АДВОКАТ 24


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Сизнинг адвокатингиз.
Ҳуқуқий масалалар.
Саволингизни @advokat24uz_group га ёзинг ва бепул жавоб олинг.
Шикоят ва таклифингизни @advokat24uzbot га ёзинг!
Пуллик хизмат учун @advokat24uzbot га ёзинг.
☎️ Бизнинг телефон
+998338342403

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


БИРОВГА ҚАРЗ БЕРГАНДА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси
, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (3 750 000 сўмдан) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


Пенсияни ҳисоблаш учун неча йиллик иш ҳақи ҳисобланади?

📌“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддасига асосан пенсия миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ бўлиб, қуйидагилардан таркиб топади:

• пенсиянинг таянч миқдоридан;

• иш стажи учун пенсиянинг оширилишидан;

• пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.2022 йилдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, иш ҳақи ҳисобланган иш ҳақи суммасидан олинади.

Ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил учун (пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) ойлик иш ҳақи олинади.

Пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахс томонидан пенсия тайинлаш учун тақдим этилган аризада ушбу банднинг биринчи хатбоши талабларидан келиб чиққан ҳолда у танлаган беш йиллик давр кўрсатилади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


Солиқ қонунчилигида ҳам даъво муддати бор ва у 3 йилни ташкил қилади.

Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар даромад солиғидан озод қилинган.

❗️Аммо фуқаро ўттиз олти календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни сотганда даромад солиғи тўлаши кераклиги белгилаб қўйилган.

Бироқ сизнинг вазиятингизда даъво муддати ўтганлигини кўриш мумкин, Солиқ кодексининг 88-моддаси 2-қисмига асосан агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати, натижаларига кўра солиқ мажбурияти аниқланадиган солиқ даври тугаганидан кейин уч йилни ташкил этади. Агар солиқ мажбуриятининг юзага келиши муайян воқеа ёки ҳаракат билан боғлиқ бўлса, агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати шу воқеа ёки ҳаракат содир бўлган пайтдан эътиборан уч йилни ташкил этади.

Яъни, сиз кўчмас мулкни сотганингизга 3 йил тўлганлиги сабабли солиқ қарздорлигини ундириш учун даъво муддати ўтган деган хулосага келиш мумкин. Бу масалада суд орқали сизга ҳисобланган даромад солиғини бекор қилдиришингиз мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


❗️Янги уйлар билан боғлиқ муаммоларга ечим берилмоқда.

Қурилиш фирмалари ва фуқаролар ўртасида ҳали битмаган уйларни сотиш билан боғлиқ ўнга яқин мурожаатлар ва постлар чиқаргандик. Чиндан ҳам бу жиддий масала эканини қанча-қанча фуқароларнинг йиллар давомида пешона тери асосида топган пулларини фирибгарлар қўлига тушиб қолаётгани билан оддий изоҳлаш мумкин.

Ўтган 5-10 йил давомида минглаб фуқаролар бундай "тадбиркор"ларнинг тузоғига у ёки бу кўринишда тушишди.

Ўтган куни бу масалада Президентнинг янги фармони қабул қилинди. Энди ҳали битмаган уйга шартнома қилиш тартиби тубдан ўзгаради. Шартнома қандай тузилади.

👉 Қурилиш фирмаси ва фуқаро ўртасидаги улуш киритиш шартномаси нотариал тасдиқланиши шарт бўлади.

👉 Қурилиш фирмаси ва фуқаро ўртасидаги улуш киритиш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлади.

👉 Улушли шартнома бўйича маблағлар улушдор томонидан ваколатли тижорат банкида қурувчи, улушдор ва тегишли тижорат банки ўртасида тузиладиган шартнома асосида очилган “эскроу” ҳисобварағига уларнинг ҳисобини юритиш учун жойлаштирилади ва депонентланади.

Агар тизим тўғри ишлаб кетса, улуш киритувчиларнинг ҳуқуқлари янада ммустаҳкамланиди.

