Ўзбекистон - ТДТ: ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичи
Туркий давлатлар билан алоқаларни ривожлантириш Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг энг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади. Шу боисдан Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилоти йиғилишларида фаол қатнашяпти, унга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни юқори поғонага кўтаришда янги суръат бағишламоқда. Айниқса, Президентимиз томонидан ТДТ саммитлари доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.
Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган саммитда ҳам давлатимиз раҳбари қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Аввало, давлатимиз раҳбари ташкилотнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади. Шу маънода, Туркий давлатларнинг стратегик шериклик, абадий дўстлик ва қардошлик тўғрисидаги шартномани қабул қилиш таклиф этилди.
Шунингдек, ташкилот доирасида янги иқтисодий имкониятлар маконини яратиш мақсадида тариф ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш, савдо-божхона тартиб-қоидаларини енгиллаштириш, электрон тижорат платформаларини ривожлантириш бўйича аниқ битим ва келишувларни ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилди.
Транспорт йўлакларидан самарали фойдаланиш, Ўрта йўлак бўйича транзит тарифларини мақбуллаштириш, чегараларни кесиб ўтиш жараёнларини соддалаштириш, замонавий логистика тизимлари ва қўшма операторларни яратиш яна бир устувор масала сифатида белгиланди.
Саммит якунида Бишкек декларацияси, мамлакатимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган Туркий дунё хартияси, шунингдек, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қатор келишувлар қабул қилинди.
Умуман олганда, мазкур саммитда кўтарилган барча ташаббуслар туркий халқлар тараққиёти ва фаровонлиги йўлида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб беради.
@a_xaitov