Adolat SDP | Samarqand viloyati (Rasmiy)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


"Адолат" СДП | Самарқанд вилоят кенгаши
Танловда адашмадингиз энг қизиқарли, энг керакли маълумотлар, ахборотлар, мақолалар ва сўнги янгиликлар барчаси бизда. https://www.facebook.com/adolat.sdp.96

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎞 Студия 24 | Акбаршоҳ Тешабоев - «Ёшлар парламенти»даги "Адолат" СДП фракцияси раиси, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори билан суҳбат


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йилдаги ташқи сиёсий тадбирларга, давлат ва жамият ҳаётига дахлдор воқеаларга бой бўлган серқирра фаолияти факт ва рақамларда

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#_янги_йил_2025
Самарқандда янги йил шукуҳи.
https://t.me/adolat201


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#сайлов_олди_дастур_2024_амалда
Коррупсия — жамият ва тараққиёт кушандаси.
VIII. “Коррупсияга қарши курашиш – устурор вазифамиз!
https://t.me/adolat201


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
2024-йилнинг ТОП 10-воқеаси

Мамлакатимиз парламент билан бирга ўз тараққиётининг янги босқичига қадам қўймоқда.
https://t.me/adolat201


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#САРҲИСОБ

⚖️ Телеграмдаги расмий саҳифамизнинг 2024 йилдаги фаолияти бўйича инфографика.

Қадрли партиядошлар ва бизни доимий кузатиб бораётган азиз юртдошлар!

2024 йилда партиямизнинг Телеграмдаги расмий каналида бир қатор ижобий кўрсаткичлар қайд этилди. Жумладан, каналдаги аъзолар сони кенгайиб, ахборот майдонидаги оммабоплиги янада мустаҳкамланди.

Йил давомида партиямиз дастурий ғоялари, сиёсий жараёнлардаги иштироки, позицияси ва жойлардаги амалий фаолиятимиз ҳақида мунтазам ахборот тақдим этиб борилди.

Мурожаатлар, фикрлар ва саволларга тезкор жавоб бериш, обуначилар билан доимий интерактив мулоқотни таъминлаш орқали интернет фойдаланувчилари учун жозибадор муҳит яратилди.

Шунингдек, партиямизнинг сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий ва бошқа жабҳалардаги бир қатор ташаббуслари ҳақида энг биринчи хабарлар айнан шу канал орқали тақдим этилди.

Қолаверса, мазкур канал йил давомида давлат ва жамият ҳаётидаги муҳим масалалар юзасидан тезкор муносабатлар ҳамда жамоатчилик орасида “резонанс” уйғотган таҳлилий ва танқидий материаллар учун асосий манба бўлиб хизмат қилди.

Мухтасар айтганда, ушбу ахборот платформасидан самарали фойдаланиш орқали кўплаб жабҳаларда ижобий натижаларга эришдик. Бу ютуқларимиз, энг аввало, фаол партиядошларимиз ва бизни доим қўллаб-қувватлаб, кузатиб келаётган азиз обуначиларимиз саъй-ҳаракатлари маҳсулидир. Бунинг учун барчангизга чексиз миннатдорлигимизни билдирамиз!


Биз жорий йилда ҳам партиямиз фаолиятини тезкор, самарали ёритиш, ғояларимизни кенг тарғиб қилиш орқали азиз Ватанимиз равнақи ва улуғ халқимиз фаровонлигига ҳисса қўшишни мақсад қилганмиз ва бу борада Сизлар билан янада яқинроқ алоқада бўлишда давом этамиз.

Янги йилда ҳам каналимизда кўплаб қизиқарли, мазмунли ва фойдали контентлар бериб борилади.

Демак, бизни кузатиб боринг, “Адолат” доимо ҳамроҳингиз бўлсин!


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Йил номларини биласизми?
1991-йил – “Алишер Навоий йили”
1992-йил – “Ҳамширалар йили”
1993-йил – “Аҳмад Яссавий йили”
1994-йил – “Мирзо Улугʻбек йили”
1995-йил – “Абу Али ибн Сино йили”
1996-йил – “Амир Темур йили”
1997-йил – “Инсон манфаатлари йили”
1998-йил – “Оила йили”
1999-йил – “Аёллар йили”
2000-йил – “Согʻлом авлод йили”
2001-йил – “Она ва бола йили”
2002-йил – “Қарияларни қадрлаш йили”
2003-йил – “Обод маҳалла йили”
2004-йил – “Меҳр-мурувват йили”
2005-йил – “Сиҳат-саломатлик йили”
2006-йил – “Ҳомийлар ва шифокорлар йили”
2007-йил – “Ижтимоий ҳимоя йили”
2008-йил – “Ёшлар йили”
2009-йил – “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили”
2010-йил – “Баркамол авлод йили”
2011-йил – “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”
2012-йил – “Мустаҳкам оила йили”
2013-йил – “Обод турмуш йили”
2014-йил – “Согʻлом бола йили”
2015-йил – “Кексаларни эʼзозлаш йили”
2016-йил – “Согʻлом она ва бола йили”
2017-йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
2018-йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион гʻоялар ва технологияларни қоʻллаб-қувватлаш йили”
2019-йил – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”
2020-йил – “Илм-маʼрифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”
2021-йил – “Ёшларни қоʻллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”
2022-йил – “Инсон қадрини улугʻлаш ва фаол маҳалла йили”
2023-йил – “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”
2024-йил – “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”