Мазкур тизим 2025 йил 1 июлдан кучга киради.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


"Ажрим учун" ариза берса жарима тўланадими?

📍ЖАВОБ:
Йўқ, фақат суд харажатлари тўланади.

“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан БҲМнинг 2 баравари яъни бугунги кунда 750 минг сўм миқдорда давлат божи ундирилади.

Почта харажатлари учун 37.500 минг сўм тўлашингиз керак.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


Алимент тўлашда баъзилар алиментни кам кўрсатиш учун даромадларини яширадилар. Суд яширилган даромадларни инобатга олиши керакми?

Аксарият ҳолатларда алимент тўловчи эркаклар томонидан ўз фарзандларига алимент тўловларини кам тўлаш мақсадида даромадлари яширилади. Турли кичик фирмаларга шунчаки ишга кириб олади. Фермер хўжаликларига расмийлаштириб олинади ва бошқа қинғир йўлларни қидиришади. Аслида эса ундан бошқа яхши даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланади.

Қонунчилик бунга нима дейди?

Хусусан, Оила кодексининг 99-моддасига асосан агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг

👉 бир бола учун — тўртдан бир қисми;
👉 икки бола учун — учдан бир қисми;
👉 уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

📌 Мисол учун, алимент тўловчи шахснинг қонуний ишлаётган жойидан ташқари тадбиркорлик фаолиятлари бор, яъни қўшимча даромадлари. Лекин бу бизнеслари бошқа шахсларнинг номида, аммо фойда олади улардан (кўпинча бу тадбиркорлик субъектлари атайлаб бошқа шахсларнинг номига очилади даромадни беркитиш учун). Шу ҳолатда алимент олувчи шахс асослантирилган маълумотлар билан судга мурожаат қилган ҳолда алимент суммасинининг кўпайтирилиши сўраса бўлади.

Яна бир мисол, алимент тўловчининг бошқа таъминлайдиган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари йўқ, бир ўзи яшайди (бир ўзи яшамаса ҳам боқиши керак бўлган бошқа шахслар йўқ). Шу ҳолатда ҳам алимент олувчи шахс асослантирилган маълумотлар билан судга мурожаат қилиб алимент миқдорининг кўпайтирилиши талаб қилишга ҳақли.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


МИБ НИНГ ХАРАКАТЛАРИ ҚОНУНИЙМИ?

Юборган хужжатларингизга кўра, МИБнинг 2022 йил 10 августдаги "Ижро иш юритишини тамомлаш ҳамда ижро хужжатларини ундирувчига қаратиш тўғрисида"ги қарорига кўра, сиздан алимент ундириш бўйича иш тамомланган. Бунга асос "Суд хужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 40-моддаси 1-хатбошиси ҳисобланади. Унга кўра: Ижро ҳужжатларида кўрсатилган ундирув (талаб) амалга оширилмаган ёки қисман амалга оширилган бўлса, бундай ижро ҳужжатлари ундирувчининг аризасига кўра ундирувчига қайтарилади. Яъни ушбу моддага кўра ишни тамомлаш учун хотинингиз сизни алиментга бериш тўғрисидаги аризасини қайтариб олиш тўғрисида ариза ёзиши керак. Шундан сўнг МИБ ходими ишни тамомлайди ва сиздан ҳар ойда ундириладиган алиментни ундириш ҳам тўҳтатилади. Ундирилмаган ой, йиллар учун ҳеч қандай муддат ҳисобланмайди.

МИБ ходимининг сизга айтган "хотинингизни алимент ундириш тўғрисидаги аризасини қайтариб олиш тўғрисидаги аризаси рад этилган" деган важининг ўзи, умуман қонунда мавжуд эмас, чунки алимент олиш ёки олмаслик собиқ хотинингизни хуқуқи. Уни рад этиш МИБнинг ваколатига кирмайди.

