🟡🟡🟡🟡🟡🟡🟡
ШУ КУНЛАРДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИ СОВУҚДАН АСРАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР...
Юртимизга совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши ва шу муносабат билан қишлоқ хўжалиги соҳасида етиштирилаётган экин ҳамда ўсимликларни қисқа муддатли қаттиқ совуқдан асраш ва беталафот ўтиш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан маслаҳат ва тавсиялар берилди.
1. Ўраб қўйиш: Иложи бўлса, дарахтлар ва ўсимликларни совуқ уриши ва қордан ҳимоя қилиш учун махсус материаллар (мато, плёнка, крафт-қоғоз, спанбонд) билан ёпиш тавсия этилади. Бу гуллайдиган куртакларни қисқа муддатли қаттиқ совуқдан сақлаб қолишга ёрдам беради.
2. Озиқа моддалари билан суғориш: Совуқ ҳаво массаси кириб келишидан олдин дарахтлар етарли даражада намлик ва озиқа олган бўлишига ишонч ҳосил қилиш. Одатда сувга ва фойдали моддаларга тўйинган дарахтлар паст ҳароратларга кўпроқ чидамлироқ бўлади.
3. Мулчалаш: Экинлар илдиз зонасини махсус озуқа моддалар билан қоплаш тупроқдаги иссиқлик ва намликни сақлаб қолишга ёрдам беради, бу эса илдизларни совуқдан ҳимоя қилади.
4. Шикастланган шохларни кесиб ташлаш: Қор оғирлиги остида баъзи шохларнинг синиши ёки совуқ уриши хавфини камайтириш учун қуриб қолган ёки шикастланган новдаларни кесиб ташлаш мумкин. Сўнг, кесилган жойни мис сулфатнинг сувли эритмаси (1 литр сув учун 1 чой қошиқ модда) билан ишлов бериш мумкин.
5. Шамолдан ҳимоя қилиш: Имконият бўлса, дарахтлар ва ўсимликлар атрофида вақтинчалик шамол тўсиқларини яратиш. Бу тўсиқлар экинларни елвизаклардан асрашга ёрдам бэради.
🔹🔹🔹🔹
Сабзавотларни қисқа муддатли совуқдан сақлашнинг энг самарали усуллари:
Сабзавот экинлари ва эртаки муддатларда экилган картошка ниҳолларини қисқа муддатли совуқдан ҳимоя қилишнинг энг яхши усули бу - эгат устига ярим ой "дуга" шаклида симбғаз қадаб, плёнка, мато ёки спанбонд ёпиш ҳисобланади.
Бунда:
– шаффоф плёнка ёки спанбонд ёпишнинг иложи бўлмаган майдонларда кечки сув қўйиш ташкил этиш;
– шоли қипиғи ёки чириган маҳаллий ўғит билан мулчалаш;
– иситилмайдиган кўчатхоналарда етиштирилаётган сабзавот ва полиз экинлари кўчатларини совуқдан асрашнинг муҳим тадбирларидан бири – дугалар ўрнатиш, устини полиэтилен плёнкаси ёки спанбонд билан ёпиш, вақтинчалик иситиш мосламаларидан фойдаланиш;
– мавжуд замонавий турдаги ва енгил конструкцияли иссиқхоналардаги етиштирилаётган сабзавот ва лимонларни совуқ уришининг олдини олиш учун иситиш тизимларининг узлуксиз ишлатиш чораларини кўриш тавсия этилади.
AGROBLOGER канали:
@agrobloger