АББОСХОН-ҚОЗИ масжиди (ЖАР) 🇺🇿


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Косонсой тумани Аббосхон-қози жоме масжидининг расмий канали

Шиоримиз:
Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
https://t.me/+pW5iUpO2qTw5ZTYy

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АГАР ЭНГ БАХТЛИ ИНСОН БЎЛИШНИ ИСТАСАНГИЗ

#video #baxtli #inson
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: AHLI SUNNA | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Бир мазҳабга эргашиш вожиб

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Репост из: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

🌙 ОЗОР БЕРИШДАН САҚЛАНАЙЛИК
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ


«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», дейишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир», - дедилар».
Имом Муслим ривояти.

Маъноси: "Аллоҳни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ буюкдир".

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇

@Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Ибрат_вақти

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
☝️ “Аллоҳдан қўрқишнинг саккиз белгиси бор:

1) Tилни ғийбатдан тийиш керак. Тилни Аллоҳнинг зикри, Қуръон тиловати билан, илм ўрганиш билан машҳғул қилиш керак;

2) қоринга ҳаром луқма киритишдан тийилиш зарур. Эҳтиёжига кўра ҳалол таом тановул қилиш шарт;

3) кўзини ҳаромдан тийиш лозим. Дунёга ҳирс билан эмас, ибрат кўзи билан боқиш керак;

4) Қўлини ҳаромга узатмаслик шарт;

5) оёқлари билан ман этилган ишларга эмас, балки Аллоҳ таолонинг тоатига бориш зарур;

6) қалбидан ҳасад, адоват, ғазаб каби иллатларни чиқариб ташлаш, уларнинг ўрнига насиҳат, мусулмонларга шафқатни киритиш керак;

7) Аллоҳнинг амрларига итоат этишда эҳтиёт бўлиш, ибодатларни Аллоҳ розилиги учун қилиш, риё ва нифоқдан сақланиш даркор;

8) фақат яхшиликларни эшитиш лозим.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Кун_хикмати

Агар бомдод намозига уйғониш илк режанг бўлмаса, қолган кун давомидаги режаларингдан бир маъно йўқ. Чунки сенинг янги кунинг муваффақиятсизлик билан бошланди!

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Ҳадис

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
Ким таҳорат қилиб бўлиб,
«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади, дедилар.


Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Кун_ҳикмати

"Ўзингни ўзгалар ўрнига қўй!
Йиғлаганга "кул!", инграганга "жим бўл!" демагин.
Йиғлаганга елка тут, инграганга чора бўл!".

Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi






Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, сизлар қиёмат куни исмларингиз ва оталарингизнинг исми ила чақирилурсизлар. Бас, исмларингизни гўзал қилинг», дедилар».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:

«Албатта, Аллоҳ қиёмат куни ўз бандаларини сатр қилиш учун одамларни оналарининг исми ила чақирур», деди».

Шарҳ:

Баъзи бир тоифа одамларни айбини беркитиш учун онасининг исми билан чақирилиши ҳам мумкин экан. Шунинг учун оналарнинг исмлари ҳам гўзал бўлиши яхшидир.

Ибн Умар розияллоху анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ учун исмларингизнинг энг маҳбублари Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир», дедилар».

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 37

https://t.me/Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Нега биринчи галда НАМОЗ?

Чунки:
– қиёматда банда биринчи бўлиб намоздан сўралади;
– фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради;
– ўз вақтида ўқилган намоз Аллоҳга энг маҳбуб амаллардан;
– мўминларга вақти тайин этилган;
– намоз билан Аллоҳ таоло хатоларни ўчириб юборади;
– банда ва Раббиси орасидаги муножот;
– у ҳақда Расулуллоҳ: «Эй Билол! у билан (намозга азон айтиш билан) бизни роҳатлантир», деганлар;
– Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рафиқул аълога риҳлат қилаётганларида намоз ўқишни васият қилганлар.

@Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Кимки Қуръон ўқиса, у ҳеч қачон маҳзун бўлмайди

