#Савол_жавоб
⚡️
Савол: Мен Қорақалпоғистон Республикасида яшайман, 1-гуруҳ ногиронлигим бор, менга бир марталик моддий ёрдам бериладими?
🔆
Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 мартдаги
165-сон қарори билан тасдиқланган "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 7-бандида
Бир марта бериладиган моддий ёрдам тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган, ҳаётий мураккаб вазиятга тушган оилалар (фуқаролар) тоифаларига, берилади, яъни I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс бўлган ёки оғир касалга чалинган (бутунлай ёки қисман ўз-ўзини боқиш имконига эга бўлмаган, иш фаолиятини олиб бора олмайдиган) фуқароларга берилади деб кўрсатилган.
Шунга асосан доимий яшаш жойингиздаги комиссияга ариза билан мурожаат қилиб бир марталик моддий ёрдам олишингиз мумкин.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
🌍
Advice.uz |🌐
Telegram | 🌐
Facebook | ▶️
Youtube