Alkavsar.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Наманган вилояти Поп туман Чодак қишлоғи "Саиджалолхўжа" жомеъ масжиди расмий телеграм канали
Саволлар ва таклифлар учун: @Alkavsaruz_bot га мурожаат қилишингиз мумкин.
@alkavsaruz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#кун_ояти

مَثَلُ الْجَنَّةِ الَّتِي وُعِدَ الْمُتَّقُونَ ۖ فِيهَا أَنْهَارٌ مِنْ مَاءٍ غَيْرِ آسِنٍ وَأَنْهَارٌ مِنْ لَبَنٍ لَمْ يَتَغَيَّرْ طَعْمُهُ وَأَنْهَارٌ مِنْ خَمْرٍ لَذَّةٍ لِلشَّارِبِينَ وَأَنْهَارٌ مِنْ عَسَلٍ مُصَفًّى ۖ وَلَهُمْ فِيهَا مِنْ كُلِّ الثَّمَرَاتِ وَمَغْفِرَةٌ مِنْ رَبِّهِمْ ۖ كَمَنْ هُوَ خَالِدٌ فِي النَّارِ وَسُقُوا مَاءً حَمِيمًا فَقَطَّعَ أَمْعَاءَهُمْ

"Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли: ичида айнимаган сувли анҳорлари, таъми ўзгармаган сутли анҳорлари, ичувчиларга лаззатбахш хамр-шаробли анҳорлари, мусаффо асалли анҳорлари бор. Улар учун у ерда барча мевалар ва ўз Роббиларидан мағфират бор. Ўшалар оташда мангу қолувчи ва ўта қайноқ сув ила суғорилиб, ичаклари титилиб кетган кимсага ўхшайдиларми?".
(Муҳаммад сураси, 15-оят).

@alkavsaruz


#Чодак «Саиджалолхўжа» жомеъ масжидида намоз вақтлари: 📆

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
Нисо сураси: 103-оят.


•┈┈┈┈•✿🕌✿•┈┈┈┈•

Т о н г — 06 : 20

Б о м д о д       —       07 : 00

Қ у ё ш — 07 : 45

   
П е ш и н          —       13 : 00

А с р                  —       15 : 30

Ш о м                —       16 : 59

Х у ф т о н       —        19 : 00


•┈┈┈┈•✿🕌✿•┈┈┈┈•

💠 Ҳасан Басрий айтадилар:

❗️ «Эй Одам фарзанди, агар сенга намозинг қадрсиз бўлса, у ҳолда динингдаги қайси нарса сен учун азиз?! Ҳолбуки, сен қиёмат кунида биринчи бўлиб намозингдан сўраласан-ку!»


Яқинларингизга ҳам улашинг!
✔️👉@alkavsaruz


#Мадинаи_Мунаввара_таърифида

Аз хулди жинон бо ман девонаи нагўяд,
Мастам ба ҳавойи тараб афзои Мадина.

Шарҳ: Жаннат боғлари мени маст қила олмайди, мен Мадинанинг хуш файзидан мастдирман.


📚 "Расулуллоҳ олиб қолган зот" китобидан

🌙 Тунингиз осуда ўтсин!

@alkavsaruz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 БОСГАН ҚАДАМИНГИЗ ИБОДАТ БЎЛСИН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Islom_ilm #talabalar_ijodidan
📕 ИСЛОМ ва ИЛМ:
⚡️БОЛАЛАРГА НИСБАТАН ҚЎПОЛ МУНОСАБАТДА БЎЛИШНИНГ ЗАРАРЛАРИ

🎙 Жаҳонгир Ниғматов

Тошкент ислом институти талабаси

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    😄 АХЛОҚИМИЗ ГЎЗАЛ БЎЛСИН

    🕋 МУҚАДДАС МАКОН СОҒИНЧИ!

    ❄️ ҚОР ЁҒГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимки тун зулматида масжидларга юриб борса, қиёмат куни Аллоҳ азза ва жаллага нур билан йўлиқади”.
Ибн Абу Шайбанинг «Муснад»даги ривояти.

@alkavsaruz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#кун_ояти

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِذَا نُودِىَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوْمِ ٱلْجُمُعَةِ فَٱسْعَوْا۟ إِلَىٰ ذِكْرِ ٱللَّهِ وَذَرُوا۟ ٱلْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ [9] فَإِذَا قُضِيَتِ ٱلصَّلَوٰةُ فَٱنتَشِرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ وَٱبْتَغُوا۟ مِن فَضْلِ ٱللَّهِ وَٱذْكُرُوا۟ ٱللَّهَ كَثِيرًا لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ [10]

"Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз".
(Жума сураси, 9-оят).

Тафсир: Жума куни ҳафта кунлари ичида энг фазилатлиси ҳисобланади. Пайғамбар алайҳиссалом: «Қуёш чиқиб турган кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Ўша куни Одам яратилган, жаннатга киритилган, жаннатдан чиқарилган. Қиёмат ҳам жума куни қоим бўлади», деганлар.

@alkavsaruz


#СУННАТ

Жумъа кунида бажариладиган Суннат амалларни дўстларимизга ҳам эслатайлик.

@alkavsaruz


💐🤲🌺 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🤲🍀

💐🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

💐🌺 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

💐🌺 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

💐🌺 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

💐🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲

☘ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!☘

🌍👇ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

@alkavsaruz


🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган қиш фаслининг биринчи “Жума” куни муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

@alkavsaruz


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

@alkavsaruz


#Чодак «Саиджалолхўжа» жомеъ масжидида намоз вақтлари: 📆

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
Нисо сураси: 103-оят.


