Тажриба қилиб кўринг!Ижтимоий тармоқ воситаларидан бироз узоқлашинг. Шунда унинг ичида бирон нарсани йўқотмаганингиз, лекин ундан ташқарида (яъни воқеий ҳаётда) улкан нарсаларни қўлдан бой берганингиз маълум бўлади.
Ота-онангиз анча кексайиб колганини сезмай қолибсиз. Ўғил-қизингизнинг тарбиясига эътибор беришни унутиб ҳам қўйибсиз. Яқинларингиз, севганларингиз кетиб хам қолишибди.
Кўплаб фурсатлар, қимматли вақтлар зое бўлибди, ғофил қолибсиз. Намозлар, зикрлар, суннатлар, Қуръон қироатлари, ота-онангиз билан бирга ўтириш, болаларни парваришлаб, ишга, ўқишга кузатиш, азон сўзларини такрорлаш, саҳар чоғидаги истиғфорлар, намозлардан кейин ўтириш, дуолар қилиш, Набий алайҳиссаломга салавотлар айтиш ва яна кўп-кўп нарсалар зое бўлиб кетибди...
Ҳеч вақт ўзингиздан сўраб кўрганмисиз, интернетдаги ижтимоий тармоқлар нега арзон, деярли текин? Жавоби оддий: бирон маҳсулотга ҳақ тўламаяпсизми, билингки, демак, сиз маҳсулотсиз!БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
✍🏼 https://t.me/abdulla_rumiy