Фильтр публикаций


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 НАСУҲ ТАВБАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


ДУОЛАРИМИЗ НЕГА ҚАБУЛ БЎЛМАЯПТИ⁉️

Бир куни Иброҳим ибн Адҳамдан сўрашди:

-Доим дуо қиламиз, лекин нега қабул бўлмаяпти?

-Қуйидаги сабабларга кўра қабул бўлмайди,-дея Иброҳим ибн Адҳам сабабларни санай кетдилар:👇

-Аллоҳ таолони тан оласиз, лекин амрларини адо этмайсиз.❗️

-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни биласиз, бироқ унинг насиҳатларига қулоқ солмайсиз.❗️

-Қуръони Каримни ўқийсиз, аммо унга амал қилмайсиз.❗️

-Роббим ато қилган неъматларни ейсиз, лекин шукр қилишни билмайсиз.❗️

-Дўзахни биласиз, лекин ундан қўрқиб хатолардан сақланмайсиз.❗️

-Шайтон сизга душманлигини биласиз, аммо сиз унга душман бўла олмайсиз.❗️

-Ўлим бор дейсиз, лекин унга ҳозирланмайсиз.❗️

-Ота-онангизни ўз қўлингиз билан қабрга қўясиз, шундан ҳам ибрат олмайсиз.❗️

-Ўз хатоларингизни тўғирлаш ўрнига бошқалардан хато ахтарасиз.❗️

Шундай экан нима учун дуоларингиз қабул бўлиши лозим?⁉️

📚(Фаридиддин Аттор. Тазкират-ул авлиё. 159-бет)🍃


🍃Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
🍃Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
🍃Тинчлик омонликда отган ҳар бир тонг,
🍃Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир.

🕋 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун 18 январь 2025 йил, 18 ражаб 1446 хижрий сана, шанба.

🤲Аллохим, дунёда тинчлик омонлик бўлсин! Ёрдамга муҳтож инсонларни, болалар, аёллар, қариялар ва беморларни ўз паноҳингда асрагин! Мазлумларга ёрдам бер, ёмонларга ўзинг кифоя қилгин🤲

🕊Сиз-у бизни, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни яратган эгам Ўзи паноҳида асрасин🤲🕊


Ehsoningiz o‘rnini Alloh to‘ldiradi

Bismillahir Rohmanir Rohiym

Savol: Hadisda Nabiy sollallohu alayhi vasallam: “Har tong quyosh chiqqanda ikki farishta nido qiladi. Ey Alloh infoq qiluvchini infoqini o‘rnini to‘ldirgin va xasis, ziqnaga talofat ber” der ekanlar. Lekin biz hayotda bu hadisning aksini ko‘ramiz. Infoq, ehson va sadaqa qiluvchilar yashashda o‘rta hol, ba’zilari esa biroz qiynalgan bo‘lsa, ziqna, xasis Alloh yo‘lida bir chaqa ham infoq qilmaydiganlar esa, dunyolari ziyoda bo‘lib borayotganligini ko‘ramiz. Shunda kishi hayoliga bu hadis sahihmikan yoki yolg‘onmi degan o‘y keladi. Agar sahih bo‘lsa nega infoq qiluvchining qilgan infoqini o‘rni to‘lmayapti? Nega xasis, ziqna odam talofat ko‘rmayapti?

Javob: Mazkur hadis sahih, muttafaqun alayh. Hadisning to‘liq matni quyidagicha.

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam dedilar: “Bandalar har tong ottirganlarida ikki farishta tushib, ularning biri: "Yo Alloh infoq qiluvchini infoqini o‘rnini to‘ldirgin", ikkinchisi esa: "Yo Alloh xasis, ziqnaga talofat ber" deydi” (Al-Jome’ as-Sahih, 445-bet, 1442-hadis)

Ushbu hadisning ma’nosiga o‘xshash boshqa hadislar ham mavjud. Misol uchun, Abu Umoma roziyallohu anhu Rasululloh sollallohu alayhi vasallamdan rivoyat qilganlar. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam dedilar: "Ey Odam bolasi agar sahovatli bo‘lsang, bu ishing sen uchun yaxshidir. Agar ziqna, xasis bo‘lsang, bu ishing sen uchun yomondir" (Imom Muslim va Imom Termiziy rivoyati).

