Ana Fintitharik❤️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram



Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Сиз ёққансиз менга ҳамиша,
Фақат буни этмовдим ошкор.
Ўйловдимки юрак топишар,
Биздан кетгач сабру эҳтиёж.

О, мен сизни қанчалар кутдим-
Мана-оқ соч, мана бу ажин.
Кунларимни тортқилаб ютди
Шум ёлғизлик-фаришта ғажир.

Ортингиздан кетишим мумкин,
Йўл тугаса, йўлсиз тентираб.
аммо, айтинг йиғлайсиз нечун
Манглайингиз деворга тираб?

Йўқ, ҳеч сизга етмасин озор,
Тушунаман-йиллар, андиша...
Фақат сизга айтмовдим ошкор-
Сиз ёққансиз менга ҳамиша.


Тирикман-у, яшамаяпман,
Сен йўқдайсан, йиллаб кутганим.
Фақат менинг ўзимга аён
Қачонлардир ўлиб кетганим.

Тирикман-у, яшамаяпман,
Мени боғлаб қўйган қандай куч?
Ёниб, қақшаб югурган билан
Ўликларга келавердим дуч.

Бақирмоқчи бўламан, аммо
Овозини чиқармай ўлган.
Атрофдан ҳам эшитилмайди
"Мен тирикман!" – деган бир овоз.

Одамларга термуламан жим,
Умид, ишонч, орзуси сўлган:
Манов одам армонга чўкиб,
Овозини чиқармай ўлган.

Анависи тирикчиликнинг
Қучоғида чириган, йитган,
Ҳув, анави новча йигитнинг
Нозиктаъб қиз бошига етган.

Йўл оламан майхона тараф,
(Ўликларга термулмоқ нечун?)
Май ичаман ўзимни сўкиб,
Тирикларнинг соғлиғи учун.




"Muvaffaqiyat imkoniyatlarni ham, chalg‘ituvchi elementlarni ham teng ochadi,"

© Jeyms Kriv


Аниқ эсламайман ..
Қилдинг қўнғироқ,
Ёки мен тердимми рақамларингни.
Ҳар ҳолда, тўкилиб кетдию фироқ,
Гусирин эшитдим қадамларингни.

Ҳудди кечагидек...
Ҳудди бир кунга,
Ёки бир сония яшадик айро.
Ахир ўхшатмадим сени ҳеч кимга,
Сен мендан яхшисин топмадинг гўё!

Аслида орадан ўтди бир аср,
Икки умр ўтиб кетди минг афсус,
Кимга жаҳл қилдик, ё кимга жабр,
Кимни бир кўришга муштоқмиз ҳануз?!

Аниқ эсимда йўқ,
Қайси биримиз,
Эшикни қарс этиб ёпдик сўнгги бор.
Кейин бир умрга бизлар иккимиз,
Эшикка термулиб ўтдик умидвор!

Ҳаммадан қизиғи,
ечимсиз жумбоқ,
Овозин кутаман қадамларингни.
...Қизиқ, сен қилдингми бугун қўнғироқ,
Ёки мен тердимми рақамларингни!?


Сени соғиняпман

Сени соғиняпман,
Қошингга шу дам
Учиб борай десам, қанотларим ҳўл.
Юриб борай десам, манзилингни ҳам
Адаштириб кетган борса келмас йўл.

Сени соғиняпман,
Қара, азизам,
Ғовлардан иборат тўртта томоним.
Тўрттала томонга югурай десам,
Наштарларга тўлган экан тавоним.

Сени соғиняпман,
Кулишларингни
Бир бора кўришга интизор бўлдим.
Хаста жонимдаги улушларингни
Бирма-бир улашдим ва кейин... ўлдим.

Сени соғиняпман,
Лаҳзалар сайин
Соғинчга айланиб борар вужудим.
Ишқнинг оташида ёндим атайин,
Севгидан бунёддир бутун сужудим.

Сени соғиняпман,
О, бадар кетсам,
Мени эслаб тургин ҳар қиш, ҳар баҳор.
Бир кун излай-излай изингдан етсам,
Эшикни очмагин зинҳор ва зинҳор.

Сени соғиняпман...


"Yaxshimisan?" Dema sen qaytib,
Men u kunni koʻmib boʻlganman.
Alvidolar ketgansan aytib,
Men oʻsha kun, oʻlib boʻlganman.

Ich-ichimdan dardda yigʻladim,
Kulib turdim, bilmadi hech kim.
Endi soʻzim eshitgin-da jim,
Men oʻsha kun, oʻlib boʻlganman.

Sen u dardni his qilmagansan,
Ogʻriqlarni hech bilmagansan,
Xatto oʻylab bir koʻrmagansan,
Men oʻsha kun, oʻlib boʻlganman.

Seni sevgan men baxti qaro,
Qalbimda bor ogʻriqli yaro,
Endi ketgin boʻlganmiz ayro,
Men oʻsha kun, oʻlib boʻlganman.

Boʻldi bas qil, bermagin ozor,
Bosib oʻtdim qancha tikanzor,
Sevgim oʻldi, qilib boʻlding xor,
Men oʻsha kun, oʻlib boʻlganman.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
I am a lawyer❤️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
I am worth it.....


BMW yoki Mers?

Показано 11 последних публикаций.