2025-йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”
https://t.me/adolat201


2025-йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “Яшил” иқтисодиёт йили”
https://t.me/adolat201


#бир_кун_тарихи

📆 4 январь – Бутунжаҳон Брайль алифбоси куни.

Бу кун БМТ Бош Ассамблеясининг резолюцияси билан кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахсларнинг инсон ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқаришда Брайль алифбосининг алоқа воситаларидан бири сифатидаги аҳамияти тўғрисида хабардорликни ошириш мақсадида 2018 йил ноябрида таъсис этилган.

📆 4 января – Всемирный день азбуки Брайля

Этот день учрежден резолюцией Генеральной Ассамблеи ООН в ноябре 2018 года, в целях повышения осведомленности о значении азбуки Брайля как одного из средств общения для полной реализации прав человека слепых и слабовидящих людей.

📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
https://t.me/adolat201


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади.
Манбаа 👉Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.12.2024 йилдаги ПФ-223-сон Фармони.
https://t.me/adolat201


❗️“Афросиёб” поезди Каттақўрғонда ҳам тўхтаб ўтади

“Афросиёб” тезюрар поезди “Тошкент – Бухоро” йўналишида Каттақўрғон пунктида ҳам тўхтаб ўтади.

✍️Бу бўйича Транспорт вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга тегишли топшириқлар берилган.

Шунингдек, “Булунғур – Самарқанд шаҳри - Жума – Каттақўрғон шаҳри” йўналишида электр поезди қатновини йўлга қўйиш белгиланган.
https://t.me/adolat201


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Инсон қадри учун

🔹Муҳаммаджон Валийев - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси.
https://t.me/adolat201


Қонун лойиҳаси депутатлар таклифлари асосида такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси томонидан оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланганларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.
https://t.me/adolat201


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар Курашни ривожлантириш ва оммалаштириш янги босқичга олиб чиқилади

Манба: ПҚ-450-сон, (https://lex.uz/docs/7270705)20.12.2024 йил.
https://t.me/adolat201


#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тизими такомиллаштирилади
“Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”
ги Президент қарори (ПҚ-465-сон, 30.12.2024 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, дала четлари ҳамда аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди, маҳалланинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қуйидаги янги тартиб жорий этилади:
🔘 қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ташкил қилиш бўйича:
🔹Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига дала четларида ҳамда аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди, маҳалланинг ички кўчаларида маҳсулот етиштириш, қишлоқ хўжалиги субъектларига уруғ ва кўчатлар етказиб бериш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни экспортга йўналтиришни ташкил қилиш вазифаси юклатилади;
🔹Агентлик йил давомида даромадли экинлар экиш ва уларни экспорт қилиш учун мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларнинг талабларини ўрганади.
🔘 дала четларидан самарали фойдаланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича:
🔹ички фитосанитария сертификати бир йил давомида бепул берилади;
🔹дала четларига экилган “in-vitro” усулида яратилган мевали пайвандтагли кўчатларни сотиб олиш харажатларининг 50 фоизи миқдорида, бироқ ҳар бир мевали пайвандтагли кўчатга 25 минг сўмдан ошмаган ҳолда Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасидан белгиланган тартибда субсидия ажратилади. https://t.me/adolat201


Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги нишонланади.
“Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-462-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди.

https://t.me/adolat201


Репост из: Uzdiplomat | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ш.Соатова: 2024 йилнинг энг фаол партия лидери — Робахон Маҳмудова

Жамоатчилик фаоли, Адлия вазирининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова "Йил танлови—2024" номинациялари бўйича ўз талқинидаги номзодларини айтиб ўтди.

2024 йилнинг энг намунали вазирлиги

— Бу йил жамоатчилиги Халқ таълими вазирлиги (вазир Ҳилола Умарова)яхши ишлади, деб ўйлайман.