Кимки Қуръон ўқиса, у ҳеч қачон маҳзун бўлмайди. Қуръон ўқувчи деганда уни ўқийдиган, оятларнинг маъносини тушунадиган ва кундалик ҳаётида уни татбиқ қиладиганлар тушунилади. Қуръон ўқийдиганлар ҳеч қачон маҳзун бўлишмайди. Чунки улар Аллоҳнинг “Ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас“ (Тоҳа, 123) деган сўзларини ўқийдилар. Улар Aллоҳнинг: “Ким менинг ҳидоятимга эргашса, уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар”(Бақара, 38) деб марҳамат қилганини ўқийдилар. Улар Aллоҳнинг: “Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз” (Наҳл, 97) деган сўзларини ўқийдилар. Улар ғам чекмайдилар. Қуръон ўқийдиганлар ҳеч қачон хафа бўлмайдилар. Чунки улар Aллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг: “Aлбатта, Aллоҳ иймон келтирганларни мудофаа қилур” (Ҳаж, 38) деган сўзларини ўқийдилар. Улар Aллоҳ таолонинг: “Aлбатта, “Роббимиз Aллоҳ” деган, сўнгра мустақийм бўлганларнинг устиларидан фаришталар: “Қўрқманглар, маҳзун ҳам бўлманглар, ўзингизга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар. Биз ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз” (Фуссилат, 25-32) деган сўзларини ўқисалар, ғамга ботмайдилар. Aллоҳ сиз билан бўлса, ким сизга қарши бўлиши мумкин? Ё, Раб, ҳаётларида сени йўқотганлар нимани ҳам топдилар? Ҳеч нимани Сени топганлар эса нимани ҳам йўқотдилар? Ҳеч нимани! Қуръон ўқийдиганлар, агар улар Aллоҳ таолонинг: “Aхир мўмин бўлган одам фосиқ бўлган одамдек бўлурми?! Тенг бўлмаслар”(Сажда, 18) деганини ўқисалар, хафа бўлмайдилар. Қуръон ўқувчилар Aллоҳ таолонинг: “Мусулмонларни жиноятчиларга ўхшатиб қўярмидик?! Сизларга нима бўлди? Қандай ҳукм чиқаряпсизлар?”(Қалам, 35-36) деган сўзларини ўқисалар, ғамга ботмайдилар. Улар Aллоҳ таолонинг: “Aгар шукур қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Aллоҳ сизни азоблаб нима қиладир?!”(Нисо,147) деб марҳамат қилганини ўқисалар, маҳзун бўлмайдилар. Қуръон ўқийдиганлар Aллоҳ таолонинг: “Биз унга гўзал ваъда қилган, кейин ўшанга эргашувчи киши, бу ҳаёти дунё матоҳини берганимиздан сўнгра Қиёмат куни (азобга) ҳозир қилинганлардан бўлган киши каби бўлармиди?!” (Қасос,61) деган каломини ўқисалар, маҳзун бўлмайдилар.

Муҳаммад Ротиб ал-Нобулси

https://t.me/Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Луқмону Ҳаким ўғлигa насиҳат қилиб шундай деди:
«Эй болажоним, тилингни "Аллоҳумағфирлий" (Эй Аллоҳ мени кечир) дейишга одатлантиргин. Чунки Аллоҳнинг хос вақтлари борки, унда бирорта ҳам дуо қилувчини рад этмайди».

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Қуш тирик пайтида чумоли ейди. Қуш ўлса, чумолилар уни ейди. Демак, ҳолат бир лаҳзада ўзгариб қолиши мумкин. Шундай экан, ҳеч кимни паст санама! Эҳтимол, бугун кучлидирсан. Лекин унутма, вақт сендан кучли!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Қўлингизни юрагингизга қўйиб, бундай денг:

«Эй, ушбу юракнинг яратувчиси! Мол-дунё ҳам, бола-чақа ҳам нафъ бермай, фақат Аллоҳга саломат қалб билан келган киши нажот топадиган кунга қадар, иймон билан тўлдир бу юракни!
Аллоҳим, ҳаётимни Ўзингга омонат қилдим. Уни аччиғи мени бахтсиз этадиган, ширини лағв(беҳуда)га берилтириб юборадиган қилиб қўймагин»

©Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#ҳадис

Ҳузайфа ибн Ямон (розияллоҳу анҳу)
ва Абу Зардан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётсалар,

بِاسْمِكَ اللهمَّ أَحْيَا وَأَمُوتُ

«Бисмикаллоҳ умма аҳйа ва амуту», деб айтганлар. (Маъноси : Эй Раббим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан.)

Имом Бухорий ривоятлари.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇

@Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Ҳадис

Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дарҳақиқат, қўйнинг бўриси бўлгани каби шайтон ҳам Одам боласининг бўрисидир. Қўйнинг бўриси узоқлашган ва ночор қўйни ўлжа қилади. Тўдага кирмайди. Шунинг учун сиз оммадан, жамоатдан ва масжидлардан ажралманг!" дедилар".

https://t.me/Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Қоқилган қозиқлар...

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: «Биз Ерни тўшак қилиб қўймадикми?! Тоғларни эса (Ерни тутиб турувчи) қозиқлар қилиб қўймадикми?!» (Набаъ сураси, 6–7-оятлар).
Оятдаги “миҳаада” сўзи луғатда “бешик”, юмшоқ жой деган маънони билдиради.
Ҳақиқатан, ернинг тузилиши, ундаги хусусиятлар, инсоннинг яшаши учун мосланган сон-саноқсиз нарсалар Аллоҳ таолонинг қудратига ёрқин далилдир. Ушбу оятда тоғларнинг қозиқ қилиб қўйилгани айтиляпти.
Уламолар тоғлар қанча баланд бўлса, ер остида ўз баландлигига тўрт ярим баробар узунликдаги томирга эга бўлишини таъкидлайдилар.
Агар тоғлар қозиқ бўлмаса, Ер курраси ҳозирги ҳолидай турмасдан, унинг низоми бузилишини ҳам олимлар исботланган.

https://t.me/Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Тоғларнинг ҳам вазифалари бор...

Тоғлар Ер юзининг 24 фоизини ташкил этади. Дунё аҳолисининг 10 фоизи тоғли ҳудудларда яшайди. Осиёнинг 64 фоизи, Африканинг 3 фоизи, Шимолий Американинг 36 фоизи, Европанинг 25 фоизи, Жанубий Американинг 22 фоизи, Австралиянинг 17 фоизи тоғлардан иборат. Антарктида қитъасида баланд тоғлар кўп. Қитъадаги ўртача баландлик (муз қопламаларни ҳисобламаганда) сув сатҳидан 2200 метрни ташкил этади. Энг баланд нуқтаси – Винсон тоғининг “бўйи” 4 892 метрга тенг.

@Kosonsoy_masjidi

Показано 20 последних публикаций.