Oyatda esa: “Har bir infoq qilgan narsangizning o‘rnini U to‘ldirur. U zot rizq berguvchilarning yaxshisidir” deyiladi (Saba’ surasi, 39-oyat). Ushbu oyatni Ibni Kasir rahimahulloh tafsirlarida: "Robbingizning buyurgan yoki muboh qilgan ishlarida biror bir narsani infoq qilsangiz, albatta, U dunyoda uning badalini beradi. Oxiratda esa, savob va mukofot beradi", deganlar.

Endi savol beruvchining fikriga keladigan bo‘lsak, u inson faqatgina hadisdagi to‘ldirish va talofot so‘zlarini mol-mulk ma’nosida tushunganlar. Hadisning asl mohiyati esa, bundan ko‘ra chuqurroq va kengroqdir. Aslida infoq qiluvchi kishiga G‘oniy va Karim bo‘lgan Allohning O‘zi kifoya qilishi uning infoqiga eng yaxshi evazdir. Allohni infoq qiluvchi bandasining ahlini isloh, farzandlarini iqtidorli, tanasini sog‘, oziga baraka berishi va uni to‘g‘ri yo‘lga boshlashi, yaxshiliklar qilishga muvaffaq qilishi, qalbida sakinat, insonlarni unga nisbatan muhabbatli va iymon halovatini sezuvchi qilib qo‘yishi infoq qiluvchi kishiga dunyo matolaridan cheklanishidan ko‘ra yaxshiroqdir. Zotan oriflar ruhiy rizqlarni ko‘zni quvontiruvchi dunyo matolaridan ko‘ra abadiy va qiymati baland deb biladilar.

“Talofat” esa, faqatgina molning talofati degani emas, balki kishining oilasini notinchligi, farzandlarini noqobil, o‘zgalar bilan yaxshi aloqada bo‘lmasligi, doim tashvishda, hayotda kishini xafa qiladigan ishlar bilan yashashi, moli ko‘p bo‘lsa-da foydalana olmasligi va doimo tanasining dardi bilan azob uqubatda hayot kechirishi tushuniladi. Bunday holatlar esa, molning talofotidan ko‘ra yomonroqdir.

Hadisda kelgan farishtalarning duosi Qur’oni karimdagi ushbu oyatlarga muvofiqdir: "Ammo kimki (ato) bersa va taqvo qilsa. Va go‘zal (so‘z)ni tasdiq qilsa. Bas, Biz uni osonga muyassar qilamiz. Ammo kimki baxillik va istig‘no qilsa. Va go‘zal (so‘z)ni yolg‘onga chiqarsa. Bas, Biz uni qiyinga muyassar qilamiz" (Layl surasi, 5-10-oyatlar).

Alloh barchamizni oyatlarini va Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning hadislarini asl mohiyatlari bilan anglab yetishimizni oson qilsin.

Yusuf Qorozoviyning “Fataava Muasira” nomli asaridan
Yahyo Abdurahmonov tarjimasi


КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛИ МЕРОСГА ҚЎШИЛАДИМИ?

CАВОЛ: Эрим чет давлатда ишлар эди. Иш жараёнида бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди. Ишхона тарафидан аёлига, балоғатга етмаган ўғлига ва онасига, деб компенсация берилди. Компенсация сифатида берилган пуллар ҳам мерос сифатида бўлинадими. Чунки менинг икки ўғлим ва бир қизим бор?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мерос моли фиқҳий манбаларда вафот этган шахс қолдирган ва бошқаларга тегишли бўлмаган мол-мулклар, пул маблағлари каби шахсий нарсаларига айтилади. Сиз айтган компенсация пуллари мерос сифатида тақсимланмайди. У кимлар учун деб берилаётган бўлса, шу шахслар олади, холос. Чунки бу маблағ марҳум тириклик вақтида унга тегишли бўлмаган. Балки бераётган томоннинг товон пули, моддий ёрдами ҳисобланади. (“Ал-фиқҳул исламий ва адиллатуҳу” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.


ҚУНУТНИ ЎҚИМАЙ РУКУГА КЕТСА...