Яна бир нарсага эътибор берсак, собиқ хотинингизни қайта алиментга бериш ҳуқуқи мавжуд. Агар 2024-йилдан бошлаб қайта алимент тайинлашни сўраб мурожаат этган тақдирда ҳам, Оила кодексининг 136-моддасига кўра, алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Шу билан бирга, мазкур модда 136-модда талабларига кўра, алимент ўтган давр учун уч йиллик муддат доирасида ундирилишига ҳар қандай ҳолатда ҳам эмас, фақат таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги асос бўлади.

Яъни, бу моддага кўра, хотинингиз сизни қайта алиментга берса, фақат ўша аризани қайта берган пайтдан бошлаб ундирилади. Ундан аввалги даврлар учун эмас. Ундан аввалги даврлар учун ундирилиши мумкин, қачонки сиз алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган бўлсангиз. Лекин сиз бундай қилмагансиз. Демак бу қисмини сизга нисбатан қўллашлари мутлақо хато. Вазиятингизда МИБнинг харакатлари ноқонуний хисобланади.

МИБ ходимининг устидан, "Суд хужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 86¹-моддасига кўра, давлат ижрочисининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қарор чиқарилганлиги тўғрисида хабар қилинган кундан ёки манфаатдор шахсга ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳақида маълум бўлган пайтдан эътиборан ўн кунлик муддатда давлат ижрочиси жойлашган ердаги маъмурий судга ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга берилади.
Давлат ижрочисининг қарорига қонунда белгиланган тартибда прокурор томонидан протест келтирилиши мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


Судланганлик қачон олиб ташланади?

Жиноят кодексининг 77-моддасига асосан судланганлик шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир.

Жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб ҳисобланади.

Судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши муносабати билан унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор бўлади.

📌Жиноят кодекси 78-моддасида судланганлик ҳолатининг тугалланиши белгилаб қўйилган.

Ушбу моддага кўра, шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:

а) шартли ҳукм қилинганларга нисбатан — синов муддати тугаган кундан бошлаб;

б) мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;

в) жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач;

г) озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин — икки йил ўтгач;

д) беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — тўрт йил ўтгач;

э) беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — етти йил ўтгач;

ж) ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — ўн йил ўтгач.

Жиноят кодексининг 79-моддаси (судланганликнинг олиб ташланиши) 3-қисмига кўра, ўн беш йил ва ундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан шахслар ҳамда ўта хавфли рецидивистлар, агар улар жазони ўтаб чиққанидан кейин ўн беш йил мобайнида янги жиноят содир этмасалар, суд уларнинг судланганлигини олиб ташлаши мумкин.

❗️Яъни, шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлиб, озодликка чиққанидан сўнг 15 йил мобайнида бошқа янги жиноят содир қилмаса, судланганлик ҳолати суд томонидан олиб ташланади (бу ўн беш йил ва ундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан шахслар учун)

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015-йил 18-сентябрдаги 13-сонли “Судланганлик ҳолати тугалланиши ва олиб ташланишига оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори 4-қисми 3-бандида қуйидагича келтирилган:

Судланганликнинг олиб ташланиши ундан келиб чиққан ҳуқуқий оқибатлар судланганлик ҳолати барҳам топиши учун қонунда белгиланган муддатлар ўтгунига қадар суд қарорига асосан тугатилишини англатади. Судланганлик олиб ташланиши учун шахснинг жазони ўтаб чиққандан кейинги бенуқсон хулқ-атвори (унга нисбатан маъмурий жазо ёки интизомий таъсир чораси қўлланилмаганлиги), жамоат бирлашмаси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи, жамоа ёки шахснинг ўзи ЖК 79-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган муддатлар ўтгандан сўнг берган илтимосномаси асос бўлиши мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


🟢КЕЛИННИНГ СЕПИНИ ДАЛОЛАТНОМА ТУЗМАСДАН УЙИГА ЖЎНАТИБ ЮБОРСАМ БЎЛАДИМИ⁉️


Ассалому алайкум! Эр-хотин ажралиш тўғрисида ариза берган. 1 ойдан ошди. Лекин келин нарсаларини олиб кетишни хоҳламаяпти. Далолатнома қилмай, МФЙ вакилларисиз нарсаларини онасиникига элтиб ташласак бўладими? Итимос, тўлиқ маълумот беринг.

