#Раддия
#Аудиолавҳа
Ибн Таймия ҳам “қубурий” бўлганми?
Ваҳҳобийлар улуғ кишиларнинг қабрлари, мақбараларига ҳурмат кўрсатган аҳли сунна вал жамога тош отиб, “Улар қубурийлар, яъни қабрга сиғинадиганлар” деб маломат қилишади. Ваҳоланки, аҳли сунна вал жамоа ҳеч қачон қабрларга сиғинишга чақирмайди.
Аҳли суннага асоссиз туҳмат қиладиган ваҳҳобийлар ўзларига пешво деб биладиган Ибн Таймиянинг илмий меросини яхшилаб ўрганганларида балки бундай пасткашликдан тийилган бўлишарди.
Ибн Таймия ўзининг “Иқтизотус сиротул мустақийм” асарида шундай ёзади:
وكذلك ما يذكر من الكرامات، وخوارق العادات، التي توجد عند قبور الأنبياء والصالحين، مثل: نزول الأنوار والملائكة عندها، وتوقي الشياطين والبهايم لها، واندفاع النار عنها وعمن جاورها، وشفاعة بعضهم في جيرانه من الموتى، واستحباب الاندفان عند بعضهم، وحصول الأنس والسكينة عندها، ونزول العذاب بمن استهانها فجنس هذا حق، ليس مما نحن فيه. وما في قبور الأنبياء والصالحين، من كرامة الله ورحمته، وما لها عند الله من الحرمة والكرامة فوق ما يتوهمه أكثر الخلق
“Шунингдек, пайғамбарлар ва солиҳ кишиларининг қабрлари олдида содир бўладиган кароматлар, ноодатий ҳодисалар, масалан, осмондан турли нурлар ва фаришталар тушиши, шайтонлар ва чорва ҳайвонлари уларга яқинлашмаслиги, балки уларнинг атрофидан айланиб ўтиши ҳамда олов уларни ва уларга яқин қўшни бўлганларни четлаб ўтиши, уларнинг баъзилари қабристонда ётган қўшни майитларга шафоат қилиши, уларга қўшни бўлиб дафн қилинишнинг мустаҳаб саналиши, уларнинг олдида ҳузур ва сакинат ҳосил бўлиши ҳамда уларга ҳурматсизлик қилганларга азоб тушиши каби ҳодисалар ҳақида гап кетганда биз айтамизки, буларнинг барчаси ҳақ бўлиб, бизнинг баҳс мавзумизга тааллуқли эмас.
Аллоҳ таоло пайғамбарлар ва солиҳ кишиларнинг мақбараларига ато этган ҳурмат ва раҳмати, улар Аллоҳ наздида эга бўлган ҳурмат ва даражалар кўп инсонлар тасаввур қилганидан анча юқоридир.”
“Иқтизотус сиротул мустақийм”, 373-бет.
Матнни Кўкалдош ўрта махсу ислом билим юрти Матбуот котиби Рустам Охунжонов тайёрлади ва ўқиди.
@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz