Репост из: Ostonayeva Dilfuza Faxritdinovna
Заҳириддин Муҳаммад Бобур "Гиннес рекордлар" китобининг "Тарихий шахслар" бўлимига "Оз сонли аскарлари билан катта қўшинни енгган, кучли ва марказлашган давлат асосчиси" сифатида киритилган.
Қайд этиш жоизки, Панипат жангида [21-апрел 1526-йил] ўзининг 12.000 жангчиси билан Иброҳим Лўдийнинг 100.000 лик қўшинини тор-мор этиб Ҳиндистон тахтини эгаллаган.
1. Бобурнинг отаси — Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онаси — Қутлуғ Нигорхоним Мўғулистон хони ва Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди.
2. Асл исми — Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо. Довюраклиги ва жасурлиги учун у ёшлигидан «Бобур» («Шер») лақабини олади.
3. Отаси Ахсида бевақт, 39 ёшида фожиали ҳалок бўлгач, оиланинг катта фарзанди, 12 ёшли Бобур валиаҳд сифатида тахтга ўтиради (1494 йил июнь).
4. Бобур Афғонистонда «Боғи Шаҳроро», «Боғи Жаҳоноро», «Ўртабоғ», «Боғи вафо» ва «Боғи Бобур» каби оромгоҳлар ташкил этган.
5. Бобурнинг Ҳумоюн, Комрон, Аскарий, Ҳиндол ва Гулбаданбегим исмли фарзандлари Кобулда туғилган.
👇👇👇
@amirsayyidolimxon.