Раҳбарларнинг коррупцияга мойиллигини текшириш таклиф этилди
Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда.
Бу ҳақида ёзган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновнинг қайд этишича, бу давлат хизматига адашиб ёки ноқонуний бойлик орттириш мақсадида кириб келганларни аниқлаш, шунингдек, давлат идораларига ҳалол кадрларни танлаб олиш имконини беради.
Мазкур янги тизим раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражасини баҳолаш орқали амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 январидан амалдорларнинг мол-мулки декларация қилиниши айтилган эди. Лекин, бу чора ҳанузгача амалга ошгани йўқ.
🦅 ANTIKORRUPSIYA