, бир вақтнинг ўзида 300 дан ортиқ ўқувчига хизмат кўрсатади.
🔘Замонавий кўринишга эга бўлган бинода bookcafe, 5 та ўқув зали, илмий-тадқиқот, болалар ва ўсмирларга хизмат кўрсатиш, нодир фотосуратлар бўлимлари мавжуд.
⚫️Энг нодир китоблар эса алоҳида талаблар асосида сақланади. Уларни мутолаа қилиш учун қулайликлар яратилган.
⚫️Шунингдек, хорижий тилларда чоп этилган адабиётларни ўқиш учун алоҳида 60 ўринли зал, она ва бола хонаси ташкил этилди. Бу ерда масофадан туриб китоб ўқиш учун имконият яратилган.
⚫️Ҳудудда юқори тезликдаги интернетга эга бўлган Wi-Fi зонаси бор. Умуман олганда, масканда турли маънавий-маърифий тадбирлар, анжуманлар ўтказиш учун барча шароитлар яратилди, зарур жиҳозлар билан таъминланди.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт