#Дуо
БОЗОРГА КИРИШДАГИ ДУО
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бозорга кирганда «Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳъйи ва юмийту ва ҳува ҳаююн лаа ямуту, биядиҳил хойри, ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр» деса, Аллоҳ унга милёнта ҳасана ёзади ва ундан милён ёмонликни ўчиради ҳамда уни милён даражага кўтаради», дедилар».
Бошқа бир ривоятда: «Уни милён даражага кўтаради ва унга жаннатдан бир уй қуради», дейилган. Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Имом Муслим ривоят қилган. ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳга энг маҳбуб юртлар, масжидлардир. Аллоҳга энг мағзуб юртлар, бозорлардир», деганлар.
Бозорларнинг Аллоҳ таоло энг ёмон кўрган жойлар бўлиши, одатда, уларда ёлғон, алдамчилик, бировнинг молини ҳаромдан ейиш содир бўлиб туришидандир.
Исломда савдо-сотиқ ишларида ҳалол-пок бўлишлик қаттиқ тарғиб қилинади. Алдамчилик, бировнинг молини ҳаромдан ейишлик, савдо-сотиқдаги қаллобликлар қаттиқ қораланади.
Ушбу ҳадисда бозорларни Аллоҳ энг ёмон кўрган жой экани айтилиши ҳам шу жумлага киради. Бозор бозор бўлгани учун эмас, унда ҳаром хариш, ношаръий иш кўп бўлгани учун шундоқ васфга эга бўлгандир. Шунинг учун, мусулмон одам бозорда доимо эҳтиёт бўлиши керак. Бозорга киришда ҳам Аллоҳдан паноҳ сўраб кириш керак, юришда ҳам паноҳ сўраб юриш керак. Хусусан, ушбу ривоятда келган дуони ўқиб юрмоқ лозим.
✨ Хайирли кун азизлар!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
▶️ Телеграм каналимиз: 👉@adep_uz
👉 t.me/adep_uz
Каналимизга обуна бўлиш учун
;👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
🔗 Taplink
📲 Play Market
🖥 adep.uz
🌎 Интернет сайтимиз: 👉 adep.uz