ЖАВОБ:

✅📌Бу масалада кейинчалик ўзингизга каттагина муаммо келиб чиқишини хоҳламасангиз, келиннинг сепларини далолатнома тузиб битта хонага жойлаб муҳрлаб қўйишни тавсия қиламиз.

📃Бунда далолатномани қуйидаги шахслар билан тузган маъқул:
1.  Ўзингиз яшайдиган МФЙ вакили;
2.  Келин яшайдиган МФЙдан вакил;
3.  Ҳудудий участка инспектори;
4.  Маҳалла фаолларидан (қўни-қўшни) 1 ёки 2 гувоҳ.

Далолатнома тузиш жараёнида келин олиб келган ҳар бир нарса алоҳида хонага олиш жараёнида рўйхатга олинади ва далолатномага илова қилинади.

✅Нега бундай деганимизни қуйидагича тушунтирамиз. Оила кодекси 44-моддасига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди.

📃Шунингдек, Олий суди Пленумининг 2011-йил 20-июлдаги 06-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 20-банди учинчи хатбошисига асосан тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш бўйича қарзлар ва бошқа харажатлар инобатга олинмайди.

✅Юқоридаги қоидаларнинг мазмунига кўра, суд никоҳдан ажрашиш ҳақида ишни кўришда келиннинг сеплари масаласини ҳал қилмайди. Бу дегани келин олиб келган нарсаларни қайтариш масаласи фуқаролик қонунчилиги тартибида ҳал этилади дегани.

👩‍🏫 Шуни ҳам айтиш керакки, агар келин ёки унинг оиласи олиб келган нарсаларни сиз олиб бориб берсангиз-у, кейин улар ИИБга ёки прокуратурага нарсалар ўғирланди деган важ билан даъво қилса, унда сиз шу нарслар ўғирланмаганлигини исботлаб беришингизга тўғри келади.

👩‍🏫 Шу туфайли юқоридаги тавсияга амал қилишни ва фуқаролик судига келинни уйдан кўчириш ҳақида даъво қилишингизни масалаҳат берамиз.

✅Эслатиб ўтамиз, бизнинг канал орқали барча юридик ҳужжатларга, шунингдек юқоридаги даъво аризасига ҳам буюртма қилишингиз мумкин

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


Алиментчиларнинг дарди

Кўпчилик алимент тўловчилар МИБ ижрочилари томонидан четга чиқишга таъқиқ қўйиб қўйилганидан норози бўлиб бизга мурожаат қилишади. Аксарият ҳолатларда МИБ томонидан тақиқ унинг қарзи бўлмаган тақдирда ҳам қўйилади. Бунинг ҳуқуқий асосларига бирма бир тўхталиб ўтамиз ва ижрочиларнинг харакатлари ҳуқуқий тартибини тушунтирамиз.

Оила кодексининг 145-моддасига асосан Алимент тўлаши шарт бўлган шахс доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида қонунга мувофиқ ўзи таъминот бериши лозим бўлган алимент олувчилар билан ушбу Кодекснинг 130—134-моддаларига асосан алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиши шарт. Яъни алимент тўловчи 3 ойдан ортиқ муддатга чет элга чиқаётганда алимент тўлаш тўғрисида келишув тузади ва бу келишув нотариал тасдиқланиши шарт.

Шунда савол туғилади агар сафар 3 ойдан кам муддатга бўлса, масалан турли саёҳатларга, умра сафарларига ёки иш юзасидан бизнес учрашувларга борганда тартиб қандай бўлади? Бу вазиятда МИБ ходимининг таъқиқ қўйишга ваколати борми?

"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонуннинг 42-1-моддасига асосан Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли экани белгиланган.

