Adolat SDP | Namangan viloyati🔹


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


"Адолат"СДП Наманган вилоят Кенгаши телеграм канали - @adolatnamangan24
Muloqot va o`zaro fikr almashish:
▶️ 👉 @adolatnamangan_muloqot
facebook.com/Namangan.adolat.uz
instagram.com/adolat_namangan24
Мурожаат учун: @adolatnamanganbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


#Депутатлар_фаолиятидан
#Наманган_вилоят_Кенгаши

Депутат Дамобод маҳалласида амалга оширилаётган ишларни ўрганди


Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Наримон Дехканов Чуст тумани Дамобод маҳалласида амалга оширилаётган "Обод маҳалла" дастури доирасидаги қурилиш ва таъмирлаш ишларини ўрганди. У маҳалла кутубхонаси, қишлоқ врачлик пункти ва маҳалла биносидаги замонавий таъмирлаш ишлари, кўчалардаги ёритиш устунлари ва бошқа инфратузилма объектлари билан танишди.

Маҳалла масъуллари билан келгусида бажариладиган вазифалар муҳокама қилинди. Бу каби ишлар маҳалла аҳолисининг ҳаёт даражасини яхшилаш, жамоат фаолиятини ривожлантириш ва ёшларга замонавий инфратузилмадан фойдаланиш имконини яратишга қаратилган бўлиб, бу эса "Обод маҳалла" дастури мақсадларига тўлиқ мос келади.

🌐 Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати


#Депутатлар_фаолиятидан
#Наманган_вилоят_Кенгаши

Мактабгача таълим муассасалари доимий эътиборда

Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати Наримон Дехканов Чуст туманидаги Дамобод ва Шербилак маҳаллаларидаги мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш мақсадида сафар қилди. У ушбу муассасалардаги тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, уларнинг ётоқ жойлари, иссиқлик таъминоти, сифатли озиқ-овқат билан таъминланиш масалаларини атрофлича кўриб чиқди.

Таълим муассасаларидаги ишлаб чиқариш жараёнлари ва уларнинг самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Келгуси фаолиятда Наманган давлат университети билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, Шербилак маҳалласидаги мактабгача таълим муассасаси учун қўшимча бино қуриш, моддий-техник базани янада яхшилаш, хусусан, муассасалардаги шароитларни яхшилаш ва юқори сифатли таълимни таъминлаш бўйича бир қатор вазифалар белгиланди.


🌐 Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати


#Адолат_СДП
#Аёлга_эҳтиром

Поп туман Кенгаши депутати Шамсиддин Абдураҳимов 8-март — Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ҳудуддаги эҳтиёжманд оилалар вакиллари ҳамда фаол аёллар, шунингдек, "Мададим Сино" МЧЖнинг ходималари учун байрам тадбирини ўтказди.
Тадбир иштирокчиларига депутат томонидан байрам совғалари улашилди.


🌐 Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Milliy_trend
#Namangan_viloyat_Kengashi

"Milliy libos - millat qiyofasi"

O'zbekiston "Adolat" sotsial-demokratik partiyasi Namangan viloyat Kengashi jamoasi "Milliy do'ppi chellenji" ni davom ettirdi.

Siz ham ushbu chellenjni davom ettiring!

🌐 Namangan viloyat Kengashi matbuot xizmati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Xalqaro_xotin_qizlar_kuni
#Namangan_viloyat_Kengashi

"8-mart Xotin-qizlar kuni munosabati bilan "Adolat" sotsial-demokratik partiyasi Namangan viloyat Kengashi tomonidan tashkil etilgan tadbirda ayollarimizga samimiy tabriklar va sovg‘alar taqdim etildi. Bayramona muhitda o‘tkazilgan bu go‘zal lahzalarda, ayollarimizning mehnati va hissasi qadrlanib, ularga chuqur hurmat va e’tibor bildirildi.

Bizning jamiyatimizda har bir ayol – qudratli va ilhomlantiruvchi bo‘lib, o‘z o‘rnini yaratadi.

Yana bir bor "bayramingiz muborak bo‘lsin!"

🌐 Namangan viloyat Kengashi matbuot xizmati


#Табрик

ОФТОБЖАМОЛ АЁЛЛАР!

Муҳтарама онахонлар!
Азиз ва суюкли опа-сингиллар!

Айни шукуҳли онларда сизларни, сизлар тимсолингизда юртимиздаги барча хотин-қизларни яшариш ва янгиланиш фасли ҳисобланмиш кўкламнинг илк байрами, нафосат ва гўзаллик айёми, 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбдан муборакбод этаман!

Башарият ҳаётига нафосат бағишловчи нозик хилқат вакилалари жамолини офтобга қиёс этсак арзийди. Сизлар дунёга шундай бир ёруғлик бахш этасизки, бу нур атрофингизни нафақат гўзаллик, балки меҳр ва эзгулик билан тўлдиради. Зеро, шонли тамаддун солномасининг ҳар бир саҳифасида давлатчилик ва жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшган қаҳрамон аёллар етарли. Бу ёруғ оламни ёритган нур манбаи – аёл қалбидаги меҳрдир. Инсонга ҳаёт туҳфа этган, унга ғамхўрлик, сабр, матонат, зукколик ва эзгулик сабоқларини берадиган ҳам аёлдир!

