Судни судга бериш мумкинми?!
Ботга бир ажойиб савол йўллашибди:
“25-декабрда апелляция суди бўлиши керак бўлган, барча судларга йиғилиш бўлаётганлиги учун процесслар бўлмаган, лекин олдиндан ҳам огоҳлантирилмаган. Фуқаро бошқа ҳудуддан оввора бўлиб бориб қайтиб келган. Кейин 2 кундан кейин иш кўрилди.
Шу ҳолатда фуқаро судни судга берса бўладими? Уларнинг айби билан моддий ва маънавий зарар кўрганлиги учун”
Албатта, судларга боғлиқ бўлмаган, олдиндан билиб бўлмайдиган айрим объектив сабабларга кўра суд қолдирилса тушуниш мумкин. Лекин бошқа вилоятдан судга етиб борганда, судьяларга йиғилиш бўляпти, шунга бошқа куни келасизлар, дейишса, вақтини, пулини сарфлаб борган одамга алам қилади. Чунки йиғилишлар олдиндан режалаштирилади, йўқ деганда бир кун аввал қатнашувчилар хабардор қилинади. Буни тарафларга етказиб қўйиш эса қийин иш эмас.
Амалдаги қонунчилик судни судга бериш ҳуқуқини чекламайди.
Конституциямизнинг 55-моддасига кўра
ФК нинг 985-моддасига кўра ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Судни судга бериш мумкин, лекин бу иш адолатли кўриб чиқилишига шубҳам бор.
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.