🌡
САБЗАВОТ ВА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИНГ ҲАРОРАТГА МУНОСАБАТИ👉
Улар 4 та гуруҳга бўлинади:1. Қиш фаслига ва музламага чидамли экинлар: Пиёз, шовул, хрен, спаржа. Бу ўсимликларнинг ривожланиши +1 даражадан бошланади.
2. Совуққа чидамли экинлар: Карам, салат, укроп, исмалоқ, бир йиллик пиёз, саримсоқ, нўхот ва илдизмева таркибига кирувчи сабзавотлар. Булар ривожланишининг бошланғич ҳарорати +2 дан бошланади, +32 даражадан кейин уларда ўсиш умуман тўхтайди.
3. Илиқсевар экинлар: Бу гуруҳга бодринг, кабачок, помидор, аччиқ ва булғор қалампири, бақлажон сингари сабзавотлар киради. Уларнинг уруғи +12 даражадан кейин унишни бошлайди. Уларнинг оптимал ўсиш ҳарорати +20 +28 даража. +15 дан паст ва +30 даражадан баланд ҳароратда озуқа моддаларнинг етиб бориши ва ўсиш жараёни секин-аста тўхтайди.
4. Иссиқсевар экинлар:Булар тарвуз, қовун, ошқовоқ, маккажўхорилардан иборат. Улар иссиқликка талабчан, ривожланиши эса, ҳатто +40 даражадан кейин ҳам давом этади.
➡️
Яқинларга ҳам улашинг.
Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!
Бизни кузатиб боринг:
💬
Telegram 📹
Instagram📹
TikTok 📹
YouTube