CАВОЛ: Витр намозида қунут дуосини ўқимай руку қилса, кейин рукудан қайтиб қунутни ўқиса, рукуни қайта қиладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фиқҳий қоидаларга кўра намозхон қунут дуосини ўқимасдан рукуга кетса, қайтиб қунут ўқимайди, балки намозини давом эттиради. Намоз охирида саждаи саҳв қилади.
   Агар рукудан қайтиб, қунутни ўқиб қўйган бўлса, қайта руку қилмайди, балки тўғри саждага боради. Бу билан намоз бузилмайди. Аввал руку қилгани сабабли уни яна қайта қилмайди. Бу ҳолда ҳам намоз охирида саждаи саҳв қилади (“Ҳошиятут Таҳтовий”, “Раддуҳ муҳтор” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.


Репост из: Шош ҳанафийлари
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 "КУФР" лафзига эҳтиёт бўлинг!

🎙Соатмурод домла Примов

Тошкент ислом институти проректори

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Репост из: Шош ҳанафийлари
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Жума_суҳбати #Ватан
🗣 Мавзу: ИСЛОМДА ВАТАНГА МУҲАББАТ

🎙 Жасурбек домла РАУПОВ
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Шош ҳанафийлари
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ТЎРТ НАФАРНИКИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Ихтилоф қилманглар, яна қалбларинг ҳар-хил бўлиб қолмасин!
#ихтилофдан_сақланиш

Гоҳида, мустаҳаб бўлган амалларда ҳар-хилликни келтириб чиқариб, шариатимизда ҳаром саналган – ўзаро ихтилофларга сабабчи бўлинмоқда. Улардан: “Нега бундай ихтилоф чиқармоқдасиз?”, – деб сўралса, “Биз Қуръон ва ҳадисга амал қиламиз” ёки “Шу масалада Шофеъий мазҳабнинг йўлини тутганмиз”, – дейишади. Алоҳида таъкидлаймизки, фиқҳий мазҳабларга амал қилиш – Қуръон ва суннатга мукаммал амал қилишдир! У мазҳабдан бир масалани, бошқа мазҳабдан бошқа масалани олишни уламоларимиз “талфиқ” дейдилар ва бунинг ҳукми ҳам – ҳаромдир. Ҳаром ишни қилиш эса – катта гуноҳдир. Юртимизда бу ихтилофларнинг ечими сифатида – минг йиллардан бери синалган ва давом этиб келаётган Аҳли сунна вал-жамоа эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига амал қилиш, деб биламиз. Ана шунда бутун куч-ғайратимиз, ҳимматимиз бир-биримизга душманчилик эмас, фойдали ишларга сарф бўлади.
Ихтилофлар ва фирқаларга бўлиниш, натижада уруш-жанжал ва низолар келтириб чиқариш ҳаром амал эканига қуйидаги ҳадис далил бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
وَلَا تَخْتَلِفُوا فَتَخْتَلِفَ قُلُوبُكُمْ (رواه الامام مسلم عن ابي مسعود رضي الله عنه )
яъни: “Ихтилоф қилманглар, яна қалбларинг ҳар-хил бўлиб қолмасин!” (Имом Муслим ривояти).
Қадимдан динимизда фирқаларга бўлиниш ва ихтилофларга асосий сабаблардан бири – илмсизлик, динни яхши тушунмасликдир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон динини аслида кимлиги номаълум кимсаларнинг узуқ-юлуқ маърузалари ёки интернетда ин қуриб олган қўштирноқ ичидаги “мулла”лардан эмас, балки мўътабар олимлар, устозлар ёзиб кетган китоблардан ўқиб-ўрганиш керак.


ЖАНОЗА НАМОЗИДАГИ САЛОМНИНГ КЎРИНИШИ

CАВОЛ: Умрага борганда икки муқаддас масжиддаги жанозаларда имом бир томонга салом беришига гувоҳ бўлдик. Шу ҳолатда биз қандай йўл тутамиз? Биз икки томонга салом бераверамизми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саудияда асосан Ҳанбалий мазҳабига амал қилинади. Бу мазҳабга кўра жаноза намозида фақат ўнг томонга салом берилади. Биз амал қиладиган Ҳанафий мазҳабига кўра эса икки томонга салом берилади. Шу сабабли биз қаерда бўлса ҳам жаноза намозида икки томонга салом берамиз. Икки ҳарамда ҳам имом бир томонга салом берса, биз иккинчи томонга ҳам салом бериб қўямиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.


