#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши
"Конституция билимдони" кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 8 декабрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 32-йил тўлади.
Мамлакатимиз тараққиётининг ҳуқуқий асосларини белгилаб борган Бош Қомусимиз тарғиботига бағишланган тадбирлар анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.
Ана шулардан бири Ўзбекистон "Адолат" СДП томонидан ҳар йили "Ватан келажаги ёшлар қўлида" лойиҳаси доирасида ўтказиладиган "Конституция билимдони" кўрик-танловидир.
Ёшларнинг ҳуқуқий савиясини ўстиришда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини билиш ҳамда уларга амал қилиш муҳим аҳамиятга эга. Партиямиз томонидан ўтказиб келинадиган "Конституция билимдони" кўрик-танлови ҳам мазкур мақсадни кўзлаган.
Республика бўйлаб барча профессионал таълим муассасалари бўлган умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар, шунингдек, олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларининг 2-босқич ўқувчилари ўртасида танловнинг туман ва шаҳар босқичлари ўтказилиб келинмоқда.
Унда ғолиб бўлган 10 нафар иштирокчи танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида Нукус шаҳридаги
Ж.Изентаев номидаги Қорақалпоғистон Республикаси касб-ҳунар мактабида беллашди.
Дастлаб танловни "Адолат" СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари
Р. Отарбоев очиб берди ва қатнашувчиларга омад тилади.
Танловда иштирокчилар таништирув, савол-жавоб ва эркин мавзу каби учта шарт бўйича беллашдилар. Улар ўз чиқишларида мамлакатимиз Конституциясини қанчалик билиши ва қонунларимиздан хабардорлиги, саҳна ва нотиқлик маданияти борасидаги маҳоратини намойиш этишди.
Танлов қизиқарли савол-жавоблар, ёшларнинг Конституция бўйича билимини синовдан ўтказишга қаратилган саҳна кўринишларига бой бўлди.
Энг фаол ва билимдон иштирокчи сифатида ўзини кўрсата олган Нукус шаҳар 1-сонли касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Динмухаммед Ержанов танлов ғолиби бўлди.
Энди у ўз билимларини "Конституция билимдони" кўрик-танловининг Республика босқичида синовдан ўтказади.
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube