Учрашув!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасида Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги тизимидаги Жазони ижро этиш Департаменти ва Қоровул қўшинлари қўмондонлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда адвокатларнинг Жазони ижро этиш Департаменти тизимидаги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларига кириб чиқиш тартиби ҳамда ҳимояси остидаги шахслар билан учрашув ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, адвокатлар томонидан билдирилаётган эътирозлар ва Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ходимлари томонидан адвокатларнинг жазони ижро этиш муассасаларига кириб чиқиш вақтида кузатилаётган муаммолар муҳокама қилинди ҳамда тезкорлик билан бартараф этиш чораларини кўриш белгиланди.
Шу билан бирга, жазони ижро этиш муассасаларига кириб чиқишнинг ягона механизмини жорий қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги тизимидаги Жазони ижро этиш Департаменти ва Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ўртасида уч томонлама қўшма қарор ишлаб чиқишга келишиб олинди.