Давлат ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори катта давлат ижрочиси томонидан тасдиқланади. Мазкур қарорнинг кўчирма нусхалари қарздор жисмоний шахсга (агар унинг турган жойи маълум бўлса), ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бошқармасига) ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органларига юборилади.

Аксарият ҳолатларда амалиётда алимент тўловчи шахснинг қарзи бўлмаса ҳам уларга тақиқ қўйиб қўйилади. Бу қанчалик асосли? юқоридаги моддага этибор қаратилса, " талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда" деб такидланмоқда бундан келиб чиқалики, ижрочи қарздорлиги бўлмаган шахсга нисбатан хорижга чиқишга таъқиқ қўйиши ноқонуний.

Мана шундай ҳолат вужудга келганда нима килиш керак?

Мазкур модданинг ўзида Давлат ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиниши ёки протест келтирилиши мумкинлиги белгиланган. Агар сиз МИБ ходимининг қарори устидан маъмурий судга мурожаат қилган тақдирингизда суд ноқонуний чиқарилган ҳақиқий эмас деб топади .

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


⚡️⚡️Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?

⚠️ Фирибгарлик – бу ўзганинг мулкини ёки мулкга бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишдир.

🔰 Фирибгарлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Ушбу жиноятни содир этган шахс:

▫️БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (18 750 000 сўмдан 37 500 000 сўмгача) миқдорда жарима;
▫️2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
▫️3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

📌 Шунингдек, фирибгарликнинг миқдори, такрорийлиги, содир этган шахслар, содир этиш воситасидан келиб чиқиб жавобгарлик чораси оғирлашиши мумкин.

🔰 Фирибгарлик бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса:

▫️БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача (37 500 000 сўмдан 112 500 000 сўмгача) миқдорда жарима;
▫️3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
▫️3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔰 Фирибгарлик хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ёки ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган бўлса:

▫️ БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача (112 500 000 сўмдан 150 000 000 сўмгача) миқдорда жарима;
▫️ 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️ муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔰 Фирибгарлик уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса:

▫️БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (150 млн сўмдан 225 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️ 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Банк ходими фуқарога кечаси ҳам телефон қилиб тинчини бузиши тўғри(ми)?

❗️Марказий банк муддати ўтган қарздорликни ундиришга доир бир қанча тавсияларни тасдиқлаган бўлиб, унга кўра банклар мижозларга қўпол муомалалар, қонунчиликка зид ҳаракатлар қилмаслиги ҳамда тинимсиз қўнғироқлар орқали тинчини бузмаслиги тавсия қилинган.

Бундан ташқари, банклар ва кредит ташкилотлари қарз олувчини қуйидаги ҳолатларда безовта қилиши ёки муносабатга киришиши мумкин эмас:

▪️соат 20:00 дан 8:00 гача бўлган вақтда;
▪️ҳафтада бир мартадан ортиқ шахсий учрашувлар;
▪️телефон алоқа орқали: кунига бир мартадан ортиқ; ҳафтасига икки мартадан ортиқ;
▪️ойига саккиз мартадан ортиқ.

Яъни, сиз банкдан кредит олиб, айрим сабабларга кўра тўловларни кечиктирсангиз ҳам банк ходимлари сизни кечқурун 8 дан эрталаб 8 гача, ҳаттоки Telegram орқали безовта қилиш ҳуқуқига эга эмас. Кунига бир мартадан кўп телефон қилиш ҳам мумкин эмас.

❗️Банк ходимлари қарз олувчиларга одоб-ахлоқ қоидаларидан четга чиқиб қўпол муомала қилмасликлари керак.

Бу қоидалар кафил ёки биргаликда қарз олувчиларга нисбатан ҳам қўлланилади.

Агар қонун бузилиш ҳолатларига учрасангиз, Марказий банкнинг ишонч телефонларига боғланинг — (+998 71) 200-00-44.

Банк ходими фуқарога кечаси ҳам телефон қилиб тинчини бузиши тўғри(ми)?

