‼️ ИНСПЕКТОР ҲАҚМИ ЁКИ ҲАЙДОВЧИ?🙋♂ Ассалому алайкум. Ижтимоий тармоқда хайдовчи ўзи билан боғлиқ холатга муносабат билдиришимни
сўраган экан. 🚦 Конкрет мана шу эпизодда светофор ва қўшимча секциянинг
ГОСТ асосида ўрнатилмаганлиги ЙПХ ходими ва хайдовчи ўртасидаги бахсга сабаб бўлган деб хисоблайман.
🔖Йўл ҳаракати қоидаларининг
32 ва 33-бандлари мазмунан бир бирини тўлдириб, светофорнинг асосий ишорасида йўналтиргичларнинг мавжудлиги ушбу чоррахада светафорнинг қўшимча секцияси мавжудлиги хақида хайдовчига ахборот беради.
🟢 Асосий ишорада бу йўналтиргичлар мавжуд бўлмаса,
ЙХҚнинг 33-бандидан келиб чиқсак ҳайдовчи барча йўналишлар бўйича ҳаракатлана олади.
⚠️
Бу ерда энг мухим фактор бу светофорнинг асосий ишорасида ҳаракат контурларининг (йўналтиргичларнинг) мавжуд ёки мавжуд эмаслиги. ☝️ Ҳайдовчи айнан мана шу контурлар орқали чоррахада
қўшимча секциялар (йўналтиргичлар) борлигини билиши мумкин бўлади.
👮♂ ЙПХ ходими йўл ҳаракати қоидадарининг ҳар иккала бандини (32 ва 33) ўқиши ва светофордаги контурларга эътибор бериши керак эди. Бу чоррахада бир бирини инкор этувчи қоидалар амалдаги Конституциямизга кўра инсон фойдасига ҳал этилиши керак.
✅
Бу эпизодда ҳайдовчи ХАҚ деб хисоблайман!👉
@abdumalikovich_uzb