2024 йилнинг энг намунали вилоят ҳокимлиги

— Мен вилоят ҳокимлигини билмадиму, лекин ҳоким сифатида Эркинжон Турдимовни яна бир марта эътироф этишни хоҳлардим.

2024 йилнинг энг фаол партия лидери


— Ҳамма партия етакчиларимизни бир хилда кўраман, лекин аёл киши бўлгани учун бўлса керак "Адолат" социал-демократик партияси раиси Робахон Маҳмудовани эътироф этган бўлардим.

2024 йилнинг “Йил одами”


— BBC нинг 100 аёл рўйхатига кирган деновлик Дилором Йўлдошевани айта оламан.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X


❗️Кутилган янгилик: 2028 йилгача ҚҚС ва фойда солиғи оширилмайди

''Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида''ги Президент фармони қабул қилинди. https://t.me/adolat201


Репост из: Robaxon Maxmudova
#Табрик

ЯНГИ ЙИЛ ЮРТИМИЗГА БАХТ ВА ҚУВОНЧ ОЛИБ КЕЛСИН!

Қадрли юртдошлар!


Мана, ВАҚТ дея аталмиш чопағон отнинг елиб, кўз очиб юмгунча ортда қолдираётган 2024 йилини ҳар биримиз ўзгача кайфият, фахр билан сарҳисоб этса арзигулик юксак натижалар билан якунлаяпмиз. Шундай шукуҳли онларда, энг аввало, кўпмиллатли, олийжаноб ва бағрикенг халқимизни табриклаб, ўзимнинг энг яхши тилакларимни йўллашга муяссар бўлиб турибман!

Албатта, ҳар бир Янги йил – орзулар рўёби, эзгу мақсадлар сари қадам ташлаш учун янги бир саҳифа сифатида ҳаётимизга муҳрланади. Ўзига хос мужда ва ниятларга қалбимизни эш қилиб, эшик қоқаётган янги 2025 йилга пешвоз чиқаяпмиз. Бу, шубҳасиз, ўз олдига юксак режалар қўйиб, элу юрт манфаати, жамият ривожи йўлида камарбаста бўлаётган ҳар бир юртдошимизга бегона эмас. Зеро, инсон орзулар билан тирик, эзгу мақсадларимиз эса бизни шу юрт, шу Ватан олдидаги бурчимизни адо этишда муҳим пойдевор вазифасини бажаради.

Дарҳақиқат, ушбу нурафшон лаҳзаларда ортга назар солиб, босиб ўтган йўлимизда қўлга киритган муваффақиятларимиз, қилган ишларимизни сарҳисоб қилиш, эриша олмаганларимизнинг сабабларини таҳлил қилган ҳолда Янги йилда амалга оширишга эътибор қаратамиз. 2024 йил ҳақида гап борар экан, биринчи навбатда, мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги муҳим тадбир – Олий Мажлис ва маҳаллий вакиллик органлари сайловининг мутлақо янгича, демократик талаблар ва жаҳон сайлов қонунчилигидаги умумэътироф этилган халқаро нормалар асосида ўтганини алоҳида таъкидлаш ўринли бўлади.

Албатта, 2025 йилда олдимизда турган вазифалар, шубҳасиз, янада масъулиятлидир. Бу йил биз адолатпарвар жамият қуриш йўлидаги ҳаракатларимизни янада кучайтиришни мақсад қилганмиз. Бунда, айниқса, ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим ва тиббиёт соҳаси вакилларини касбий муҳофазасини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, аёллар ва болалар, кексалар саломатлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий тизимни янада такомиллаштириш энг биринчи галдаги мақсадимиздир.

Янги йил – бу бирдамлик, ишонч, меҳр-оқибатга чорловчи айём. Биз адолат, тинчлик ва тараққиёт учун бўлган интилишларимизда янада жипслашамиз. Юртимизда ҳар бир фуқаро учун фаровон ҳаёт барпо этиш йўлида фидойилик билан меҳнат қиламиз.

Азиз ҳамюртлар!

Янги йил ҳар бир хонадонга тинчлик ва қувонч олиб келишини тилайман! Барчамизга улкан мақсадларимизга эришиш учун шижоат ва омад ато этсин! Улкан ниятлар билан “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб аталган янги — 2025 йилимиз бунёдкорлик, тараққиёт ва адолат йили бўлишига ишонаман!
Янги йил ҳаммамизга муборак бўлсин!

Робахон МАХМУДОВА,
“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


⚖️ Xalq deputatlari Jomboy tuman kengashidagi “Adolat” sotsial-demokratik partiyasi deputatlik guruhi a’zolari va partiyaning tuman kengashi xodimlari yurtdoshlarimizni Yangi yil bilan qutlaydi!

➡️ @adolat201

Показано 20 последних публикаций.