❗️
Марказий банк муддати ўтган қарздорликни ундиришга доир бир қанча тавсияларни тасдиқлаган бўлиб, унга кўра банклар мижозларга қўпол муомалалар, қонунчиликка зид ҳаракатлар қилмаслиги ҳамда тинимсиз қўнғироқлар орқали тинчини бузмаслиги тавсия қилинган.

Бундан ташқари, банклар ва кредит ташкилотлари қарз олувчини қуйидаги ҳолатларда безовта қилиши ёки муносабатга киришиши мумкин эмас:

▪️соат 20:00 дан 8:00 гача бўлган вақтда;
▪️ҳафтада бир мартадан ортиқ шахсий учрашувлар;
▪️телефон алоқа орқали: кунига бир мартадан ортиқ; ҳафтасига икки мартадан ортиқ;
▪️ойига саккиз мартадан ортиқ.

Яъни, сиз банкдан кредит олиб, айрим сабабларга кўра тўловларни кечиктирсангиз ҳам банк ходимлари сизни кечқурун 8 дан эрталаб 8 гача, ҳаттоки Telegram орқали безовта қилиш ҳуқуқига эга эмас. Кунига бир мартадан кўп телефон қилиш ҳам мумкин эмас.

❗️Банк ходимлари қарз олувчиларга одоб-ахлоқ қоидаларидан четга чиқиб қўпол муомала қилмасликлари керак.

Бу қоидалар кафил ёки биргаликда қарз олувчиларга нисбатан ҳам қўлланилади.

Агар қонун бузилиш ҳолатларига учрасангиз, Марказий банкнинг ишонч телефонларига боғланинг — (+998 71) 200-00-44.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Қисқаришга тушган ходимларга учинчи ойлик иш ҳақи тўлаб бериладими?

Меҳнат кодексининг 100-моддаси (меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда ўртача ойлик иш ҳақини ишга жойлаштириш даврида сақлаб қолиш кафолатлари)га асосан меҳнат шартномаси қуйидаги асослар бўйича бекор қилинган тақдирда, иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақининг ишдан бўшатиш нафақаси ҳисобга олинган ҳолда, бироқ кўпи билан икки ойга сақланиб қолиши ходимлар учун кафолатланади:

👉 ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги;
👉 ходим иш берувчи билан бирга ишлаш учун бошқа жойга кўчишни рад этганлиги;
👉 ходим соғлиғининг ҳолатига кўра тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолати бўйича ўзига қарши кўрсатма мавжуд бўлмаган бошқа ишга ўтишни рад этганлиги ёки иш берувчида тегишли иш мавжуд эмаслиги;
👉 технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши сабабли ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги

(👆🏻шу банди сизларга тегишли);

👉 ташкилотнинг (унинг алоҳида бўлинмасининг) ўз таъсисчилари (иштирокчилари) қарорига кўра тугатилганлиги ёхуд таъсис ҳужжатлари билан шунга ваколатли бўлган юридик шахс органининг қарорига кўра тугатилганлиги;
👉 бажараётган ишига малакаси етарли эмаслиги оқибатида нолойиқ эканлиги;
👉 шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг ишга тикланганлиги;
👉 суднинг ташкилотни тугатиш тўғрисидаги қарори қонуний кучга кирганлиги.

Агар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ўттиз календарь кун ичида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, улар маҳаллий меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома бўйича учинчи ой учун ҳам аввалги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ходимларга уч ойлик давр тугагач мақбул келадиган иш топиб берилмаган тақдирда, улар ишсиз деб эътироф этилади.

Яъни, сизларга 3-ой учун ҳам ойлик тўланиши учун маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтишларингиз лозим. Шу бўйича сизларга маълумотнома берилади. Ушбу маълумотнома асосида 3-ой ҳам тўлаб берилади ойликларингиз. Меҳнат органининг тушунтириши тўғри.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ҚАЙТАРИБ ОЛИНМАЙДИ ВА АЛМАШТИРИЛМАЙДИ(МИ)?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарорининг келтирилган 2-иловасида Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган бўлиб, ушбу Низомнинг 39-бандига асосан дорихоналардан реализация қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлар қайтариб олинмайди ва шунга ўхшаш дори воситалари ва тиббий буюмларга алмаштирилмайди.

