💦💦💦💦ВАТАН ИШҚИ💦💦💦💦.
Даъвогар имзоим зоҳир шеър ости ,
Нечалар кўзида англатар малол .
Шеърдан ҳам кўпроқ завқ беради рости ,
Бобур юртиданми ? дейилган савол .
Қандоқ пайдо бўлган ватанга меҳр ,
Соғинч , садоқатдек ҳис тушунчалар ?
Қай буюк иши - чун юрт фуқоросин ,
Номи ватан билан яхлит бунчалар ?
Маконга ишорат улуғвор отлар ,
Ватанига пешвоз чиққандек дунё .
Мавлоно Румийдан ёғса ҳикматлар ,
Сизни ошуфтаҳол айлар Кўн(и)ё .
Орзуммас -- биллурий қасри каҳкашон ,
Дурга дўнган кўз ёш , халқнинг озори .
Соғинчим -- Табризий , Шамси ул Эрон ,
Ошиқ шуаролар шариф мозори .
Тарихнинг муносиб шон шодасидан ,
Узилиб йўқолди не бир ғозийлар .
Термизий , Хоразмий , Бухорийларим ,
Эгизак шарифли , нури мозийлар .
Иймонни зийнатлаб юрт ишқи билан ,
Жалолдинга ибрат пир Кубролари.
Заминдек табаррук , туғдек муқаддас ,
Байроққа йўғрилган , эл туғролари .
Жон ипин бир учин тутди Анда жон ,
Бир учин банд этди Ҳинди сорига .
Шоҳлигу - шоирлик бас келмади , бас !
Диёрин соғиниб тўккан зорига .
Вале , равнақига қўшмаган ҳисса ,
Хайрига уйғунмас юртининг номи .
Бироқ бир муждалар келса заминдан ,
Йиғлаган , кўргандек уйининг томин .
Бобурномасида Анда жонига ,
Юрак қони билан берган ким у зеб ?
" Меваси фаровон , ошлиғи вофир ,
Қовун ва узуми яхши бўлур " деб ??
Аламлар ! Тожмаҳал пойида ашким ,
Ишқ аҳли ҳайратда тизларкан ҳамон .
Соҳибин қонида Темурий фитрат ,
Рашки мутаассир этади ёмон.
Не ҳислат асрлар номи безавол ,
Зулматлар йитмади , чақиндек чопди .
Мавлоний бир ҳикмат чиндир , эҳтимол :
"Ким нени соғинди , ул уни топди ".
ВАТАНГА МУҲАББАТ ТУЙҒУСИ ШАКСИЗ ,
ЁДИНИ ДИЛЛАРДА ҚИЛГАН МУҲТАРАМ .
ХИЗМАТИН ҚИЛОЛМАЙ АРМОНДА ГАРЧИ ,
ЎН ОЛТИ ЁШИДА КЕТГАН БЎЛСА ҲАМ...
ҒАЗАЛХОН АНДИЖОНИЙ .
8..02 .2025 .11 .55.
👇👇👇
@amirsayyidolimxon.