❗️Хорижий иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган иш ўринлари очиқ эълон қилиб борилади
“Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-367-сон, 17.10.2024 й) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра,
2024 йил 1 ноябрдан:🔹хорижий иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган
иш ўринлари ҳақидаги барча маълумотлар Миграция агентлигининг электрон платформаси, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда
очиқ эълон қилиб борилади;🔹Агентликнинг электрон платформасида фуқароларга ўзининг резюмесини шакллантириш ва жойлаштириш ҳамда эълон қилинган иш ўринлари бўйича
танловларда эркин иштирок этиш имконияти яратилади;
🔹вақтинча меҳнат фаолиятига чиқиб кетаётган фуқароларга Миграция жамғармаси ҳисобидан
10 миллион сўмгача икки йил муддатга микрокредитлар ажратилади;
🔹фуқароларнинг хорижда ишга жойлашиши ва “ишчи виза”га оид ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича
бепул консалтинг хизматлари кўрсатилади.
📆2024 йил 1 декабрдан: ➖Агентлик томонидан таълим ташкилотларида хорижга ишга кетмоқчи бўлган фуқароларни
касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш бўйича буюртмалар жойлаштириш тартиби жорий этилади;
➖хусусий бандлик агентликлари томонидан лицензия олиш учун захира қилинадиган маблағлар миқдори
БҲМнинг 8500 бараваридан 4000 бараваригача туширилади.
✅
2026 йил 1 январгача Агентликнинг фуқароларни ташкиллаштирилган ҳолда танлаш, хорижга ишга юбориш ва ишга жойлаштириш билан боғлиқ функциялари босқичма-босқич
хусусий бандлик агентликларига ўтказилади.
🔻 Axборот каналларимизни кузатиб боринг
📱
@agency_andijan