❗️Демак, дори воситалари сотиб олинганидан сўнг қайтариб олинмайди ва бошқа дорига алмаштирилмайди.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Алимент тўлашда баъзилар алиментни кам кўрсатиш учун даромадларини яширадилар. Суд яширилган даромадларни инобатга олиши керакми?

Аксарият ҳолатларда алимент тўловчи эркаклар томонидан ўз фарзандларига алимент тўловларини кам тўлаш мақсадида даромадлари яширилади. Турли кичик фирмаларга шунчаки ишга кириб олади. Фермер хўжаликларига расмийлаштириб олинади ва бошқа қинғир йўлларни қидиришади. Аслида эса ундан бошқа яхши даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланади.

Қонунчилик бунга нима дейди?

Хусусан, Оила кодексининг 99-моддасига асосан агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг

👉 бир бола учун — тўртдан бир қисми;
👉 икки бола учун — учдан бир қисми;
👉 уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

📌 Мисол учун, алимент тўловчи шахснинг қонуний ишлаётган жойидан ташқари тадбиркорлик фаолиятлари бор, яъни қўшимча даромадлари. Лекин бу бизнеслари бошқа шахсларнинг номида, аммо фойда олади улардан (кўпинча бу тадбиркорлик субъектлари атайлаб бошқа шахсларнинг номига очилади даромадни беркитиш учун). Шу ҳолатда алимент олувчи шахс асослантирилган маълумотлар билан судга мурожаат қилган ҳолда алимент суммасинининг кўпайтирилиши сўраса бўлади.

Яна бир мисол, алимент тўловчининг бошқа таъминлайдиган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари йўқ, бир ўзи яшайди (бир ўзи яшамаса ҳам боқиши керак бўлган бошқа шахслар йўқ). Шу ҳолатда ҳам алимент олувчи шахс асослантирилган маълумотлар билан судга мурожаат қилиб алимент миқдорининг кўпайтирилиши талаб қилишга ҳақли.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Репост из: АДВОКАТ 24
БУ УСУЛДАН КЕЙИН АНИҚ ҚАРЗИНГИЗНИ УНДИРИБ ОЛАСИЗ

Иқтисодий процессуал кодексида даъвони таъминлаш деган тушунча бор. Сиз қарз ёки етказиб берган маҳсулотингиз ёхуд кўрсатган хизматингиз учун ҳақни ундириш бўйича судга даъво ариза билан бирга даъвони таъминлаш ҳақида ариза ҳам беринг.

Даъвони таъминлаш ҳақидаги аризанинг моҳияти шундан иборатки, агар сиз бундай ариза қилсангиз суд жавобгарнинг номидаги мулкларни хатлаб қўяди яъни у мулкларини бегоналаштира олмайди. Анироғи, сиз судга берганингизни билса-да, қарзини бермаслик мақсадида мулкларини бошқа шахс номига ўтказа олмайди.

Ушбу кодекснинг 94-моддасига асосан қуйидагилар даъвони таъминлаш чоралари бўлиши мумкин:

1) жавобгарга тегишли мол-мулкни ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш;

2) жавобгарга муайян ҳаракатларни бажаришни тақиқлаш;

3) бошқа шахсларга низо предметига алоқадор бўлган муайян ҳаракатларни бажаришни тақиқлаш;

4) даъвогар низолашаётган, ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат бўйича ундиришни тўхтатиб туриш;

5) мол-мулкни хатлашдан озод қилиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилган тақдирда, мол-мулкни реализация қилишни тўхтатиб туриш;

6) низоли мол-мулк бузилишининг, ҳолати ёмонлашишининг олдини олиш мақсадида жавобгарнинг зиммасига муайян ҳаракатларни бажариш мажбуриятини юклатиш;

7) низоли мол-мулкни учинчи шахсга (сақловчига) ўтказиш.