Қадрли опа-сингиллар!

Бугун юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Уларнинг давлат бошқарувидан тортиб, илм-фан, тиббиёт, тадбиркорлик ва ҳарбий хизмат каби соҳаларда юксак марраларни забт этаётгани, жамият ривожи, халқ фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётгани ҳам сўзимизнинг ёрқин далили бўла олади.

“Адолат” социал-демократик партияси ҳам юртимизда амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар жараёнида аёлларни пассив кузатувчи эмас, фаол иштирокчи, ўз ҳақ-ҳуқуқларини билган, қарорлар қабул қилиш жараёнида ўз сўзини айта оладиган қатлам сифатида кўришни мақсад қилган.

Партиямиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Бир “адолатчи” — юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси аёлларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, уларни қонун ҳимоясида бўлишини таъминлашга қаратилган. Шунингдек, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳафталиклари, бепул тиббий кўриклар, сиёсий ўқувлар ташкил этилиши партиянинг фақат қонунчилик ташаббуслари билан чекланиб қолмай, амалий ҳаракатлар билан хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш йўлида жадал иш олиб бораётганини кўрсатади.

Бундан ташқари, Сайловолди дастуримизда ижро ҳокимияти тизимида аёлларнинг нуфузини ошириш мақсадида раҳбарлик лавозимларининг камида 30 фоизини аёллар эгаллашига оид қоида киритишни таклиф қилдик. Чунки аёллар ижтимоий тараққиётда ҳал қилувчи куч эканини ҳаётнинг ўзи исботламоқда.

Муҳтарама онахонлар!

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақияти, аввало, зиммасига Ватан равнақидек шарафли масъулиятни оладиган, ҳар томонлама баркамол, кенг тафаккурли, юксак салоҳиятли ва фидойи ёш кадрларга боғлиқ. Ана шундай буюк мақсадларга қодир авлодни дунёга келтириш, уларни давлат ва жамият тараққиётига тўсиқ бўлувчи масъулиятсизлик, бепарволик ва коррупция каби иллатларга муросасиз руҳда тарбиялашда, шубҳасиз, Сизларга таянамиз!

Азиз ва суюкли қизлар!

Бугунги кунда мамлакатимизда сизларнинг жисмоний ва маънавий камолотингиз йўлида, орзу-истакларингизни рўёбга чиқаришингиз учун кенг имкониятлар яратилган. Сизлар бу имкониятлардан оқилона фойдаланиб, Тўмарис, Бибихоним, Нодирабегим каби буюк аждодларимизга муносиб ворис бўласиз, деган умиддамиз. Зеро, аёл-қизлари баркамол бўлган миллатнинг келажаги, шубҳасиз, буюкдир!

Қадрли ҳурмат ва эҳтиром соҳибалари!

Сизларни яна бир бор ўз номимдан ва бир миллион нафардан ортиқ “адолатчилар” номидан Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан табриклайман! Ҳар бир кунингиз шодлик ва қувончга тўлсин! Оилангиз тинч ва қалбингиз хотиржам бўлсин! Юзингиздан табассум аримасин!

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram


Муҳтарама онахонлар, азиз ва қадрли опа-сингиллар! "Адолат" нинг адолатпарвар аёллари!

Сизларни ва сизлар тимсолида барча онахонларимиз, опа-сингилларимизни нафосат ва гўзаллик рамзи бўлган 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан "Адолат" социал-демократик партияси Наманган вилояти Кенгаши номидан самимий муборакбод этамиз.

Вилоят партия ташкилотимизда меҳнат қилаётган ва маҳаллий кенгашлардаги депутат аёлларимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар, энг муҳими, намуна кўрсатиш ва сиёсий фаоллик ўлчами кун сайин ошиб бормоқда.
Бундай аёлларимизни санайдиган бўлсак, уларнинг сони партиядошларимиз орасида жуда кўп ва барчаси ҳурматга, эътирофга сазовор.
Доимо юртимизнинг ардоғи ва меҳрида бўлиш бахти сизларга доимо ҳамроҳ бўлсин! Фарзандларингиз, набираларингиз камолини кўриб, эл-юртимиз ифтихорида бўлишингизни тилаймиз.

Ҳурмат билан,
"Адолат" СДП Наманган вилоят Кенгаши раиси
Исроилжон Жўраев.




#Адолат_СДП
#Депутатлар_фаолиятидан

Давлатобод туман кенгаши депутати ўнлаб аёлларни фаҳрий ёрлиқлар билан сийлади

Давлатобод туман кенгаши депутати, Ўрта Ғирвон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳамидхон Қаҳҳоров ижтимоий ҳаётда фаол бўлган, узоқ йиллар меҳнат қилиб нафақага чиққан нуроний онахонлардан бир гуруҳини 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклаб, уларга маҳалланинг фаҳрий ёрлиқларини топширди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Показано 9 последних публикаций.