Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Адвокатлар палатаси

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: O’zR ADVOKATLAR PALATASI
Бугун 2-декабрь куни, Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институти талабалари билан "Конституция эркин ва фаровон ҳаёт гарови" номли давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси тизимида фаолият юритаётган адвокатлар С.Абдуллаева, Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси Масъул котиби, адвокат М.Самиева ҳамда "YURIDIK REABILITATSIYA" адвокатлик бюроси стажёри Д.Саидовалар иштирок этишди. Иштирокчилар конституцияга оид барча саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олдилар.




ЭЪЛОН!
"ADVOKAT PRESS" газетасининг 2024 йилдаги 11-сони (ноябрь ойи учун) 2024 йил 29 ноябрь куни почта орқали обуна бўлган адвокатлик тузилмаларига юборилди ҳамда 3 иш куни муддатида етказилади. Мазкур газета белгиланган муддатда етиб бормаса, 71-230-25-51 ёки 97-763-07-10 рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.


Izoh shartnoma olish tartibi: http://uzmarkaz.uz/ - online xizmat – online shartnoma tuzish – mediatorlik kurslari; qayta tayyorlash kurslari; malaka oshirish kurslari; qisqa qisqa muddatli kurslar (izoh: kerakli yo’nalishni tanlab olish lozim)”






Ҳурматли ҳамкасблар!
Зарурати туғилганлиги боис, илмий даражага эга адвокатлар ўзлари ҳақидаги маълумотларни 95/177-05-75 тел рақамига боғланиб, соат 17:00 гача тақдим қилишлари сўралади.


Репост из: O’zR ADVOKATLAR PALATASI
ЭЪЛОН!

Жорий йилнинг 8 май куни, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳамда Грузиянинг Educational Management Park LLC Компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланган эди. Меморандумга мувофиқ, Educational Management Park LLC Компанияси Chicago-Kent College of Law, (Иллинойс технология институти қошидаги етакчи Америка ҳуқуқ мактаби) Америка Ҳуқуқ Мактаби (School of American Law) билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси адвокатларига 75% ва 100% гача бўлган стипендияларни ўз ичига олувчи иккита ўзаро боғланган LL.M (магистратура) ўқув курсларида таҳсил олиш имкониятини тақдим этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси эса Меморандумга мувофиқ, мазкур ўқув курслари тўғрисида улар тақдим этган маълумотларни Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи адвокатлар ўртасида тарқатиш мажбуриятини олган.

Ушбу ўқув курсларига қабул 1 декабрь кунига қадар.
Ўқув курслари 2025 йил январь ойида бошланиши маълум қилинади.


Қуйидаги файл орқали ўқув дастури хақидаги батафсил маълумотларни рус тилида ўқиб танишиб чиқишингиз мумкин. Бундан ташқари, Educational Management Park LLC Компанияси вакиллари билан ҳам боғланиб қизиқтирадиган саволларга жавоблар олишингиз мумкин.

Маълумот учун: Вазира Эсановага 94 670 08 15 мурожаат қилишингиз мумкин.

👉ҳавола

|🌐 Paruz.uz |🔵 Facebook |


Ҳурматли ҳамкасблар! Ушбу сўровномада ҳавола орқали кириб, фаол иштирок этишингизни сўраймиз.




Бугун, 23 ноябрь куни Тошкент шаҳар судида пойтахт судлари раҳбарлари ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган адвокатлар иштирокида "Очиқ мулоқот" бўлиб ўтди.

Учрашувда одил судловни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этадиган фикр мулоҳазалар билдирилиб, қизғин савол-жавоблар асосида ўтди.




ЭЪЛОН!
"ADVOKAT" журналининг  2024 йилдаги  5-сони (сентябрь-октябрь ойлари учун)  2024 йил  21 ноябрь куни почта орқали обуна бўлган адвокатлик тузилмаларига юборилди ҳамда  3 иш кун муддатда етказилади. Агар мазкур журнал  3 иш кун муддатда етиб бормаса, 71-230-25-51 ёки  97-763-07-10  рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.


Izoh shartnoma olish tartibi: http://uzmarkaz.uz/ - online xizmat – online shartnoma tuzish – mediatorlik kurslari; qayta tayyorlash kurslari; malaka oshirish kurslari; qisqa qisqa muddatli kurslar (izoh: kerakli yo’nalishni tanlab olish lozim)”









Показано 18 последних публикаций.