Кодекснинг 98-моддасига асосан даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим суд ҳужжатларини ижро этиш учун белгиланган тартибда дарҳол ижро этилади.

Манбаа: Юрист маслаҳати

Мурожаат учун:
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva

Бизнинг канал:
@advokat24uz


Ҳадя қилинган уйни таъмирласа нима бўлади?

Оила кодексининг 25-моддасига асосан эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.

Диққат қилинг. Никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшилгани аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


ҚЎШИМЧА ИМОРАТ УЧУН 40 МЛН СЎМ ЖАРИМА УНДИРИШМОҚЧИ. БУ ТЎҒРИМИ?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60-моддаси 2-қисмига кўра ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари, мансабдор шахсларга эса — эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур модданинг 3-қисмига кўра ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик баравари (40 500 000 сўм), мансабдор шахсларга эса — уч юз баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Энди қаранг. Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади.

Бироқ сизда 60-модданинг 2-қисми эмас балки 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган. Шу сабабли ҳам сизга юқоридаги норма татбиқ этилмайди яъни жавобгарликдан озод этилмайсиз.

Демак, ер участкангизга туташ бўлган ер участкасида қурилиш ишларини амалга ошириганингиз учун сизга шундай жавобгарлик белгиланиши асосли.

Табиийки сизда савол туғилади. Мен бунча суммани қаердан оламан. Наҳотки, жарима суммаси шунчалик юқори бўлса.

Лекин яна бир қоида бор. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг33-моддасига кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи бошқа орган (мансабдор шахс) жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда, енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун ишни судга юборади.

Сизга жарима қўллаган маъмурий органга мурожаат қилиб, жаримани камайтиришини тўлашга моддий аҳволингиз йўқлигини маълум қилинг.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг !
@advokat24uz


БИРОВГА ҚАРЗ БЕРГАНДА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (3 750 000 сўмдан) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг !
@advokat24uz


Суд фуқарога енгилроқ маъмурий жазо чораси қўллашга ҳақлими?

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 31-моддасига кўра маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар жумласига қуйидагилар киради:

1) айбдорнинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши;

2) айбдорнинг ҳуқуқбузарликнинг зарарли оқибатлари олдини олиши, етказилган зиённи ихтиёрий равишда тўлаши ёки келтирилган зарарни бартараф қилиши;

3) ҳуқуқбузарликнинг кучли руҳий ҳаяжон таъсири остида ёки оғир шахсий, оилавий ёхуд бошқа шароитлар юзага келганлиги оқибатида содир этилиши;

4) ҳуқуқбузарликнинг таҳдид ёки мажбурлов таъсирида ёхуд хизмат юзасидан, моддий ёки бошқа жиҳатдан қарамлиги таъсири остида содир этилиши;

5) ҳуқуқбузарликнинг вояга етмаган шахс томонидан содир этилиши;

6) ҳуқуқбузарликнинг ҳомиладор аёл ёки ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахс томонидан содир этилиши.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) бошқа ҳолатларни ҳам жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин.

Ушбу кодекснинг 33-моддасига асосан суд маъмурий жазо чорасини қўллаётганда жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда сабаблар ва асосларни албатта кўрсатиб, ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо ёки ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа янада енгил жазо чорасини қўллаши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 10-бандига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳар бир ишни кўриб чиқишда суд жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар бор-йўқлигини аниқлаши шарт.

Шунингдек, мазкур Пленум қарорининг 19-бандига кўра шуни назарда тутиш лозимки, суд МЖтК 31-моддасида назарда тутилмаган ҳолатларни ҳам енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топишга ҳақли.

Демак, суд маъмурий жазо чорасини қўллаётганда моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо ёки ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа янада енгил жазо чорасини қўллаши мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг !
@advokat24uz

Показано 20 последних публикаций.