Бир куни география ўқитувчиси глобусни кўрсатиб:⠀
— Солиев Африка қани?, - деса Солиев:⠀
— Мен олмадим устоз, - дебди.⠀
Ўқитувчи яна сўрабди:⠀
— Солиев Африкани менга топиб бер!⠀
Солиев:⠀
— Устоз ростини айтяпман, мен олмадим.⠀
Шунда ўқитувчи:⠀
— Бор, дадангни чақир!, - дебди. Дадаси келгач:⠀
— Ўғлингизга Африкани кўрсат, қани деб сўрасам, мен олмадим дейди. Бунга нима дейсиз?, - дебди.⠀
Дадаси ўғлига ўгирилиб:⠀
— Ўғлим, олган бўлсанг, қайтиб бер!, - дермиш. Ақлдан озай деган устоз ота-болани қўшнисини кўчада кўриб қолибди-да, бўлган воқеани гапириб берса, қўшниси:⠀
— Ўзи булар шунақа, олган нарсасини қайтариб беришмайди, - дермиш.
💥 @LATIFA 💥