...қилиб ўтган яхши амалларингиз эвазига бемалол еб-ичинглар” (Тур сураси, 19-оят).
Бунинг сабаби, таом тановул қилингач албатта, кетидан суюқлик ичиш фойдалидур.

Шунингдек, Қуръони каримда доимо мевалар гўштдан олдин зикр этилган: 
وَأَمْدَدْنَاهُم بِفَاكِهَةٍ وَلَحْمٍ مِّمَّا يَشْتَهُونَ
“Биз уларни кўнгиллари истайдиган мева ва гўшт билан қувватлантирурмиз” (Тур сураси, 22-оят).
وفاكهة مما يتخيرون ، ولحم طير مما يشتهون
“Ўзлари танлаб оладиган мева ва иштаҳалари тортадиган қуш гўштлари билан таъминлармиз” (Воқеа сураси, 20-21-оятлар).
Бунинг сабаби, таомланишда аввал мева еб, ундан кейин гўштли таомни тановул қилиш фойдалидир.

Валлоҳу аълам биссавоб.

Homidjon domla Ishmatbek


Қуръони каримда доимо кеча кундуздан олдин зикр этилади:
وَهُوَ الَّذِي خَلَقَ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ وَالشَّمْسَ وَالْقَمَرَ
“У кеча ва кундузни, Қуёш ва Ойни яратган зотдир” (Анбиё сураси, 33-оят).
Бу Ислом динида кун Қуёшнинг ботиши, яъни кечанинг кириши билан бошланишига далолат қилади.

Қуръони каримда доимо ўлим ҳаётдан олдин зикр этилади:
كَيْفَ تَكْفُرُونَ بِاللَّهِ وَكُنتُمْ أَمْوَاتًا فَأَحْيَاكُمْ
“Ўлик эканингизда сизни тирилтирган Аллоҳни қандай инкор этасиз?” (Бақара сураси, 28-оят).
الَّذِي خَلَقَ الْمَوْتَ وَالْحَيَاةَ لِيَبْلُوَكُمْ أَيُّكُمْ أَحْسَنُ عَمَلًا
“У сизларни қайси бирингиз чиройлироқ амал қилувчи эканингизни синаш учун ўлим ва ҳаётни яратган зотдир” (Мулк сураси, 2-оят).
Бунинг сабаби, инсон аввал бошда ўлик бўлган, сўнгра Аллоҳ таоло уни тирилтирган.

Қуръони каримда доимо ейиш ичишдан олдин зикр этилган:
كُلُوا وَاشْرَبُوا وَلَا تُسْرِفُوا
“Енглар, ичинглар, лекин исроф қилманглар” (Аъроф сураси, 31-оят).
كُلُوا وَاشْرَبُوا هَنِيئًا بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ
“Сизлар қилиб


НАМОЗДА ИМОМГА БЕМОРЛИК ЕТСА

CАВОЛ: Имом бўлганимда тўсатдан қорнимда қаттиқ оғриқ пайдо бўлди. Ўрнимга имомликка бошқасини тортсам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом шу ҳолатда ўтириб намозни давом эттира олса, шундай қилади. Чунки ўтириб намоз ўқийдиган кишига тик туриб ўқувчи киши иқтидо қилиши дуруст.
Қаттиқ оғриқ сабабли ўтириб имомлик қилишнинг имкони бўлмаса, намоздан чиқади. Ўрнига бошқа одамни торта олмайди.
Агар қориндаги оғриқ ҳожати қисташи сабабидан бўлса ва  намозини давом эттира олмаса, ўрнига бошқасини имомга ўтказиши жоиз бўлади ("Раддул-мухтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.


Давоми
...эҳтироми, хизматидан сўралади.
   Ҳар қандай ҳақ олдида албатта бурч ҳам бор. Ҳаққингизни сўрашдан олдин бурчингизни ҳам эслаб қўйинг!

Abdulqodir Polvon


​​ҲАҚ ВА БУРЧ

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Муснад”ида Ҳусойн ибн Миҳсон розияллоҳу анҳудан ҳадис келтиради:
“Аммам ўзининг бир эҳтиёжи билан Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ундан сўрадилар:
-Эринг борми?
Аммам деди:
-Ҳа!
-У билан қандай муносабатдасан?
Аммам деди:
-Унинг олдига фақат ишим тушганида, муҳтож бўлганимда бораман!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Унинг наздида ўрнинг қандайлигига қарагин. У сенинг ё жаннатинг ёки дўзахингдир!”.