•┈┈┈┈•✿🕌✿•┈┈┈┈•

Т о н г — 06 : 20

Б о м д о д       —       07 : 00

Қ у ё ш — 07 : 45

   
П е ш и н          —       13 : 00

А с р                  —       15 : 20

Ш о м                —       16 : 58

Х у ф т о н       —        18 : 40


•┈┈┈┈•✿🕌✿•┈┈┈┈•

💠 Ҳасан Басрий айтадилар:

❗️ «Эй Одам фарзанди, агар сенга намозинг қадрсиз бўлса, у ҳолда динингдаги қайси нарса сен учун азиз?! Ҳолбуки, сен қиёмат кунида биринчи бўлиб намозингдан сўраласан-ку!»


Яқинларингизга ҳам улашинг!
✔️👉@alkavsaruz


#Мадинаи_Мунаввара_таърифида

Дар машриқи мағриб бувад аз мўмини содиқ,
Дорад ба жигари доғ зи савдойи Мадина.
Дар ҳашри занжир кашидан сўйи ризвон,
Онро ки ба дунё шуда шайдойи Мадина.


Шарҳ: Содиқ мўмин мағриб ё машриқда бўлсин, барибир, унинг жигарида Мадина дардидан доғ бордир.

Дунёда ким Мадинага шайдо бўлса маҳшар куни унинг занжири уларни ризвон тарафига тортади.


📚 "Расулуллоҳ олиб қолган зот" китобидан

🌙 Тунингиз осуда ўтсин!

@alkavsaruz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ҲОЖАТБАРОР БЎЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz


Дуонинг шариатда жорий бўлишининг ҳикмати:

Аллоҳ таоло Ўзининг олти сифатига далолат қилгани сабабидан дуо қилишга амр қилгандир:

1. Вужуд (борлиги).
Чунки йўққа дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди.

2. Ғанийлиги (бойлиги). Чунки фақирга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди.

3. Эшитувчилиги. Чунки карга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди.

4. Карам (сахийлик). Чунки бахилга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди.

5. Раҳмат. Чунки раҳмсизга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди.

6. Қудрат. Чунки ожизга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди.

• Дуони инкор қилувчи, ушбу олти сифатни инкор қилувчидир. Ундан ғофил бўлган олти сифатдан ғофилдир.

📌Фойда: Билингки, сабабларга суяниб, дуо қилмаслик тавҳиддаги ширкдир. Сабабларни бутунлай тан олмаслик ақлдаги нуқсондир. Сабабларни ишлатишдан буткул юз ўгириш эса ишларни сабабларга боғлаб қўйган шариатга айб тақашдир.

“Ақийдатут-таҳовия” китобидан.

@alkavsaruz


#ЭСЛАТМА:

Бир аёл Ойша онамиз ҳузурига келиб, ундан: "Бўйсунишим керак бўлган энг катта ҳуқуқли шахс ким?" - деб сўради. "Эринг", - деб жавоб бердилар. Аёл: "У бўйсуниши керак бўлган энг катта ҳуқуқли киши-чи?" - деб сўрар экан, Ойша онамизнинг "сен" дейишини кутди. Ойша онамиз: "Онаси!" - деб жавоб бердилар.

© Ҳаннод ибн Сарий, "Зуҳд" китоби, 2/485.

@alkavsaruz


Қалб бузилганлигининг белгиси.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ қалб ҳақида шундай дейдилар: Беш нарса қалб бузилганлигининг белгисидир:

1. Тавба умидида гуноҳ қилишлик.
2. Илм ўрганиб туриб, унга амал қилмаслик.
3. Амалларда ихлос бўлмаслиги.
4. Ризқ еб туриб, шукр қилмаслик.
5. Маййитларни дафн қилиб туриб, ибрат олмаслик.

"Сукунэ қалб—Қалб ороми" китобидан.

@alkavsaruz


#кун_ояти

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ يَهْدِيهِمْ رَبُّهُمْ بِإِيمَانِهِمْ ۖ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهِمُ الْأَنْهَارُ فِي جَنَّاتِ النَّعِيمِ.

"Албатта, иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларни Роббилари иймонлари сабабли ҳидоятга бошлайдир. Наим жаннатларида остларидан анҳорлар оқиб турадир".
(Юнус сураси, 9-оят).

@alkavsaruz


#Чодак «Саиджалолхўжа» жомеъ масжидида намоз вақтлари: 📆

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
Нисо сураси: 103-оят.


•┈┈┈┈•✿🕌✿•┈┈┈┈•

Т о н г — 06 : 19

Б о м д о д       —       07 : 00

Қ у ё ш — 07 : 44

   
П е ш и н          —       13 : 00

А с р                  —       15 : 20

Ш о м                —       16 : 58

Х у ф т о н       —        18 : 40


•┈┈┈┈•✿🕌✿•┈┈┈┈•

💠 Ҳасан Басрий айтадилар:

❗️ «Эй Одам фарзанди, агар сенга намозинг қадрсиз бўлса, у ҳолда динингдаги қайси нарса сен учун азиз?! Ҳолбуки, сен қиёмат кунида биринчи бўлиб намозингдан сўраласан-ку!»


Яқинларингизга ҳам улашинг!
✔️👉
@alkavsaruz


#Мадинаи_Мунаввара_таърифида

Ҳуббул Ватан аст ояти имони мўмин,
Ҳар жо бадали ўст таманнойи Мадина.

Шарҳ: Ватанни севмоқ мўмин имонининг аломати, бироқ ҳар қандай жой Мадина орзуси йўлида фидо бўлсин.


📚 "Расулуллоҳ олиб қолган зот" китобидан

🌙 Тунингиз осуда ўтсин!

@alkavsaruz

Показано 20 последних публикаций.