☑️
“Яшил” тараққиёт мамлакатимизда умуммиллий ҳаракат даражасига кўтарилдиДавлатимиз раҳбари Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтида ўтаётган “Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги” саммитида иштирок этиб, нутқ сўзлади.
Президентимиз ўз нутқида таъкидлаганидек, тез суръатларда ўсиб бораётган мамлакатимиз иқтисодиёти энергетикага бўлган талабини тўлиқ қондириш учун “яшил” қувватлар жадал ривожлантирилмоқда.
Жумладан, ўтган 5 йилда энергетика соҳасига қарийб 20 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб қилинди ва 9,6 гигаватт замонавий энергия қувватлари ишга туширилди. 3,5 гиваттли 14 та қуёш, шамол электр станциялари ва 300 мегаваттли 2 та сақлаш тизимлари ишга туширилди.
Ҳозирда хорижий ҳамкорлар билан қиймати 26 миллиард доллардан зиёд ва умумий қуввати 24 гигаватт бўлган 50 дан ортиқ йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. 2030 йилга қадар мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия улушини 54 фоизга етказишни режа қилинган.
Президентимиз таъкидлаганидек, бугунги кунда “яшил” тараққиёт мамлакатимизда умуммиллий ҳаракат даражасига кўтарилди. “Яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш ЎзЛиДеП сайловолди дастурида ҳам муҳим ўрин эгаллаган.
Партиямиз ҳам мамлакатимизда “яшил” ўсиш орқалигина барқарор тараққиётни таъминлаш мумкин, деб ҳисоблайди. Республикамизда қайта тикланувчи энергия манбаларини 2,5 баробарга ошириш, ишлаб чиқарилган энергияда уларнинг улушини 40 фоизга етказиш устувор вазифамиздир. Партиямизнинг ўз олдига қўйган бу каби улкан вазифалар давлатимиз раҳбарининг халқаро саммитдаги иштирокидаги нутқидаги мазмун-моҳиятига тўла мос келади.
@a_xaitov