Баъзи аёллар оилада ўзини хўжайин ҳисоблайди. Бу энг жирканч нарсадир. Эркак унинг наздида қул. Унинг орзуларини рўёбга чиқарадиган, ҳеч бир эвазсиз хизмат қиладиган хизматкордир гўё!
Баъзи эркаклар ҳам оилада ўзини замонаси султонидек тутади. Хотинини жория, хизматкор, ҳеч бир эвазсиз лаззатини қониқтирадиган жонзот деб билади…

Аёллар ҳам куни келиб эрига яхшилик ила итоат қилганидан, у билан яхши умр кечирганидан, аёллигидан сўралади.
Эрлар ҳам аёлига кўрсатган раҳмати, муҳаббати, эҳтироми,


Бир масала орани ажратолмайди

Имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий дарс ўтаётиб, шогирди Юнус ибн Абдул Аъло билан бир масалада баҳслашиб қолибди. Юнус жаҳл қилиб, дарсдан чиқиб кетибди. Кеч кирганда Юнуснинг эшиги тақиллабди. Эшик олдига келиб:
– Ким у? – дебди.
– Муҳаммад ибн Идрисман.
Юнус айтади: “Исми-шарифи Муҳаммад ибн Идрис бўлган ҳамма танишларимни эслаб кўрдим, лекин Имом Шофеъийдан бошқа бундай исмли танишим борлигини эслолмадим. Эшикни очсам, ҳақиқатан устозим турибди. Ҳайратда қолдим!”
Имом Шофеъий айтди:
– Эй Юнус, бизни юзлаб масалалар бирлаштирган эди. Энди биргина масала орамизни ажратиб юборадими?!”


Жаннатда ҳам давом этадиган ришта

Оила мустаҳкам бўлса, жаннатда ҳам давом этади. Бунга ушбу ҳадис далил.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Жаннатда бир бозор бор. Ҳар жума унга (жаннатийлар) келадилар. Сўнгра шамол эсиб, уларнинг юзларию кийимларига мушк сочади ва уларнинг ҳусни жамоли зиёда бўлади.

Кейин (уларнинг) ҳусни ва жамоллари зиёда бўлган ҳолда қайтадилар. Аҳллари уларга: "Аллоҳга қасам, биздан кейин ҳусни жамолда янада зиёда бўлибсиз", дейдилар».

Имом Муслим ривояти.


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#hadis #salavot #juma
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.

Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин".


☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.

#juma #salovat #duo
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslim.uz
🍀Гўзал ҳаётни истаганларга 10 тавсия

📿 1. Саҳар вақтларида истиғфор айтишни одат қилмоқ. 

"(Улар) сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоқларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилар эди" (Оли Имрон сураси 17-оят).

💬2. Фикрлаш учун хилватда қолмоқ.

"...ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар"
 (Оли Имрон сураси 191-оят).

🤝3. Яхшилар билан суҳбатдош бўлмоқ.

"Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари "юзи"ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг!" 
(Каҳф сураси 2-оят).

🤲4. Ҳамиша Аллоҳни эсда тутмоқ.

"Эй имон келтирганлар; Аллоҳни кўп эслангиз"
 (Аҳзоб сураси, 41-оят).

🤲 5. Хушуъ билан намоз ўқимоқ.

"Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар"
 (Муъминун сураси, 2-оят).

📖 б. Тадаббур билан Қуръон ўқимоқ.

"Қуръон 
(оятларининг маънолари) ҳақида(чуқурроқ)фикр юритмайдиларми? (Нисо сураси, 82-оят).

🤲7. Қаттиқ иссиқ кунларда нафл рўзалар тутмоқ.

Аллоҳ таоло фахрланиб айтади: "Бандам ўзининг таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мен учун тарк қилди".

🌙8. Садақани яширинча бермоқ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ўнг қўл берганни чап қўл билмасин".

☪️9. Мусулмоннинг биронта ғамини кетказмоқ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмондан ғамни кетказган инсонни Аллоҳ ҳам қиёмат кунида ғамини кетказади", деганлар.

🕌10. Бу ўткинчи дунёдан зуҳд билан ўтмоқ.

"Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир" (Аъло сураси, 17-оят).
 
📚«Ўкинма» китобидан

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Показано 20 последних публикаций.